Microsoft Word ax kitob янги doc
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Алоқа каналларида маълумотларни ҳимоялаш усуллари
хавфни билдирувчи сигнални генерациллаш. Маълумотларни узатиш тармога тармоқ ахборот хавфсизлиги объектлари томонидан хавфсизлик- нинг бузилиши хусусидаги сигнални генерациялаш имконини таъминлаши лозим;
аудит. Аудит тизимни бошқаришнинг самарадорлигини баҳолаш ҳамда ахборот хавфсизлигининг бузилишини аниқлаш мақсадида тизимли ёзувларни ва амалларни мустақил тахлиллаш ва тадқиқлаш сифатида кўрилиши лозим; тиклаш. Маълумотларни узатиш тармогада ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими хавфсизликнинг бузилишини тиклаш қобилиятига эга бўлиши лозим. Ҳар доим, қачон ахборот хавфсизлигини бузишга уриниш содир бўлганида, тизим ушбу уриниш хусусидаги ахборотни шундай ишла- ши лозимки, ушбу уриниш маълумотларни узатиш тармоганинг ўтказиш қобилиятини ва фойдаланувчанлигини жиддий пасайишига олиб келмасин;
мосланувчанлик. Маълумотларни узатиш тармоғида ахборот хав- фсизлигини таъминлаш тизимига қуйиладиган муҳим концептуал талаб- мосланувчанлик талаби, яъни алоқа тармоғининг тузилмаси, технологияси ва ишлаш шароити ўзгарганида мослашув қобилияти талабидир. Архитектуравий талаблар. Маълумотларни узатиш тармоғида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими ахборот хавфсизлигининг турли сиё- сатини мададлаши, яъни мосланувчан бўлиши лозим. Тизимга қйидаги асо- сий хизматлар киритилиши мумкин: шифрлаш калитларини ва паролларни шакллантириш, сақлаш ва тақсимлаш хизмати; шифрлаш хизмати; фойдаланувчиларни ва хабарларни аутентификациялаш хизмати; фойдаланишни бошқариш хизмати; хабарлар яхлитлигини таъминлаш хизмати; фойдаланувчанликни таъминлаш хизмати; етказилганликни тасдиқлаш хизмати; рад қилмаслик хизмати; қўшимча трафикни шакллантириш хизмати; маъмурлаш хизмати. Бу хизматларнинг ҳар бири ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича масалаларни мустақил тарзда у ёки бу ҳимоя механизмларидан фойдаланиб ечиши мумкин. Бунда ҳимоянинг битта механизми ахборот хавфсизлигининг турли хизматларида қўлланилиши мумкин. Бошцариш (маъмурлаш) талаблари. Маълумотларни узатиш тармогида ахборот хавфсизлигини маъмурлаш хизмати ҳимоянинг техник воситаларини тўлдирувчи ҳимоя чораларининг маълум комплексини ўз ичига олади. Бу ҳимоя чоралари бузгунчининг тармоқ ахборот хавфсизлигига таҳдидни кучайтиришга қаратилган у ёки бу таъсирни ўтказишини қийинлаштириш мақсадида мавжуд ҳимоя тизимига оператив тарзда ўзгартиришлар киритишга имкон яратади. Маъмурлаш хизматининг асосий вазифалари қуйидагилар: ҳимоя хизмати ва механизмига зарур ахборотни тарқатиш; ҳимоя хизмати ва механизмининг ишлаши хусусидаги ахборотни йиғиш ва тахлиллаш; ҳимояланувчи объектларни аниқдаш; хизмат функцияларини самарали амалга ошириш мақсадида ҳимоя механизмларини комбинациялаш; маълумотларни узатиш тармоғининг ишончли ва барқарор ишлаши- ни таъминлаш хизматларига жавобгар бошқа маъмурлар билан ўзаро алоқа; -маълумотларни узатувчи тармоқнинг бузилган ишлаш жараёнини тиклаш. Хавфсизлик маъмури маъмурлаш хизматининг муҳим элементи ҳисобланади. Ахборот хавфсизлигининг ҳар қандай воситаларидан фойда- ланилмасин, маълумотларни узатиш тармоғида ахборот хавфсизлигини таьминлаш сифати маъмурнинг қобилиятига, унинг тиришишига, техник жихозланганлигига боғлиқ. Таъкидлаш лозимки, бирорта ҳам реал ҳимояланган маълумотларни узатиш тармоғи мутлоқ ҳимояланган бўлмайди. Шунга қарамасдан ҳимоянинг адекват чоралари бузғунчи таъсири самарасини (зарар келтириш ҳаражатининг кутилаётган зарар ўлчамига нисбатини) анчагина пасайтира- ди. Алоқа каналларида маълумотларни ҳимоялаш усуллари Маълумотларни узатишни ҳимоялаш масаласини ечиш усулларининг учта асосий гуруҳи мавжуд: каналга мўлжалланган ҳимоялаш усуллари, чеккалараро ҳимоялаш усуллари ва уланишга мўлжалланган ҳимоялаш усуллари. Биринчиси ҳар бир канал учун мустақил равишда маълумотлар оқимини ҳимоялашни таъминласа, иккинчиси ҳар бир хабарни, уни манба- дан адресатгача узатишда умумий ҳимоялашни таъминлайди. Учинчи усул иккинчи усулнинг бир тури ҳисобланади. Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling