Microsoft Word аванс плюс микроқарзи ажратиш буйича оммавий оферта шартномаси docx


Download 156.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana27.02.2023
Hajmi156.35 Kb.
#1234775
1   2   3   4   5
Bog'liq
offerta

5.МАХСУС ШАРТЛАР 
5.1. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ундирувчилар ва давлат ижрочиларининг 
ундирувни қарздорнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги 
қарорларини ижро этишда қарздорликлар кредит маблағлари ҳисобидан ундирилишига йўл 
қўйилмайди. Банк бундай қарорлар (талаблар)ни ижросиз қайтаради. 
5.2. Банк қарз олувчи ҳақида ва у томондан кредит бўйича амалга оширилган операциялар 
тўғрисидаги маълумотларни сир сақланишини кафолатлайди ва ҳеч кимга ошкор этмайди. 
Маълумотлар фақат амалдаги қонунчиликка мувофиқ ошкор қилиниши ва тақдим этилиши 
мумкин. 
5.3. Банк кредит маблағи берилишида банк хизматларини кўрсатганлиги ҳамда кредит 
маблағи ажратганлиги учун ушбу шартноманинг 1.4. бандига мувофиқ ҳақ олади, қарз олувчи 
эса ушбу ҳақни ўз вақтида тўлайди. 
5.4. Қарз олувчи вафот этганда кредит бўйича қарздорлик амалдаги қонунчиликка 
мувофиқ суд тартибида кредит таъминоти, унинг мол-мулкига ва/ёки меросхўрларига 
қаратилиши мумкин. 
5.5. Қарз олувчи мазкур қарзга оид маълумотларни кредит тарихини ўрганиш бўйича 
мутассадди ташкилотларга тақдим қилинишига розилик беради. 
5.6. Мазкур шартномани ижро этиш бўйича, ҳар қандай суд инстанциясида банк тақдим 
этган ҳужжат, ушбу қарздорлик суммаси Банкка тегишлилиги ва тўланиши лозимлигини 
тасдиқловчи prima facie (бирламчи) далил ҳисобланади. 


6.ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ 
6.1. Шартнома қарз олувчи томонидан акцептланган кундан бошлаб кучга киради. 
6.2. Ушбу Шартнома кредит муддати даврида амал қилиб, кредит юзасидан барча 
қарздорликлар сўндирилганидан кейин бекор қилинади. 
7.ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАР 
7.1. Агар шартноманинг бажарилмаганлиги, шартнома тузилгандан сўнг юзага келган 
сув тошқини, ёнғин, зилзила ва бошқа табиий офатлар, оқибати ҳисобланса, тарафлар ушбу 
шартнома бўйича ўз мажбуриятларининг тўлиқ ёки қисман бажармаганлиги учун жавобгар 
бўлмайди. Тарафларни мажбуриятини бажаришдан озод қилиши учун бу форс-мажор ҳолатлар 
мажбуриятининг бажарилмаслигига тўғридан-тўғри тўсқинлик қилган бўлиши лозим. 

Download 156.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling