Дан газ қазиб олиш билан ишлатиш кўзда тутилган эди
УГЛЕВОДОРОД ГАЗЛАРИНИ КАЙТА ИШЛАШ
Download 0.49 Mb.
|
УГЛЕВОДОРОД ГАЗЛАРИНИ КАЙТА ИШЛАШ
Табиий газнинг нордон компонентларининг хоссалари. Табиий газ ва нефть билан чиқадиган йулдош газлар таркибида углерод (II) оксиди ва водород сульфиди сақлангани учун нордон газлар дейилади. Бу газлар таркибида бундан ташқари сероуглерод (CS2), сероокись углерод (COS), меркаптанлар RHS бўлади. Табиий газдан ажратиб олинган суюқ компонентлар таркибида сулфид RSSR, дисульфид RSSR бўлади. Олтингугуртли бирикмалар захарли моддалар қазиб олишда, транспортировка қилишда ва газни қайта ишлашни қийинлаштиради. Бу хусусият углерод (II) оксидига хам тегишли. Водородсульфид - организмни фалаж қилади, рангсиз газ, палагда тухумни хидини беради ва табиий газнинг таркибидаги олтингугуртли бирикма ичида энг фаоли, -60,4°С да рангсиз суюкдикка айланади, -85°С да кристалланади. Қаттик H2S уч хил модификацияда -170° С, -147°С, -85°С да хароратлар оралиғида бўлади. H2S нормал шароитда бир хажм сувда уч хажм эрийди нормал шароитда 20°С водород сулфидни ишлаб чиқишда рухсат этилган концентрацияси ПДКИЖ. = 0,01 мг/м3, ПДКХ 0,008 мг/м3. Металларни коррозияга учратади ва сульфидлар хосил килади. Серауглерод CS2 - рангсиз суюқлик, зичлиги 1,29, қайнаш ҳарорати 46,3°С, эриш ҳарорати -112°С, сувда яхши эримайди.
Ҳарорат ортиши билан сувда эрувчанлик камаяди. Киздирганда металларни коррозияга учратади. Юкори хароратда Н2 билан реакцияга киришади ва H2S хосил Килади. COS - сероокис углерод - Рангсиз ва хидсиз, тез аланга оладиган газ. Суюқланиш ҳарорати - 50°С, кайнаш ҳарорати - 138°С. Тиоллар (меркаптанлар) - Умумий формуласи RHS - органик бирикма.Нохуш ҳидли суюқлик, газ таркибига кўшади, ампулаларда бўлади. Сувда эримайди. Органик бирикмаларда яхши эрийди. Реакторларга тушиб қолса катализаторларни захарлайди. Олтингугуртли газларни синфлаш - Газни таркибида H2S ни ва бошқа органик бирикмаларнинг миқдори катта интервалда ўзгариб туради. Табиий газни тозалашда техник иктисодий кўрсатгичларга асосан H2S таьсир курсатади. Хозирги қайта ишлаш сохасида жуда кўп ишлар қилинганига қарамасдан газларни ягона нормаси йўқ. Чунки техникани ривожланиши натижасида синфлаш ўзгариб туриши мумкин. Бекиров ва бошқалар томонидан таклиф қилинган синфлашга кўра газлар: Жуда оз олтингугуртли Кам олтингугуртли Олтингугуртли Юқори олтингугуртли синфларга бўлинади. Бу тушунчалар табиий газни ёки табиий газда олтингугуртли компонентларни ва адсорбентларни регенерация қилингандан сўнг олинадиган газларнинг таркиби билан боғлиқ. Бунда регенерация газларидан олтингугурт ишлаб чиқариш иқтисодий томондан мақсадга мувофиқ эканлиги ҳисобга олинади. Жуда оз олтингугуртли газларга таркибида H2S ва меркаптанларнинг миқдори 20-36 мг/м3 бўлган газлар киради. Бу газлар H2S дан тозаланмайди. Магистрал трубопроводларга беришдан олдин сув бўйича шудринг нуқтаси ва углеводороднинг миқдори бўйича стандартга мослаштирилади. Кам олтингугуртли газлар - бу газларни кайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган регенерация газларининг утилизация қилиш учун қурилма ёки корхона қурилмайди. Бундай табиий газларни тозалашдан максад таркибидаги H2S ни, Н2О углеводородларни стандартга мослаштириш. Бу газларни тозалашда СО2 ни чуқур тозалаш максад қилиб куйилмайди. Агарда гелий ажратиб олинадиган бўлса, СО2 тулиқ тозаланиши керак. Тозаланмаса -72°С да қурук муз хосил бўлади ва трубалар да тиқилиб қолади. Олтингугуртли газлар - бу газларни кайта ишлаш вактида ҳосил бўлган регенерация газидан олтингугуртни ажратиб олиш мақсадга мувофик деб хисобланган газларга айтилади. Юқори олтингугуртли газлар - элементар олтингугуртни ишлаб чиқаришни ўзи иктисодий самара берувчи газларга айтилади. Газлар таркибидаги H2S ва бошқа элементларнинг миқдори г/м3 да хисобланади. Бундан ташқари олтингугурт микдори куйидаги формула билан аниқланади. g Бунда: g - газдаги умумий олтингугурт миsдори уi - ҳажм ёки моль бирлигидаги компонентни газдаги микдори, % да. ρi - олтингугуртли газсимон i та компонентни зичлиги кг/м3 - компонентларни молекуляр массаси ni - компонентдаги олтингугурт микдори атом сони. Нордон газлардан H2S ва СО2 газларни курсатгичларига таьсир этади, шу жумладан термодинамик кўрсаткичларга хам. Колган компонентларни микдори кам учун деярли таьсир этмайди. Водород сульфидни ва СО2 ни концентрацияси ошиши гидрат хосил бўлиш хароратини кутаради ва сиқилиш коэффициентини пасайтиради. Водород сульфид ва углерод икки оксидни бўлиши табиий газни сувда ва реагентларда эрувчанлигини кўпайтиради, чунки H2S ва СО2 ни бу моддаларда эрувчанлиги углеводородларга нисбатаи юқори. Бошқа олтингугуртли бирикмалар COS, CS2 R-SH, R-S-R, R-S-S-R гидрат хосил булиш хароратига, намликни ютишига, сиқилиш коэффициентига ва коррозия қилиш. Кобилиятига деярли таъсир курсатмайди. Лекин гидрат хосил қилиш ингибиторларини, абсорбентларини ва уни регенерация қилиш хусусиятига таъсир кўрсатади. Табиий газ магистрал трубопроводларга берилишидан олдин олтингугурт бирикмаларидан тозаланади. H2S ва меркаптанни микдори 20 мг/м3 ва 39 мг/м3 килиб белгиланган. СО2 - гази балласт бўлиб, табиий газни иссиқлик қувватини пасайтиради. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling