5.13.- расм. DES алгоритмида шифрлаш жараёнининг блок-схемаси
Бу сабаблар АҚШ стандартлаш институтининг 1997 йилда симметрик алгоритмнинг янги стандартига танлов эълон қилишига олиб келди. Танлов шартларига биноан алгоритмга қуйидаги талаблар қўйилган эди:
алгоритм симметрик бўлиши керак;
алгоритм блокли шифр бўлиши керак;
блок узунлиги 128 бит бўлиб, 128, 192, ва 256 бигли калит узун- ликларини таъминлаши лозим.
Ундан ташқари танловда иштирок этувчилар учун қуйидаги тавсиялар берилган эди:
ҳам аппарат усулда ҳам программ усулда осонгина амалга ошири- лувчи амаллардан фойдаланиш;
32 хонали процессорлардан фойдаланиш;
иложи борича шифр тузилмасини мураккаблаштирмаслик. Бу ўз на- вбатида барча қизиқувчиларнинг алгоритмни мустақил тарзда криптотахлил қилиб, унда қандайдир хужжатсиз имкониятлар йўқлигига ишонч ҳосил қилишлари учун зарур ҳисобланади.
2000 йил 2 октябрда танлов натижаси эълон қилинди. Танлов Ғолиби деб Бельгия алгоритми RIJNDAEL топилди ва шу ондан бошлаб алгоритм- Ғолибдан барча патент чегараланишлари олиб ташланди.
Ҳозирда AES (Advanced Encryption Standard) деб аталувчи ушбу алгоритм Дж.Деймен (J. Daemen) ва В. Райджмен (V.Rijmen) томонидан яратил- ган. Бу алгоритм ноанъанавий блокли шифр бўлиб, кодланувчи маьлумот- ларнинг ҳар бир блоки қабул қилинган блок узунлигига қараб 4x4, 4x6 ёки 4x8 ўлчамдаги байтларнинг икки ўлчамли массивлари кўринишига эга.
Шифрдаги барча ўзгартиришлар қатъий математик асосга эга. Амал- ларнинг тузилмаси ва кетма-кетлиги алгоритмнинг ҳам 8-битли, ҳам 32- битли микропроцессорларда самарали бажарилишига имкон беради. Алгоритм тузилмасида баъзи амалларнинг параллел ишланиши ишчи станцияла- рида шифрлаш тезлигининг 4 марта ошишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |