Microsoft Word ax kitob янги doc


Download 5.8 Mb.
bet39/147
Sana11.09.2023
Hajmi5.8 Mb.
#1675958
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   147
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги (word)

2 k


Имитоставкани шакллантириш алгоритми қуйидаги харакатларнинг кетма-кетлигидан иборат. Очиқ ахборот 64 битли T(i)
(i=1,2,3,....,m) блок- ларга ажратилади, бу ерда m-шифрланувчи ахборот хажми орқали аниқланади. Биринчи блок T(1) оддий алмаштириш алгоритмининг биринчи 16 итерацияларига биноан ўзгартирилади. Калит сифатида дастлабки ахбо-




рот шифрланишда ишлатиладиган калит олинади. Олинган 64 битли икки- ли сўз иккинчи блок Т(2) билан mod2 бўйича жамланади. Т(1) блок устида қандай итерация ўзгартиришлари бажарилган бўлса жамлаш натижаси ус­тида ҳам шундай ўзгартиришлар амалга оширилади ва охирида Т(3) блок билан mod2 бўйича жамланади. Бундай харакатлар дастлабки ахборотнинг т-1 блоки бўйича такрорланади. Агар охирги Т(т)
блок тўлиқ бўлмаса, у 64 хонагача ноллар билан тўлдиради. Бу блок Т(т-1) блок ишланиш нати­жаси билан mod2 бўйича жамланади ва оддий алмаштириш алгоритмининг биринчи 16 итерациялари бўйича ўзгартирилади. Ҳосил бўлган 64 хонали блокдан к бит узунликдаги сўз ажратиб олинади ва бу сўз имитовставка ҳисобланади.
Имитовставка шифрланган ахборотнинг охирига жойлаштирилади. Бу ахборот олингандан сўнг, у расшифровка қилинади. Расшифровка қилинган ахборот бўйича имитовставка аниқланади ва олингани билан солиштирила- ди. Агар имитовставкалар мос келмаса, расшифровка қилинган ахборот нотўҒри деб ҳисобланади.
АҚШнинг ахборотни шифрлаш стандарти. АҚШда давлат стан- дарти сифатида DES(Data Encryption Standart) стандарти ишлатилган. Бу стандарт асосини ташкил этувчи шифрлаш алгоритми IBM фирмаси томо- нидан ишлаб чиқилган бўлиб, АҚШ Миллий Хавфсизлик Агентлигининг мутахасислари томонидан текширилгандан сўнг давлат стандарти мақомини олган. DES стандартидан нафақат федерал департаментлар, балки нодавлат ташкилотлар, нафақат АҚШда, балки бутун дунёда фойдаланиб келинган.
DES стандартида дастлабки ахборот 64 битли блокларга ажратилади ва 56 ёки 64 битли калит ёрдамида криптографик ўзгартирилади.
Дастлабки ахборот блоклари ўрин алмаштириш ва шифрлаш функ- циялари ёрдамида итерацион ишланади. Шифрлаш функциясини ҳисоблаш учун 64 битли калитдан 48 битлигини олиш, 32-битли кодни 48 битли код- га кенгайтириш, 6-битли кодни 4-битли кодга ўзгартириш ва 32-битли кет- ма-кетликнинг ўрнини алмаштириш кўзда тутилган.
DES алгоритмидаги шифрлаш жараёнининг блок-схемаси 5.13-расмда келтирилган.




Расшифровка жараёни шифрлаш жараёнига инверс бўлиб, шифрлаш- да ишлатиладиган калит ёрдамида амалга оширилади.
Ҳозирда бу стандарт куйидаги иккита сабабга кўра фойдаланишга бу- тунлай яроқсиз ҳисобланади:

  • калитнинг узунлиги 56 битни ташкил этади, бу ЭҲМлар-нинг замонавий ривожи учун жуда кам;

  • алгоритм яратилаётганида унинг аппарат усулда амалга ошири- лиши кўзда тутилган эди, яъни алгоритмда микропроцессорларда бажари- лишида кўп вақт талаб қилувчи амаллар бор эди (масалан, машина сўзида маълум схема бўйича битларнинг ўрнини алмаштириш каби).


16 марта






Download 5.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling