Microsoft Word ax kitob янги doc


Download 5.8 Mb.
bet118/147
Sana11.09.2023
Hajmi5.8 Mb.
#1675958
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   147
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги (word)

Тармоқ
хили

Таъсир
доираси

Характеристикаси

Стандартлар

Қўлланиш соҳаси

Шахсий
симсиз
тармоқлар

Фойцаланувчицан
бевосита
яқинликда

ўртача

Bluetooth, IEEE, 802.15, IRDA

Ташқи қурилмалар кабелларининг ўрнида

Локал
симсиз
тармоқлар

Бинолар ва кам- пуслар доираси- да

юқори

IEEE 802.15, Wi-Fi, Hiper- LAN

Симли тармоқларни Мобил кенгайти- риш

Регионал
симсиз
тармоқлар

Шахар доираси- да

Юқори

Патентли, IEEE 802.16, WIMAX

Бинолар ва корхо- налар ва Internet орасида белгилан- ган симсиз боғланиш

Глобал
симсиз
тармоқлар

Бутун дунё бўйича

Паст

CDPD ва 2, 2.5 ва 3-авлод уяли телефон орқали тизимлар

Бинодан ташқарида Internetцан мобил фойдаланиш


Симеиз шахсий тармоқларнинг аксарият узатувчи-қабул қилувчиларнинг (transceiver) кам қувват исътемол қилиши ва ихчамлиги микропроцессорлар билан таъминланган, катта бўлмаган фойдаланувчи қурилмаларини самарали мададлашга, ҳамда компьютер қурилмасини узоқ вақт мобайнида битта батареяда (ёки аккумуляторда) ишлашига имкон бе- ради. Ундан ташқари, кам қувват истеъмол қилиниши симсиз шахсий тармоқларни уяли телефонларга, PDA ларга ва наушникларга татбиқ этиш- га сабаб бўлди.
Симсиз шахсий тармоқлар Internet га ва иловаларга уланишдан бирга- ликда фойдаланиш мақсадида ноутбуклар ва шахсий компьютерларнинг ўзаро алоқасини таъминлаши мумкин. Бу таъсир доираси битта хона билан чегараланган тармоқларга тўғри келади.


Симеиз локал тармоцлар офисларнинг ичида ва ташқарисида, иш- лаб чиқариш биноларида узатишларнинг юқори характеристикаларини таьминлайди. Бундай тармоқдардан фойдаланувчилар одатда ноутбукларни, шахсий компьютерларни ва катта ресурсларни талаб этувчи иловаларни бажаришга қодир процессорли ва катта экранли PDA ларни ишлатишади. Хизматчи тармоқ хизматларидан мажлислар залида ёки бинонинг бошқа хоналарида бўла туриб фойдаланаши мумкин. Бу хизматчига ўз вазифала- рини самарали бажаришга имкон беради. Симсиз локал тармокдар узатиш- нинг 54Мбит/сгача тезлигида барча офис ёки маиший иловалар талаблари- ни қондириш имконига эга. Характеристикалари, компонентлари, нархи ва бажарадиган амаллари бўйича бундай тармоқдар Ethernet хилидаги аньана- вий симли локал тармоқдарига ўхшаш.


Симеиз регионал тармоцлар юзаси бўйича шахарга тенг бўлган ху- дудга хизмат қилади. Аксарият холларда иловаларни бажаришда белгилан- ган уланиш талаб этилади, баьзида эса мобиллик зарур бўлади. Масалан, касалхонада бундай тармоқ асосий бино ва масофадаги клиникалар орасида маьлумотларни узатишни таьминлайди. Ёки энергетик компания бундай тармоқдан шахар масштабида фойдаланиб, турли туманлардан бериладиган иш нарядларидан фойдаланишини таьминлайди. Натижада, симсиз регионал тармоқдар мавжуд тармоқ инфратузилмаларини бир ерга тўплайди ёки мо­бил фойдаланувчиларга мавжуд тармоқ инфратузилмалари билан уланишни ўрнатишга имкон беради.
Симсиз Internet хизматлари билан таьминловчилар (Wireless Internet Service Provider, WISP) уйда фойдаланувчилар ва компаниялар учун доимий симсиз уланишларни таьминлаш мақсадида шахарларда ва қишлоқ жойлар- да симсиз регионал тармоқдарни мижозлар ихтиёрига тақдим этади. Бундай тармоқдар, кўпинча симли уланишларни ётқизиш билан боғлиқ чегарала- нишларга эга бўлган оддий симли уланишларга нисбатан самарали ҳисобланади.
Симсиз регионал тармоқдарнинг характеристикалари турлича. Ула- нишларда инфрақизил технологиянинг ишлатилиши маьлумотларни узатиш тезлигининг 100 Гбит/с ва ундан катта бўлишини таьминлайди.


Симеиз глобал тармоцлар мобил иловаларнинг, улардан мамлакат ёки хатто континент масштабида фойдаланишни таъминлаш билан ишла- нишини таъминлайди. Иқтисодий мулоҳазаларга таянган ҳолда, телекомму­никация компаниялари кўпгина фойдаланувчилар учун узоқ масофадан ула- нишни таъминловчи симсиз глобал тармоқнинг нисбатан қиммат инфрату- зилмасини яратадилар. Бундай ечимнинг харажати барча фойдаланувчилар ўртасида тақсимланади, натижада абонент тўлови унчалик юқори бўлмайди.


Кўпгина телекоммуникация компанияларининг кооперацияси туфайли симсиз глобал тармоқларининг таъсир доираси чегараланмаган. Телекомму­никация хизматини таъмнловчиларнинг бирига тўлаб, симсиз глобал тармоқ орқали дунёнинг ҳар қандай нуқтасидан қатор Internet хизматидан фойда- ланиш мумкин.
Симсиз глобал тармоқ характеристикалари нисбатан юқори эмас, маълумотларни узатишнинг тезлиги 56 Кбит/с ни, баъзида 170 Кбит/с ни ташкил этади.
Симсиз глобал тармоқларга хос иловалар Internetдан фойдаланишни, электрон почта хабарларини узатиш ва қабул қилишни, фойдаланувчи уй- дан ёки офисдан ташқарида бўлганида корпоратив иловалардан фойдала­нишни таъминловчи иловалардир. Абонентлар, масалан, таксида кетаётган- ларида ёки шаҳар бўйича сайр қилинаётганларида уланишни ўрнатишлари мумкин. Умуман, симсиз глобал тармоқдан фойдаланувчилар худудий чега- раланмаганлар.
Симсиз глобал тармоқлар технологиясини татбиқ этишдаги муаммо- лардан бири унинг бино ичидаги фойдаланувчилар учун боғланишни таъминлай олмаслиги. Чунки бундай тармоқ инфратузилмалари бино ташқарисида жойлашган ва радиосигналлар бинода айтарлича сусаяди. сим­сиз глобал тармоқларни бино ичига ўрнатилиши эса қимматга тушади ва техник нуқтаи назаридан асосланмаган.
Симсиз шахсий, локал, регионал ва глобал тармоқлар бир-бирини тўлдирувчи бўлиб, турли талабларни қондиради. Аммо, баъзида бир тармоқни иккинчисидан фарқлаб бўлмайди. Масалан, бино ичидаги симсиз локал тармоқ фойдаланувчи РБАси билан шахсий компьютерини симсиз




шахсий тармоқ каби улашни таъминлаши мумкин. Турли симсиз тармоқлар орасидаги фарқни аниқлашда уларда ишлатиладиган технологиялар ва стан- дартлардан фойдаланишади (12.1-жадвалга қаралсин).
Агар фойдаланувчи нуқтаи назаридан истиқбол хусусида сўз юритил- са, симсиз тармоқлар орасида чегаранинг йўқолиши шарт. Турли хил сим­сиз тармоқ ишини мададловчи компьютер қурилмалари тармоғи интерфей- сининг платалари пайдо бўлмоқда. Масалан, сайёхда ёки тижоратчида ҳам симсиз локал ҳам симсиз глобал тармоқ билан ўзаро алоқа қилувчи замо- навий уяли телефон бўлиши мумкин.

Download 5.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling