12.7-расм. Уланишни ушлаб қолиш мақсадида мижозни бўгиш атакаси
Базавий станцияни бўғиш. Базавий станцияни бўғиш уни хужум қилувчи станция билан алмаштиришга имкон беради (12.8-расм).
Тармоқдан фойдаланиш
нуқтаси
Атакаловчи
Буғувчи
Фойдаланувчи
12.8-расм. Уланишни ушлаб қолиш мақсадида базавий станцияни бўғиш атакаси
Бундай бўғиш фойдаланувчиларни хизматлардан фойдаланишдан, телекоммуникация компанияларини эса фойдадан махрум қилади.
Юқорида қайд этилганидек, аксарият симсиз технологиялар лицен- зияланмаган частоталардан фойдаланади. Шу сабабли кўпгина қурилмалар - радиотелефонлар, кузатиш тизимлари ва микротўлқинли ўчоқлар - симсиз тармоқ ишига таъсир этиши ва симсиз уланишни бўғиши мумкин. Бундай атайин бўлмаган бўғиш холларини олдини олиш учун, қимматбаҳо симсиз асбоб-ускунани сотиб олишдан аввал у ўрнатиладиган жойни син- чиклаб тахлиллаш лозим. Бундай тахлил коммуникацияларга бегона қурилмаларнинг таъсир этмаслигига ишонч ҳосил қилишга имкон беради ва маъносиз харажатлардан асрайди.
Бостириб кириш ва маълумотларни модификациялаш. Нияти бузуқ одам уланишни ушлаб қолиш, маълумотларни ёки командаларни узатиш мақсадида маълумотларнинг мавжуд оқимига ахборотни қўшганида бостириб кириш содир бўлади. Хужум қилувчи пакетларни базавий станцияга юбориб бошқариш командалари ва ахборот оқимлари устида манипуляция- ни амалга ошириши мумкин. Бошқариш командаларини керакли бошқариш каналига юбориш орқали фойдаланувчини тармоқдан узишга эришиш мумкин.
Бостириб кириш хизмат кўрсатишдан воз кечиш учун ишлатилиши мумкин. Хужум қилувчи тармоқдан фойдаланиш нуқталарини уланиш командалари билан тўлиб-тоштиради. Натижада бошқа фойдаланувчиларга тармоқдан фойдаланишга рухсат берилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |