Microsoft Word ax kitob янги doc


-расм. Корпоратив тармоқ намунавий архитектураси


Download 5.8 Mb.
bet113/147
Sana11.09.2023
Hajmi5.8 Mb.
#1675958
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   147
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги (word)

10.6-расм. Корпоратив тармоқ намунавий архитектураси


Вирусга қарши ҳимоянинг самарали корпоратив тизими-”мижоз- сервер” технологияси бўйича амалга оширилган, тармоқдаги ҳар қандай шубҳали ҳаракатни сезгирлик билан фаҳмлаб олувчи, тескари боғланишли мосланувчан тизимдир. Бундай тизим корпоратив тармоқнинг ички тузил - маси доирасида вирусларни ва бошқа ғаним дастурларнинг тарқалишига йўл қўймайди. Вирусга қарши ҳимоянинг самарали корпоратив тизими тур- ли вирус хужумларини-маълумларини, ҳам номаьлумларини, улар намоён бўлишининг дастлабки босқичида, аниқлайди ва бетарфлаштиради.
Албатта, турли вазиятлар бўлиши мумкин, масалан масофадан фойда- ланувчининг заҳарланган компьютерини корпоратив серверга улаганда ёки макровируслар бўлган WORD ёки Excel файлли дискетлардан иш жойлари- да фойдаланишда тармоқ заҳарланиши мумкин. Аммо, сифатли қурилган


вирусга қарши ҳимоянинг корпоратив тизими учун бу жидций эмас, чунки, биринчидан, заҳарланишнинг кўрсатилган ҳолатлар камцан-кам учрайци, иккинчицан, вируслар вақтида аниқланади ва бетарафлаштирилади. Нати- жада уларнинг кўпайишига ва корпоратив тармоқ доирасида тарқалишига йўл қўйилмайди.
Уланадиган ишчи станциялари сони ошган сари корпоратив тармоқнинг хизмат кўрсатиш нархи оша боради. Корпоратив тармоқни ви- руслардан ҳимоялаш харажатлари корхона умумий харажатлари рўйхатида охирги бандини эгалламайди.
Ушбу харажатларни корпоратив тармоқни вирусга қарши ҳимоялашни вақтнинг реал масштабида марказлаштирилган бошқариш орқали оптималлаштириш ва камайтириш мумкин. Бундай ечим корхона тармоғи маъмурларига вирусни барча суқилиб кириш нуқталарини бошқаришнинг ягона консоли орқали кузатишга ва корпоратив тармоқдаги барча вирусга қарши воситаларни самарали бошқаришга имкон беради. Вирусга қарши ҳимояни марказлаштирилган бошқариш мақсади жуда оддий - вирусларнинг барча суқилиб кириш нуқталарини блокировка қилиш. Қуйидаги суқилиб киришларни ва захарланишларни кўрсатиш мумкин:

  • ташувчи манбалардан (флоппи-дисклар, компакт-дисклар, Zip, Jazz, Floptical ва ҳ.) охирги заҳарланган файллардан фойдаланишда ишчи стан- цияларга вирусларнинг суқилиб кириши;

  • Interne^H Web ёки FTP орқали олинган л окал ишчи станциясида сақланган заҳарланган текин дастурий таъминот ёрдамида заҳарланиш;

  • масофадаги ёки мобил фойцаланувчиларнинг заҳарланган ишчи станциялари корпоратив тармоққа уланганида вирусларнинг суқилиб кири­ши;

  • корпоратив тармоққа уланган масофадаги сервердаги вируслар би­лан заҳарланиш.

  • иловаларида макровируслар билан заҳарланган Excel ва Word файл- лар бўлган электрон почтанинг тарқалиши.

Вируслардан ва бошқа зарар келтирувчи дастурлардан ҳимояловчи корпоратив тизимни қуриш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади.


Биринчи босцичда ҳимояланувчи тармоқнинг ўзига хос хусусиятлари аниқданади ва бир неча вирусга қарши ҳимоя вариантлари танланади ва асосланади. Бу босқичда қуйидагилар бажарилади:



  • компьютер тизими ва вирусга қарши ҳимоя воситаларининг аудити;

  • ахборот тизимини текшириш ва картирлаш;

  • вирусларнинг суқилиб кириши билан боғлиқ таҳдидларнинг амалга ошириш сценарийсини тахлиллаш.

Натижада вирусга қарши ҳимоянинг умумий ҳолати баҳоланади.
Иккинчи босцичда вирусга қарши хавфсизлик сиёсати ишлаб чиқилади. Бу босқичда қуйидагилар бажарилади:

  • ахборот ресурсларини туркумлашнинг тури;

  • вирусга қарши хавфсизликни таъминловчи кучларни яратиш- вако- латларни тақсимлаш;

  • вирусга қарши хавфсизликни ташкилий-хуқуқий мададлаш;

  • вирусга қарши хавфсизлик инструментларига талабларни аниқлаш;

  • вирусга қарши хавфсизликни таъминлаш харажатларини ҳисоблаш.

Натижада корхонанинг вирусга қарши хавфсизлик сиёсати ишлаб
чиқилади.

Download 5.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling