Дан газ қазиб олиш билан ишлатиш кўзда тутилган эди
Download 0.49 Mb.
|
Кириш “Шўртаннефтгаз”унитар шўъба корхонаси “Ўзбекнефтгаз” Миллий Холдинг Компаниясига қарашли “Ўзнефтгазқазибчиқариш” Акцонерлик Компаниясининг асосий ишлаб чиқариш корхоналаридан биридир. Шўртан конидан тажриба синов сифатида фойдаланиш лойиҳаси Собиқ Иттифоқ “Газ саноати марказий бюроси”нинг газ ва газ-конденсат конларини ишлатиш бўйича умумий йиғилишининг 16.09.1975 йилдаги №32/75-сонли мажлис баёнига асосан тасдиқланган эди. Лойиха “СредАзНИИгаз” (ҳозирги “ЎЗЛИТИ нефтгаз” ОАЖ) илмий тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бу лойиҳага асосан конда 21 та қудуқ қазиш билан, Шўртан газ-конденсат конини қидирув қисмини 3 йил муддат билан, йилига 1,5 млрд. дан газ қазиб олиш билан ишлатиш кўзда тутилган эди. 1976 йил 28 апрелда Собиқ Иттифоқ “Газ саноати марказий бюраси”нинг газ ва газ-конденсат конларни ишлатиш бўйича умумий йигилишининг 11/7 6-с баёни тасдикланди ва бу хужжатга асосан энди конни умумий бошланғич заҳираси тасдиқланди. Бу карорга кура Шуртан газ-конденсат конида 114 та газ қудуқлари қазилиб йилига 8,0 млрд. газ қазиб олиш билан фойдаланиш кузда тутилган эди. “Шўртангаз” газ конлари бошқармаси Собиқ Иттифоқ “Газ Саноати Вазирлиги” нинг 30.09.1980 йилдаги №193-ОРГ сонли буйруғига асосан “Янги конларни узлаштириш Дирекцияси”ни кайтадан ташкил этиш асосида ташкил этилган. Шўртан газ-конденсат конини ишлатиш максадида Собик Иттифоқнинг “Газ Саноати вазирлиги” томонидан 21.09.1980 йилда тасдиқланган мажлис баёни қарорига асосан Шуртан кони гурухига кирувчи конларни ишлатишга қарор килинди. Шундай килиб, Шўртан газ - конденсат кони 1980 йил 2 ноябрдан ишга туширилди. Шу йилнинг узида “Газ саноати марказий бюраси”нинг газ ва газ-конденсат конларини ишлатиш буйича умумий йигилишининг 16 июнида тасдиқланган №15/80- сонли мажлис баёнига асосан, кондан фойдаланиш лойихасига “СредАзНИИгаз” (хозирги ОАЖ “УЗЛИТИнефтегаз”) илмий тадқиқот институти томонидан узгартиришлар киритилди ва бу лойихдга асосан, Шўртан конида 181 та кудук казилиб йилига доимий 16,0 миллиард м3 газ казиб олиш режаси тасдикланди. “Шуртангаз” Газ конлари бошқармасида, Шўртан кони ишга тушиши муносабати билан, 1980 йил ноябр - декабр ойларида Шўртан - Сирдарё ГРЭС газ кувури ишга туширилиб, шу йилнинг узида Сир дарё ГРЭС га кам олтингугуртли газ узата бошлади. Янги қурилган газни комплекс тайёрлаш курилмасида ажралган газ конденсати эса, Қорактой нефт куйиш эстакадасига узатилди. 1980 йилнинг сунги икки ойида “Шўртан” газ конлари бошқармаси, Шуртан конидан 474,475 млн.мЗ газ ва 27,872 минг тонна газ конденсати казиб олди ва истеъмолчиларга етказиб берди. “Шуртан” газ конлари бошқармаси ўтган давр давомида, табиий газ ва газконденсати қазиб чиқаришда Собик Иттифоқда хам етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келди. Ўзбекистон Республика мустакилликка эришгач давлатимиз рахбари И.А.Каримов рахбарлигида мамлакатимизда нефт ва газ саноатини тубдан узгартириш бўйича кескин чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Президент фармони билан 1992 йилда “Ўзнефтгаз” концерни тузилди. 1997 йилга келиб нефт ва газни қазиб олиш, уни кайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб берувчи корхоналар “Узбекнефтгаз” Миллий Холдинг Компаниясига бирлаштирилди. Бу эса уз навбатида мамлакатимиз иқтисодиётини юксалишига ўз хиссасини кушди. 2000 йил 25 майда “Ўзнефтгаз қазиб чиқариш” АК (олдинги Давлат акционерлик компанияси) кузатув кенгашининг № 6-сонли мажлис баёни кун тартибида, Узбекистон Республикасининг “Акционерлик компаниялари ва акционерлар хукукини химоя қилиш хақида”ги қонунни 82-бандига асосан, акционерлик компанияга қарашли бўлган бир қатор; корхоналар (МНГПУ, МГПЗ, ШНГПУ, “Устюртгаз” ГПУ ва бошкалар)ни кайтадан ташкил килиш масаласи куриб чикилиб “Шуртаннефтгаз” газ конлари бошқармаси хам “Шўртаннефтгаз” Унитар Шуъба Корхонасига айлантирилди. Шу кеча-кундузда корхонада 40 дан ортик цех, хизмат ва бўлимлар фаолият курсатиб келмоқда. Ўтган давр мабойнида корхонамиз Республикамиз ахолисига ва саноат корхоналари учун тоза табиий газ, суюлтирилган газ (пропан-бутан аралашмаси), барқарорлаштирилган газ конденсати казиб чикарди ва кайта ишлаб истъемолчиларга етказиб берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 октябрдаги ПҚ- 1213- сонли ва 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сонли қарорларига асосан халқ хужалигини ёқилгига бўлган эхтиёжини таъминлаш мақсадида, корхонамизда ишлаб чикарилаётган суюлтирилган газ миқдорини купайтириш учун қуввати йилига 3,0 млрд.м3 табиий газдан 50,24 минг тн пропан-бутан аралашмаси ва 12,71 минг газ конденсати ажратиб олишга мулжалланган Пропан-бутан аралашмаси олиш курилмаси 5-навбатини қурилиш ишлари режалаштиришган бўлиб, хозирги кунда қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling