Microsoft Word ax kitob янги doc
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вирусга карши ҳимоя тизимини қуриш
Ҳимоянинг профилактика чоралари. Ҳар бир компьютерда вирус - лар билан заҳарланган файллар ва дискларни ўз вақтида аниқлаш, аниқланган вирусларни тамомила йўқотиш вирус эпидемиясининг бошқа компьютерларга тарқалишининг олдини олади. Ҳар қандай вирусни аниқлашни ва йўқ қилишни кафолатловчи мутлоқ ишончли дастурлар мав- жуд эмас. Компьютер вируслари билан курашишнинг муҳим усули ўз вақтидаги профилактика ҳисобланади.
Вирусдан заҳарланиш эҳтимоллигини жиддий камайтириш ва дис- клардаги ахборотни ишончли сақланишини таъминлаш учун қуйидаги профилактика чораларини бажариш лозим: фақат қонуний, расмий йўл билан олинган дастурий таъминотдан фойдаланиш; компьютерни замонавий вирусга қарши дастурлар билан таъминлаш ва улар версияларини доимо янгилаш; бошқа компьютерларда дискетда ёзилган ахборотни ўқишдан один бу дискетда вирус борлигини ўзининг компьютеридаги вирусга қарши дас- тур ёрдамида доимо текшириш; ахборотни иккилаш. Аввало дастурий таъминотнинг дистрибутив элтувчиларини сақлашга ва ишчи ахборотни сақланишига эътибор бериш; компьютер тармоқларидан олинувчи барча бажарилувчи файлларни назоратлашда вирусга қарши дастурдан фойдаланиш; компьютерни юклама вируслардан заҳарланишига йўл қўймаслик учун, операцион тизим ишга туширилганида ёки қайта юкланишида дисковод чўнтагида дискетани қолдирмаслик. Вирусга қарши дастурларнинг ҳар бири ўзининг афзалликларига ва камчиликларига эга. Фақат вирусга қарши дастурларнинг бир неча хилини комплекс ишлатилиши мақбул натижага олиб келиши мумкин. Қуйида вирусдан заҳарланиш профилактикасига, вирусларни аниқлаш ва йўқотишга мўлжалланган баъзи дастурий комплекслар тавсифланган. AVP (Антивирус Касперского Personal) - Россиянинг вирусга қарши пакети. Пакет таркибига қуйидагилар киради: Office Guard - блокировка қилувчи, макровирусдан 100% ҳимояланишни таъминлайди; Inspector - тафтишчи, компьютердаги барча ўзгаришларни кузатади, вирус фаоллиги аниқланганида дискнинг асл нусхасини тиклашга ва зарар келтирувчи кодларни чиқариб ташлашга имкон беради; Monitor - вирусларни ушлаб қолувчи, компьютер хотирасида доимо ҳозир бўлиб, файллар ишга туширилганида, яратилишида ёки нусхалани- шида уларни вирусга қарши текширади; Scanner - вирусга қарши модул, локал ва тармоқ дисклар таркибини кенг кўламли текшириш имконини беради. Сканерни қўл ёрдамида ёки бе- рилган вақтда автоматик тарзда ишга тушириш мумкин. Пакет ёрдамида электрон постани вирусга қарши фильтрлаш ва почта корреспонденциясини комплекс текшириш амалга оширилади. Вирусга қарши базани янгилаш Internet орқали бажарилади. Dr.Web - Россиянинг вирусга қарши оммавий дастури, Windows 9x/NT/2000/XP учун мўлжалланган бўлиб, файлли, юклама, ва файл-юклама вирусларни қидиради ва зарарсизлантиради. Дастур таркибида резидент қоровул SpIDer Guard, Internet орқали вирус базаларини янгилашнинг автоматик тизими ва автоматик текшириш жадвалини режалаштирувчи мавжуд. Почта файлларини текшириш амалга оширилган. Dr.Web да ишлатилувчи алгоритмлар ҳақида маълум бўлган барча вирус хилларини аниқлашга имкон беради. Dr.Web дастурининг муҳим хусу- сияти - оддий сигнатурли қидириш натижа бермайдиган мураккаб шифр- ланган ва полиморф вирусларни аниқлаш имкониятидир. Symantec Antivirus - Symantec компаниясининг корпоратив фойдала- нувчиларга таклиф этган вирусга қарши маҳсулоти тўплами. Symantec маҳсулотидан ишчи жойларининг умумий сони 100 ва ун- дан ортиқ бўлганида ва бўлмаганда битта Windows NT/2000/NetWare серве- ри мавжудлигида фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ушбу пакет- нинг башқалардан ажралиб турадиган хусусияти қуйидагилар: бошқаришнинг иерархик модели; янги вирус пайдо бўлишига реакция қилиш механизмининг мавжуд- лиги. AntiVir Personal Edition - вирусга қарши дастур AVP, Dr.Web ва ҳ.лар имкониятларидек имкониятларга эга. Дастур комплектига қуйидагилар киради: дискларни сканерловчи; резидент қоровул; бошқариш дастури; режалаштирувчи. Дастур Internet дан юкланувчи файлларни сканерлайди. Internet орқали янгиланишларни автоматик тарзда текшириш ва юклаш функцияси ҳам мавжуд. Дастур хотирани, юкланиш секторини текширишда ва унда вируслар бўйича кенг кўламдаги маълумотнома мавжуд. Вирусга карши ҳимоя тизимини қуриш Ҳозирда ўртача компаниянинг корпоратив компьютер тармоғи тарки- бида ўнлаб ва юзлаб ишчи станциялари, ўнлаб серверлар, телекоммуника- циянинг турли фаол ва пассив асбоб ускуналари мавжуд бўлган етарлича мураккаб тузилмага эга (10.6-расм). Корпоратив тармоқдан фойдаланувчилар тармоққа вирусларнинг суқилиб кириш файллари билан доимо тўқнашадилар. Internet/intranet корпоратив тизимларига вирус хужумлари мунтазам бўлиб туради, фойдаланув- чи ишчи станциясининг заҳарланган ахборот элтувчиси томонидан заҳарланиши эса одат тусини олган. Корпоратив тармоқ вируслар ва бошқа зарар келтирувчи дастурлар хужумларига дучор бўлганида тармоқнинг вирусга қарши ҳимояси кўпинча вирусга қарши локал дастурий таъминот ёрдамида, сканерлаш ва қатор ишчи станцияларни даволаш билан тугайди ва ҳимоя таъминланади деб ҳисобланади. Аслида муаммонинг бундай локализациялаш минимал чора ҳисобланади ва корпоратив тармоқнинг кейинги барқарор ишлашини кафо- латламайди. Бошқача айтганда, вирусга қарши локал ечимларнинг ишлати- лиши корхонани вирусдан самарали ҳимоялаш учун зарурий, аммо етарли восита ҳисобланмайди. Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling