Microsoft Word ax kitob янги doc


Download 5.8 Mb.
bet128/147
Sana11.09.2023
Hajmi5.8 Mb.
#1675958
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   147
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги (word)

Махфий симсиз каналлар. Симсиз тармоқ фойдаланувчилари тармоқ ни яратиш ёки баҳолаш жараёнида яна бир омилни ҳисобга олишлари за- рур. Симсиз фойдаланиш нуқтасининг нархи паст ҳамда дастурий таъми- нот, стандарт ноутбук ва NIC-карталар асосида фойдаланиш нуқтасини яра­тиш етарлича осон бўлганлиги сабабли, нокоррект конфигурацияланган ёки симли тармоқда ўйламасдан жойлаштирилган симсиз асбоб-ускунани зий- раклик билан кузатиш талаб этилади. Бу асбоб-ускуна (12.11-расм) симли


CDPD/GPRS им-
кониятли уяли
телефон


Магнитли мададлайдиган
2.4ГГ ц частотадаги 5,5 дБ лик





12.11-расм. "Симеизурушни" олиб бориш асбоб-ускунаси.




инфратузилмада жуда сезиларли "рахналар" ҳосил қилиши мумкинки, улар тармокдан бир неча километр узоқдаги хужум қилувчилар диққатини тор- тиши мумкин.
Худди шунга ўхшаш конструкция ёрдамида ўзига хос "симсиз кўприқ" ўтказиш ва фойдаланиш нуқталарининг бутун занжирини ташкил қилган ҳолда тармоқдан маълумотларни ҳимояланган бино ташқарисида чиқариб олиш мумкин (12.12-расм)


Шахсий Узиб-улагич Маршрутизатор





Роуминг муаммоси. Симсиз тармоқнинг симли тармоқдан яна бир муҳим фарқи фойдаланувчининг тармоқ билан алоқани узмасдан жойини ўзгартириш қобилиятидир. Роуминг концепцияси турли симсиз алоқа стан- дартлари CDMA (Code Division Multiple Access), GSM (Global System for Mobile Communications) ва симсиз Ethernet учун бир хил. ТСР/1Рнинг кўпгина тармоқ иловалари сервер ва мижоз IP-адресларининг ўзгармаслигини талаб этади, аммо тармоқдаги роуминг жараёнида абонент албатта унинг бир жойини тарк этиб, бошқа жойига қўшилади. Симсиз тармоқларда мобил IP-адресларнинг ва бошқа роуминг механизмларининг ишлатилиши ушбу талабга асосланган.


Мобил IP-алоқанинг асосий ғояси - фойдаланувчининг турган жойи- ни қайдлаш ва трафикни қайта йўналтириш. Абонент турган жойига боғлиқ бўлмаган адрес TCP/IP - уланишни мададлайди, фойдаланувчи тур­ган жойига боғлиқ бўлган вақтинча адрес эса локал тармоқ ресурслари би­лан уланишни таъминлайди. IP мобил тизими учун учта тартибга солувчи талаблар мавжуд: мобил узели (фойдаланувчининг симсиз қурилмаси), уй агенти (уй тармоғида жойлашган сервер) ва ажнабий агент (роуминг узати- лувчи тармоқда жойлашган сервер). Мобил узели янги тармоққа ўтганида, у турган жойига боғлиқ бўлган вақтинча IP-адресни олади ва ажнабий аген- тда қайдланади. Сўнгра ажнабий агент уй агенти билан боғланиб мобил агентнинг ўзига боғланганлигини хабар қилади. Шу ондан бошлаб барча пакетлар ажнабий агент-роуминг орқали уй агентига йўналтирилади.

Download 5.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling