Microsoft Word ax kitob янги doc
-расм. Яшаш макони бўйича компьютер вирусларининг туркумланиши
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
10.5-расм. Яшаш макони бўйича компьютер вирусларининг туркумланиши.
Юклама вируслар ўзини дискнинг юклама секторига (boot - сектори- га) ёки винчестернинг тизимли юкловчиси (Master Boot Record) бўлган сек- торга ёзади. Юклама вируслар тизим юкланишида бошқаришни олувчи дас- тур коди вазифасини бажаради. Макровируслар ахборотни ишловчи замонавий тизимларнинг макро- дастурларини ва файлларини, хусусан MicroSoft Word, MicroSoft Excel ва ҳ. каби оммавий муҳаррирларнинг файл-хужжатларини ва электрон жад- валларини заҳарлайди. Тармоц вируслари ўзини тарқатишда компьютер тармоқлари ва электрон почта протоколлари ва командаларидан фойдаланади. Баьзида тармоқ вирусларини "қурт" хилидаги дастурлар деб юритишади. Тармоқ вируслари Internet-қуртларга (Internet бўйича тарқалади), IRC-қуртларга (чатлар, Internet Relay Chat) бўлинади. Компьютер вирусларининг кўпгина комбинацияланган хиллари ҳам мавжуд, масалан - тармоқли макровирус таҳрирланувчи хужжатларни за- харлайди, ҳамда ўзининг нусхаларини электрон почта орқали тарқатади. Бошқа бир мисол сифатида файл-юклама вирусларини кўрсатиш мумкинки, улар файлларни ҳамда дискларнинг юкланадиган секторини заҳарлайди. Вирусларнинг ҳаёт даври. Ҳар қандай дастурдагидек компьютер вируслари ҳаёт даврининг иккита асосий босқичини сақланиш ва бажарилиш босқичларини ажратиш мумкин. Сацланиш босцичи вируснинг дискда у киритилган обьект билан бир- галикда шундайгина сақланиш даврига тўғри келади. Бу босқичда вирус ви- русга қарши дастур таьминотига заиф бўлади, чунки у фаол эмас ва ҳимояланиш учун операцион тизимни назорат қила олмайди. Компьютер вирусларининг бажарилиш даври, одатда, бешта босқични ўз ичига олади: 1. Вирусни хотирага юклаш. Қурбонни қидириш. Топилган қурбонни заҳарлаш. Деструктив функцияларни бажариш. Бошқаришни вирус дастур-элтувчисига ўтказиш. Вирусни хотирага юклаш. Вирусни хотирага юклаш операцион ти- зим ёрдамида вирус киритилган бажарилувчи объект билан бир вақтда амалга оширилади. Масалан, агар фойдаланувчи вирус бўлган дастурий файлни ишга туширса, равшанки, вирус коди ушбу файл қисми сифатида хотирага юкланади. Оддий ҳолда, вирусни юклаш жараёни-дискдан опера- тив хотирага нусхалаш бўлиб, сўнгра бошқариш вирус бадани кодига уза- тилади. Бу ҳаракатлар операцион тизим томонидан бажарилади, вируснинг ўзи пассив ҳолатда бўлади. Мураккаброқ вазифаларда вирус бошқаришни олганидан сўнг ўзининг ишлаши учун қўшимча ҳаракатлар бажариши мум- кин. Бу билан боғлиқ иккита жиҳат кўрилади. Биринчиси вирусларни аниқлаш муолажасининг максимал мураккаб- лашиши билан боғлиқ. Сақланиш босқичида баъзи вируслар ҳимояланишни таъминлаш мақсадида етарлича мураккаб алгоритмдан фойдаланади. Бундай мураккаблашишга вирус асосий баданини шифрлашни киритиш мумкин. Аммо фақат шифрлашни ишлатиш чала чора ҳисобланади, чунки юкланиш босқичида расшифровкани таъминловчи вирус қисми очиқ кўринишда сақланиши лозим. Бундай ҳолатдан қутилиш учун вирусларни ишлаб чиқувчилар расшифровка қилувчи кодини "мутациялаш" механизмидан фойдаланади. Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, объектга вирус нус- хаси киритилишида унинг расшифровка қилувчига тааллуқли қисми шундай модификацияланадики, оригинал билан матнли фарқланиш пайдо бўлади, аммо иш натижаси ўзгармайди. Кодни мутациялаш механизмидан фойдаланувчи вируслар полиморф вируслар номини олган. Полифморф вируслар (ро1ушогрМс)-қийин аниқланадиган вируслар бўлиб, сигнатураларга эга эмас, яъни таркибида бирорта ҳам кодининг доимий қисми йўқ. Полиморфизм файлли, юкламали ва макровирусларда учрайди. Стеле-алгоритмлардан фойдаланилганда виру ел ар ўзларини тизимда тўла ёки қиеман беркитишлари мумкин. етеле-алгоритмларидан фойдалана- диган вируелар - стелс-вируслар (Stealth) деб юритилади. Стеле вируелар операцион тизимнинг шикаетланган файлларга мурожаатини ушлаб қолиш йўли билан ўзини яшаш маконидалигини яширади ва операцион тизимни ахборотни шикаетланмаган қиемига йўналтиради. Иккинчи жиҳат резидент вируелар деб аталувчи вируелар билан боғлиқ. Вируе ва у киритилган объект операцион тизим учун бир бутун бўлганлиги еабабли, юкланишдан еўнг улар, табиий, ягона адрее маконида жойлашади. Объект иши тугаганидан еўнг у оператив хотирадан бўшалади. Бунда бир вақтнинг ўзида вируе ҳам бўшалиб еақланишнинг паееив боеқичига ўтади. Аммо баъзи вируелар хили хотирада еақланиш ва вируе элтувчи иши тугашидан еўнг фаол қолиш қобилиятига эга. Бундай вируелар резидент номини олган. Резидент вируелар, одатда, фақат операцион тизим- га рухеат этилган имтиёзли режимлардан фойдаланиб яшаш маконини заҳарлайди ва маълум шароитларда зараркунандалик вазифаеини бажаради. Резидент вируелар хотирада жойлашади ва компьютер ўчирилишигача ёки операцион тизим қайта юкланишигача фаол ҳолда бўлади. Резидент бўлмаган вируелар фақат фаоллашган вақтларида хотирага тушиб заҳарлаш ва заракунандалик вазифаларини бажаради. Кейин бу вируелар хотирани бутунлай тарк этиб яшаш маконида қолади. Таъкидлаш лозимки, вируеларни резидент ва резидент бўлмаганларга ажратиш фақат файл вируеларига тааллуқли. Юкланучи ва макровируелар- резидент вируеларга тегишли. Қурбонни цидириш. Қурбонни қидириш уеули бўйича вируелар ик- кита еинфга бўлинади. Биринчи еинфга операцион тизим функцияларидан фойдаланиб фаол қидиришни амалга оширувчи вируелар киради. Иккинчи еинфга қидиришнинг паееив механизмларини амалга оширувчи, яъни даету- рий файлларга тузоқ қўювчи вируелар тааллуқли. Топилган цурбонни заҳарлаш. Оддий ҳолда заҳарлаш деганда қурбон еифатида танланган объектда вируе кодининг ўз-ўзини нуехалаши тушуни- лади. Аввал файл вирусларининг заҳарлаш хусусиятларини кўрайлик. Бунда иккита синф вируслари фарқланади. Биринчи синф вируслари ўзининг ко- дини дастурий файлга бевосита киритмайди, балки файл номини ўзгартириб, вирус бадани бўлган янги файлни яратади. Иккинчи синфга қурбон файлларига бевосита кирувчи вируслар тааллуқли. Бу вируслар ки- ритилиш жойлари билан характерланади. Қуйидаги вариантлар бўлиши мумкин: Файл бошига киритиш. Файл охирига киритиш. Бу усул энг кўп тарқалган бўлиб, вируслар кодига бошқаришни узатиш дастурнинг биринчи командаси (com) ёки файл сарлавҳасини (exe) модификация- лаш орқали таъминланади. Файл ўртасига киритиш. Одатда бу усулдан вируслар ту- зилмаси олдиндан маълум файлларга (масалан, Command.com файли) ёки таркибида бир хил қийматли байтлар кетма- кетлиги бўлган, узунлиги вирус жойлашишига етарли файлларга татбиқан фойдаланади. Юклама вируслар учун заҳарлаш босқичининг хусусиятлари улар ки- ритилувчи объектлар - қайишқоқ ва қаттиқ дискларнинг юкланиш сектор- ларининг сифати ва қаттиқ дискнинг бош юклама ёзуви (MBR) орқали аниқланади. Асосий муаммо-ушбу объект ўлчамларининг чегараланганлиги. Шу сабабли, вируслар ўзларининг қурбон жойида сиғмаган қисмини дискда сақлаши, ҳамда заҳарланган юкловчи оригинал кодини ташиши лозим. Макровируслар учун заҳарлаш жараёни танланган хужжат-қурбонда вирус кодини сақлашдан иборат. Баъзи ахборотни ишлаш дастурлари учун буни амалга ошириш осон эмас, чунки хужжат файллари форматининг макропрограммаларни сақлаши кўзда тутилмаган бўлиши мумкин. Деструктив функцияларни бажариш. Деструктив имкониятлари бўйича безиён, хавфсиз, хавфли ва жуда хавфли вируслар фарқланади.
Хавфсиз вируслар - тизимда мавжудлиги турли таассурот (овоз, видео) билан боғлиқ вируслар, бўш хотирани камайтирсада, дастур ва маълу- мотларга зиён етказмайди. Хавфли вируслар - компьютер ишлашида жиддий нуқсонларга сабаб бўлувчи вируслар. Натижада дастур ва маълумотлар бузилиши мумкин. Жуда хавфли вируслар - дастур ва маълумотларни бузилишига ҳамда компьютер ишлашига зарур ахборотни ўчирилишига бевосита олиб келув- чи, муолажалари олдиндан ишлаш алгоритмларига жойланган вируслар. Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling