Microsoft Word ax kitob янги doc


Download 5.8 Mb.
bet109/147
Sana11.09.2023
Hajmi5.8 Mb.
#1675958
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   147
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги (word)

Троян Web-сайтлар. Фойдаланувчилар вирусни ёки троян дастурни Internet сайтларининг оддий кузатишда, троян Web-сайтни кўрганида оли- ши мумкин. Фойдаланувчи браузерларидаги хатоликлар кўпинча троян Web-сайтлари фаол компонентларининг фойдаланувчи компьютерларига за- рар келтирувчи дастурларни киритишига сабаб бўлади. Троян сайтни кўришга таклифни фойдаланувчи оддий электрон хат орқали олиши мум­кин.
Локал тармоцлар.
Локал тармоқлар ҳам тезликда заҳарланиш воситаси ҳисобланади. Агар ҳимоянинг зарурий чоралари кўрилмаса, заҳарланган ишчи станция локал тармоққа киришда сервердаги бир ёки бир неча хизматчи файлларни заҳарлайди. Бундай файллар сифатида Login.com хизматчи файлни, фирма- да қўлланилувчи Excel-жадваллар ва стандарт хужжат-шаблонларни кўрсатиш мумкин. Фойдаланувчилар бу тармоққа киришида сервердан заҳарланган файлларни ишга туширади, натижада вирус фойдаланувчи ком- пьютеридан фойдалана олади.
Зарар келтирувчи дастурларни тарцатишнинг бошца каналлари.
Вируслар ни тарқатиш каналларидан бири дастурий таъминотнинг қароқчи нусхалари ҳисобланади. Дискетлар ва CD-дисклардаги ноқунуний нусхаларда кўпинча турли-туман вируслар билан заҳарланган файллар бўлади. Вирусларни тарқатиш манбаларига электрон анжуманлар ва FTP ва BBS файл-серверлар ҳам тааллуқли.




Ўқув юртларида ва Intemet-марказларида ўрнатилган ва умумфойдала- ниш режимида ишловчи компьютерлар ҳам осонгина вирусларни тарқатиш манбаига айланиши мумкин. Агар бундай компьютерлардан бири навбатда- ги фойдаланувчи дискетидан заҳарланган бўлса, шу компьютерда ишловчи бошқа фойдаланувчилар дискетлари ҳам заҳарланади.
Компьютер технологиясининг ривожланиши билан компьютер вирус- лари ҳам, ўзининг янги яшаш маконига мослашган ҳолда, такомиллашади. Ҳар қандай онда янги, олдин маьлум бўлмаган ёки маълум бўлган, аммо янги компьютер асбоб-ускунасига мўлжалланган компьютер вируслари, тро­ян дастурлари ва қуртлар пайдо бўлиши мумкин. Янги вируслар маълум бўлмаган ёки олдин мавжуд бўлмаган тарқатиш каналларидан ҳамда ком­пьютер тизимларга татбиқ этишнинг янги технологияларидан фойдаланиши мумкин. Вирусдан заҳарланиш хавфини йўқотиш учун корпоратив тармоқнинг тизим маъмури, нафақат вирусга қарши усуллардан фойдала­ниши, балки компьютер вируслари дунёсини доимо кузатиб бориши шарт.

  1. Вирусга қарши дастурлар

Компьютер вирусларини аниқлаш ва улардан ҳимояланиш учун мах- сус дастурларнинг бир неча хиллари ишлаб чиқилган бўлиб, бу дастурлар компьютер вирусларини аниқлаш ва йўқотишга имкон беради. Бундай дас­турлар вирусга қарши дастурлар деб юритилади. Умуман, барча вирусга қарши дастурлар заҳарланган дастурларнинг ва юклама секторларнинг ав­томатик тарзда тикланишини таьминлайди.
Вируслар га қарши дастурлар фойдаланадиган вирусларни аниқлашнинг асосий усуллари қуйидагилар:

  • эталон билан таққослаш усули;

  • эвристик тахлил;

  • вирусга қарши мониторинг;

  • ўзгаришларни аниқловчи усул;

  • компьютернинг киритиш/чиқариш базавий тизимига (BlOSra) вирус­га қарши воситаларни ўрнатиш ва ҳ.


Эталон билан тащослаш усули энг одций усул бўлиб, маълум вирус- ларни қидиришда ниқоблардан фойдаланади. Вируснинг ниқоби-мана шу муайян вирусга хос коднинг қандайдир ўзгармас кетма-кетлигидир. Вирусга қарши дастур маълум вирус ниқобларини қидиришда текширилувчи файл- ларни кетма-кет кўриб чиқади (сканерлайди). Вирусга қарши сканерлар фақат ниқоб учун белгиланган, олдиндан маълум вирусларни топа олади. Оддий сканерлар компьютерни янги вирусларнинг суқилиб киришидан ҳимояламайди. Янги дастурни ёки юклама секторини заҳарлашда кодини тўла ўзгартира олувчи шифрланувчи ва полиморф вируслар учун ниқоб аж- ратиш мумкин эмас. Шу сабабли сканер уларни аниқламайди.



Download 5.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling