Microsoft Word аванс плюс микроқарзи ажратиш буйича оммавий оферта шартномаси docx


Download 156.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana27.02.2023
Hajmi156.35 Kb.
#1234775
1   2   3   4   5
Bog'liq
offerta

 


4.КРЕДИТЛАШ ТАРТИБИ 
4.1. Банк кредитни ҳисобга олиш учун қарз олувчига тегишли ҳисобварақларни очади. 
4.2. Шартнома акцептлангандан кейин Банк кредит суммасини қарз олувчининг 
буюртмасида кўрсатилган тўлов шаклида ажратиб беради. 
4.3. Ажратилган кредитни муддати келгандан сўнг қарз олувчининг банк карта ва 
масофадан бошқариладиган махсус ҳисоб рақамларига келиб тушаётган барча маблағлар 
(шунингдек, бошқа банкдан берилган банк карталаридан) дастурий тизим орқали автомат 
тарзда қуйидаги кетма кетликда: кредит бўйича ҳисобланган ҳисобланган пеняни, фоизларни 
ва кредитнинг асосий қарзини ундириш учун йўналтирилади. 
4.4. Банк кредитни қайтариш муддати келгандан сўнг, қарздорлик мавжуд бўлса қарз 
олувчининг банк картаси ва масофадан бошқариладиган махсус ҳисоб рақамлари ҳаракатини 
қарздорлик сўндирилгунга қадар вақтинчалик тўхтатиш орқали келиб тушаётган барча 
маблағларни мижоз қарздорлигини сўндириш учун йўналтиради. 
4.5. Қарз олувчига микроқарз анкетаси очилгандан сўнг у 30 (ўттиз) кун давомида иш 
ҳақи олмаганда ёки ишдан бўшаган кунедан бошлаб микроқарзнинг фойдаланилмаган 
қисмидан фойдаланиш имконияти чекланади. 
4.6. Қарз олувчи кредит маблағларидан амалдаги қонунчиликка зид равишда фойдаланган 
тақдирда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин ундириб олишга ҳақли. 
Банк кредитни ажратиш жараёнида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ 
операциялар тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга
терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга 
қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда 
ҳамда ўрнатилган тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади. 
4.7. Банк юзага келган барча қарздорликларни қарз олувчининг мавжуд бўлган барча 
ҳисоб рақамларидаги маблағлар ҳисобидан мемориал ордер билан унинг розилигисиз 
ундирувни амалга оширади. 

Download 156.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling