Microsoft Word ax kitob янги doc


Download 5.8 Mb.
bet123/147
Sana11.09.2023
Hajmi5.8 Mb.
#1675958
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   147
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги (word)

Назоратланмайдиган худуд. Симли ва симсиз тармоқлар орасидаги асосий фарқ тармоқ четки нуқталари орасидаги мутлақо назоратланмайди­ган зона билан боғлиқ. Уяли тармоқларнинг етарлича кенг маконида симсиз муҳит асло назоратланмайди. Замонавий симсиз технологиялар тармоқ ма- конини бошқариш воситаларининг чегараланган тўпламини тақдим этади. Бу симсиз тузилмаларнинг яқинидаги хужум қилувчиларга симли дунёда мумкин бўлмаган хужумларни амалга оширишга имкон беради.
Яширинча эшитиш. Симсиз тармоқлар каби очиқ ва бошқарилмайдиган муҳитда энг тарқалган муаммо - аноним хужумларнинг мумкинлиги. Аноним зараркунандалар 12.5-расмда кўрсатилганидек радио- сигналларни ушлаб қолиб, узатилувчи маълумотларни расшифровка қилиши мумкин.
Узатишни ушлаб қолиш учун нияти бузуқ одам узатгич (передатчик) олдида бўлиши лозим. Ушлаб қолишнинг бундай турларини умуман қайдлаш мумкин эмас ва уларга халақит бериш ундан ҳам қийин. Антенна- лар ва кучайтиргичлардан фойдаланиш, ушлаб қолиш жараёнида нияти бузуқ одамларга нишондан айтарлича узоқ масофада бўлишларига имкон беради.
Яширинча эшитишнинг яна бир усули - симсиз тармоққа уланиш. Локал симсиз тармоқда яширинча фаол эшитиш одатда Adress Resolution Protocol (ARP) протоколидан нотўгри фойдаланишга асосланган. Бошида






бу технология тармоқни "эшитиш" мақсадида яратилган эди. Аслида, биз маълумотлар боғланиши сатҳида "man in the middle" (MITM - "ўртада одам", пастроққа қаралсин) хилидаги хужум билан иш кўрамиз. Хужум қилувчи локал симсиз тармоқнинг нишон станциясига сўралмаган ARP- жавобларни юборади, нишон станцияси эса хужум қилувчига ўзидан ўтаётган барча трафикни жўнатади. Сўнгра нияти бузуқ одам пакетларни кўрсатилган адресатларга йўллайди. Шундай қилиб, симсиз станция бошқа симсиз мижознинг (ёки локал тармоқдаги симли мижознинг) трафигини ушлаб қолиши мумкин.






Download 5.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling