Microsoft Word ahmad azam soyasini yuqotgan odam ziyouz com doc
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad A\'zam. Soyasini yo\'qotgan odam (hikoya, novella va qissalar)
деворнине эшигини ахтаради. Оқ қўй эса тихирлик қилиб юрмайди,
би“ жойда қотиб тураверади. Пастда отаси қўлини пахса қилиб қичқиради: Миянг хатоми сенинг! Нега ойга миниб олдинг? Яна йиқилиб тушиб бошимга бало орттирма. Сени кўтариб дўхтирма- дўхтир чопиб юрмайин. Яхшиликча туш, деяпман, бўлмаса олмага оёгингдан осаман ”. Отасининг ёнида Орзиқул бобо қотиб-қотиб кулади: “Ана холос! Бизни пулисиротдан ўтказиб қўядиган қўйни миниб олибсиз-ку! Муаллимингизга бо“иб айтмасамми ”. Мамат меш эшагидан тушмай отасига таскин беради: Қўйинг, индаманг, боланинг ўзи хохлаб тушмаса, мажбур қилиб бўлмайди. Кўп ўқиган- да. Ўқимаса ойга чиқармиди”. У хадеб ярақлаётган гардиш деворнинг эшигини ахтаради, девор эса унинг кўзларини қамаштиради, эшиги эса кўринмайди. Оқ қўй хам тихирлик қилиб жойдан силжимайди. У қўйни халачўп билан уради, қўйнинг жунлари оёгига ўралашиб қолади. Бирдан димогига ачқимтил хид уриладию, учиб кетади. Отаси эса негадир мулойим овозда гапириб қолади: “Ҳа, нодон бола-я, яна чироқни ўчирмабди...” - Ҳа, нодон бола-я, яна чироқни ўчирмабди. Уйқусираб туртиб юборса борми! Чол ориққина ўғлини авайлаб кўтарди. Ўғли қучоғида уйқусираб чўчиб тушди, алланарса деб ғудранди. Чол ўғлини жойига ётқизар экан, меҳри ийиб кетди. "Ҳали қирдай йигит бўлади. Ўжарлиги ҳам, аччиғи ҳам—ўзим. Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) www.ziyouz.com kutubxonasi 74 Акаларидан кўрмаганимни шундан кўраман”. Чол ўғлини ҳеч қачон урмаган, ҳатто чертмаган ҳам. Фақат муштдай бошидан бу қадар кўп китоб ўқий бошлаганига ташвишланади, холос. Пастдан, қишлоқнинг ичидан товуш сал баландлади-ю, ўчди, паст ғовур эшитилди — Орзиқул қайтиш қилдимикан — товуш Ўсарникига ўхшайди, бошқа оғир ётган одам йўқ... Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) www.ziyouz.com kutubxonasi 75 Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling