Microsoft Word ax kitob янги doc


-расм. Симсиз тармоцларнинг компьютер цурилмалари


Download 5.8 Mb.
bet120/147
Sana11.09.2023
Hajmi5.8 Mb.
#1675958
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   147
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги (word)

12.2-расм. Симсиз тармоцларнинг компьютер цурилмалари.


Мобил иловалар ишини таъминлаш ва одамларга ўзлари билан узоқ вақт мобайнида олиб юришларида қулайлик туғдириш учун Компьютер қурилмалари ихчам бўлиши лозим. Одатда, улар катта бўлмаган экранга, кам сонли тугмачаларга ва ўлчамлари кичик батареяга эга. Компьютер қурилмалари мобилликка эга бўлга ҳолда фақат баъзи иловаларни мадад- лайди. Нисбатан юқори характеристикаларни талаб этувчи иловаларни ба- жаришда катта экранга ва катта клавиатурага эга бўлган ўлчамлари катта компьютер қурилмаларидан фойдаланилади. Аммо улар массасининг катта- лиги ва бир жойдан иккинчи жойга кўчиришнинг ноқулайлиги муаммо ҳисобланади. Симсиз тармоқларнинг компьютер қурилмалари серверлар, маълумотлар базаси ва Web-узеллар каби охирги тизимларни ҳам ўз ичига олади.
Фойдаланувчилар мавжуд компьютер қурилмаларини симсиз тармоқда ишлатиш учун (масалан, симсиз тармоқ интерфейси платасини ноутбукка ўрнатиш орқали) мослаштиришлари мумкин. Тармоц интерфейсы платаси
ёки тармоц адаптеры (network interface card) компьютер қурилмаси ва симсиз тармоқ инфратузилмаси орасида интерфейсни таъминлайди. Бу пла­та компьютер қурилмаси ичига ўрнатилади, баъзида ташқи тармоқ адаптери ҳам ишлатилади. Бундай адаптерлар, ишга туширилиши билан компьютер қурилмаси ташқарисида қолади.
Компьютер қурилмалари Windows-XP, Linux ёки MAC OS каби опе- рацион тизимга ҳам эга бўлиб, бу операцион тизим симсиз тармоқ илова- ларини амалга ошириш учун зарур бўлган дастурий таъминотни ишга ту- ширади.
Хае о муҳити. Ҳаво компьютер қурилмалари ва симсиз инфратузил- мага орасида ахборот оқимини узатиш канали ҳисобланади. Симсиз тармоқлар орқали алоқани нутқ орқали мулоқотга ўхшатиш мумкин. Агар суҳбатдошлар орасидаги масофа ошаверса, улар бир-бирларини ёмон эшита бошлайдилар.
Симсиз тармоқларнинг ахборот сигналлари ҳам хаво орқали тарқалади, аммо ўзининг хусусияти эвазига нутқ сигналарига қараганда ан- чагина катта масофага тарқалиши мумкин. Бу сигналлар одамга эшитил-




майди, шу сабабли уларни, сўзлашга халақит беришидан қўрқмай, янада юқори сатҳларгача кучайтириш мумкин. Аммо алоқа сифати тўсиқларнинг мавжудлигига боғлиқ. Тўсиқлар сигналлар тарқалишига халақит қилади ёки уларни сусайтиради, натижада сигналлар сатҳи пасаяди, уларнинг тарқалиш узоқлиги камаяди.
Ёмғир, қор, туман, тугун (смог) симсиз тармоқларда ахборот сигнал- ларини тарқалишига таьсир этувчи оби-хаво шароитлари ҳисобланади. Ма- салан, кучли жала алоқа узунлигини икки мартага камайтириши мумкин. Бинолар ва дарахтлар каби бошқа тўсиқлар тарқалиш шароитларига ва симсиз тармоқ характеристикаларига таьсир этиши мумкин. Симсиз регио- нал ва глобал тармоқларни жойлаштиришни режалаштиришда бу муаммо- ларнинг муҳимлиги ортади.
Симеиз тармоцлар инфратузилмаси.
Симсиз тармоқ инфратузил- маси фойдаланувчилар ва охирги тизимларнинг ўзаро симсиз алоқаларини таьминлайди. Уни базавий станциялар, фойдаланиш контроллерлари, ула- ниш ўрнатилишини таьминловчи иловаларнинг дастурий таьминоти ва тақсимловчи тизим ташкил этиши мумкин.
Базавий станция инфратузилманинг тарқалган компоненти ҳисобланади. У хаво муҳити орқали тарқалувчи симсиз тармоқ ахборот сигналларининг симли тармоққа узатилишини таьминлайди. Базавий стан- цияни баьзида тацсимловчи тизим деб ҳам юритишади. Демак, базавий станция Web-саҳифаларни кўздан кечириш сервислари, электрон почта ва маьлумотлар базаси каби тармоқ хизмати йўналишидан фойдаланишни таьминлайди. Базавий станцияда кўпинча симсиз тармоқ интерфейси пла- таси бўлиб, бу плата фойдаланувчи компьютеридаги симсиз тармоқ интер­фейси платасининг ишлаш принципидан фойдаланади. Базавий станция "нуқта-нуқта" ёки "нуқта-бир неча нуқта" каби уланишларни мададлаши мумкин (12.3-расм).



Download 5.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling