Microsoft Word 62. Mohizoda Abduqodirova Ilhomidin qizi 185 45


Масофавий таълим олишнинг афзалликлари ва камчиликлари


Download 128.26 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana18.11.2023
Hajmi128.26 Kb.
#1785139
1   2
Bog'liq
62.Mohizoda Abduqodirova Ilhomidin qizi 185 45

Масофавий таълим олишнинг афзалликлари ва камчиликлари: 
Ўқиш билан бир қаторда иш билан ҳам шуғулланиш мумкин. Аслида масофавий 
ўқишни танлаган абитурентларнинг асосий қисми бу ўз ишидан воз кечишни 
истамайдиган, аммо билим олишни хоҳлайдиганлардир. Онлайн таълимда дам олиш 
кунларида, ишдан қайтаётганда, ҳатто ярим кечада ўқиш мумкин; 
Маблағ тежалади. Ҳар қандай дастур учун масофавий таълим даражаси ўқув 
марказларидаги оддий тўловдан кўра анча арзонроқ бўлиши мумкин. Иқтисодий жиҳатдан 
мақбул вариантларни қидираётган ўқувчилар учун онлайн таълим энг тўғри йўл; 
Вақт тежалади. Ўқув марказларига бориш ва қайтиш вақтида транспорт кутиш 
учун кетадиган вақтни тежаш мумкин. Онлайн таълимда истаган ҳудудда маълумот олиш 
мумкин; 
Самарадорликни ошириш. Агар талаба ўзини интилувчан ҳисобласа, масофавий 
таълимнинг энг катта фойдаси шундаки, айрим дарслар гуруҳ бўлиб ўтилади. Гуруҳда 
баъзи ўқувчилар тезроқ, айримлари эса секин тушунадилар. Бу жиҳатдан масофавий 
таълим олиш усули самаралироқ; 
Чалғиш эҳтимоли юқори. Юзма-юз мулоқот қилиш учун ўқитувчилар ва 
кутилаётган топшириқлар ҳақида доимий равишда эслатувчи курсдошлар йўқ. Агар 
талаба масофавий ўқитиш курсини муваффақиятли якунламоқчи бўлса, ўзини ғайратли ва 
диққатли қилиши керак; 
Тармоқдан айрилиш. Онлайн билим олишнинг энг катта душмани бу интернет 
провайдерларининг секин ишлаши ёки алоқа узилиб қолиши. Бу вазиятда талабанинг 
таълим олишга бўлган интилиши сўниши ёки асабийлашишига олиб келади. 
Фойдаланилган адабиётлар. 
1. Тожиев М., Зиёмуҳаммадов Б. Таълимда инновацион технологиялар: “педагогик 
технология – замонавий ўзбек миллий модели”. Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар 
таълимини ривожлантириш маркази. 2018. 
2. Илғор педагогик технология нима ва уни қандай қилиб ўқув жараёнида қўллаш 
мумкин. - Ma’rifat nuri газетаси, 20 сентябр 2017 йил. 
3. Йўлдошев
 
Ж.Ғ., Усмонов С.А. Педагогик технология асослари. -Тошкент, 2015. 

Download 128.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling