Microsoft Word ax kitob янги doc


Бошқаришни вирус дастур - элтувчисига ўтказиш


Download 5.8 Mb.
bet108/147
Sana11.09.2023
Hajmi5.8 Mb.
#1675958
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   147
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги (word)

Бошқаришни вирус дастур - элтувчисига ўтказиш. Таъкидлаш ло- зимки, вируслар бузувчилар ва бузмайдиганларга бўлинади.
Бузувчи вируслар дастурлар заҳарланганида уларнинг итттга
лаёқатлигини сақлаш хусусида қайғурмайдилар, шу сабабли уларга ушбу босқичнинг маъноси йўқ.
Бузмайдиган вируслар учун ушбу босқич хотирада дастурни коррект ишланиши шарт бўлган кўринишда тиклаш ва бошқаришни вирус дастур- элтувчисига ўтқазиш билан боғлиқ.
Зарар келтирувчи дастурларнинг бошқа хиллари. Вируслардан ташқари зарар келтирувчи дастурларнинг қуйидаги хиллари мавжуд:

лари;

  • Interne^H ва бошқа конфиденциал ахборотдан фойдаланиш парол- ларини ўғирловчи дастурлар.

Улар орасида аниқ чегара йўқ: троян дастурлари таркибида вируслар бўлиши, вирусларга мантиқий бомбалар жойлаштирилиши мумкин ва ҳ.
Троян дастурлар ўзлари кўпаймайди ва тарқатилмайди. Ташқаридан троян дастурлар мутлақо беозор кўринади, ҳатто фойдали функцияларни тавсия этади. аммо фойдаланувчи бундай дастурни компьютерига юклаб,




ишга туширса, дастур билдирмай зарар келтирувчи функцияларни бажари- ши мумкин. Кўпинча троян дастурлар вирусларни дастлабки тарқатишда, Internet орқали масофадаги компьютердан фойдаланишда, маълумотларни ўғирлашда ёки уларни йўқ қилишда ишлатилади.
Мантиций бомба
- маълум шароитларда зарар келтирувчи ҳаракатларни бажарувчи дастур ёки унинг алоҳида модуллари. Мантиқий бомба, масалан, маълум сана келганда ёки маълумотлар базасида ёзув пайдо бўлганида ёки йўқ бўлганида ва ҳ. ишга тушиши мумкин. Бундай бомба вирусларга, троян дастурларга ва оддий дастурларга жойлаштирилиши мум­кин.
Вируслар ва зарар келтирувчи дастурларни тарцатиш каналла-
ри. Компьютерлар ва корпоратив тармоқларни ҳимояловчи самарадор ти- зимни яратиш учун қаердан хавф туғилишини аниқ тасаввур этиш лозим. Вируслар тарқалишнинг жуда хилма-хил каналларини топади. Бунинг усти- га эски усулларга янгиси қўшилади.
Тарцатишнинг классик (мумтоз) усуллари. Файл вируслари дастур файллари билан биргаликда дискетлар ва дастурлар алмашишда, тармоқ ка- тологларидан, Web- ёки FTP - серверлардан дастурлар юкланишида тарқатилади. Юклама вируслар компьютерга фойдаланувчи заҳарланган дискетани дисководда қолдириб, сўнгра операцион тизимни қайта юклаши- да тушиб қолади. Юклама вирус компьютерга вирусларнинг бошқа хили орқали киритилиши мумкин. Макрокоманда вируслари MicroSoft Word, Excel, Access файллари каби офис хужжатларининг захарланган файллари алмашинишида тарқалади.
Агар заҳарланган компьютер локал тармоққа уланган бўлса вирус осонгина файл-сервер дискларига тушиб қолиши, у ердан каталоглар орқали тармоқнинг барча компьютерларига ўтиши мумкин. Шу тариқа ви­рус эпидемияси бошланади. Вирус тармоқда шу вирус тушиб қолган ком­пьютер фойдаланувчиси хуқуқлари каби хуқуққа эга эканлигини тизим маъмури унутмаслиги лозим. Шунинг учун у фойдаланувчи фойдаланадиган барча каталогларга тушиб қолиши мумкин. Агар вирус тармоқ маъмури ишчи станциясига тушиб қолса оқибати жуда оғир бўлиши мумкин.




Электрон почта.
Ҳозирда Internet глобал тармоғи вирусларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Вируслар билан заҳарланишларнинг аксарияти MicroSoft Word форматида хатлар алмашишда содир бўлади. Электрон почта макро­команда вирусларини тарқатиш канали вазифасини ўтайди, чунки ахборот- лар билан бир қаторда кўпинча офис хужжатлари жўнатилади.
Вируслар билан заҳарлаш билмасдан ва ёмон ниятда амалга ошири- лиши мумкин. Масалан, макровирус билан заҳарланган муҳаррирдан фой- даланувчи ўзи шубҳа қилмаган ҳолда, адресатларга заҳарланган хатларни жўнатиши мумкин. Иккинчи тарафдан нияти бузуқ одам атайин электрон почта орқали ҳарқандай хавфли дастурий кодни жўнатиши мумкин.

Download 5.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling