Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc
Download 4.45 Mb. Pdf ko'rish
|
1 kompyuter savodxonligi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-топшириқ.
6-топшириқ. 1) Excel ни ишга туширинг. Унга бирор жадвални юкланг, уни янги ном билан сақланг. Унинг биринчи варағини чоп этинг. Excel да ишлашни тугатиб, ундан чиқинг. 2) Excel ни ишга туширинг. 5-, 6-, 7-, 8- ва 9-синф ўқувчилари сонини устун кўринишида киритинг. Ўқувчиларнинг умумий сонини топинг. Жадвални сақлаб қўйинг. 3) Excel ни ишга туширинг. y=2x+3 функциянинг х=1; 2; 3; 4; 5; 6; 7; 8; 9; 10 даги қийматларини топиб, жадвал кўринишида тасвирланг. Жадвални сақлаб қўйинг. 4) Excel ни ишга туширинг. 5-, 6-, 7-, 8- ва 9-синф ўқувчилари сонини устун кўринишида киритинг. Маълумотларни диаграмма кўринишида тасвирланг. Жадвални сақлаб қўйинг. 136 5) Excel ни ишга туширинг. 9-синф ўқувчиларидан 5 тасининг исми-шарифи ва информатика фанидан олган баҳоларини киритинг. Рўйхатни аввал алифбо тартибида, сўнгра олган баҳолари бўйича тартиблаб чиқинг. Жадвални сақлаб қўйинг. 7-топшириқ. 1) PowerPoint дастурини ишга туширинг. Унга тайёр тақдимотни юкланг. Тақдимотни тақдим этинг. Дастур билан ишлашни тугатиб, ундан чиқиб кетинг. 2) PowerPoint дастурини ишга туширинг. Унга тайёр тақдимотни юкланг. Тақдимотнинг сарлавҳасини ўзгартиринг ва биринчи саҳифасига матн киритинг. Тақдимотни янги ном билан сақланг. Дастур билан ишлашни тугатиб, ундан чиқиб кетинг. 3) PowerPoint дастурини ишга туширинг. Унга тайёр тақдимотни юкланг. Тақдимотдаги расмлардан бирини бошқа расм билан алмаштиринг. Тақдимотни янги ном билан сақлаб қўйинг. Дастур билан ишлашни тугатиб, ундан чиқиб кетинг. 4) PowerPoint дастурини ишга туширинг. Унга тайёр тақдимотни юкланг. Тақдимотга янги саҳифа қўшиб, унга жадвал кўринишида маълумот киритинг. Тақдимотни янги ном билан сақлаб қўйинг. Дастур билан ишлашни тугатиб, ундан чиқиб кетинг. 5) PowerPoint дастурини ишга туширинг. Унга тайёр тақдимотни юкланг. Тақдимот сарлавҳасини ўзгартиринг ва уни чоп этинг. Дастур билан ишлашни тугатиб, ундан чиқиб кетинг. 8-топшириқ. 1) Internet Explorer дастурини ишга туширинг. Бирор сайтга киринг. У билан танишиб, ундан чиқинг ва дастур билан ишлашни тугатинг. 2) Internet Explorer дастурини ишга туширинг. Mail.uz (Mail.ru)га киринг ва электрон почта манзилингизни яратинг. 3) Internet Explorer дастурини ишга туширинг. Mail.uz (Mail.ru)га киринг ва электрон почтангизни очиб, электрон хат жўнатинг. 4) Internet Explorer дастурини ишга туширинг. Mail.uz (Mail.ru)га киринг ва электрон почтангизга келган хатлар билан танишиб чиқинг. 5) Internet Explorer дастурини ишга туширинг. Бирор қидирув тизимига кириб, мактаб сўзи учрайдиган барча сайтлар рўйхатини чиқаринг. Улардан бир нечтасига киринг. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling