Microsoft Word ax kitob янги doc


Download 5.8 Mb.
bet121/147
Sana11.09.2023
Hajmi5.8 Mb.
#1675958
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   147
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги (word)

Нуқта-нуқта







Нуқта-бир неча нуқта





12.3-расм. Базавий станциянинг "нуқта-нуқта" ва "нуқта-бир неча нуқта"
уланишларини мададлаши


"Нуқта-нуқта" тизими сигналлар оқимини бир базавий станциядан иккинчисига ёки бир компьютердан иккинчисига узатиш имкониятига эга. "Нуқта-бир неча нуқта" конфигурацияси холида базавий станция биттадан ортиқ компьютер қурилмаси ёки бир неча базавий станциялар билан боғланиши мумкин. Бундай хил боғланишни, масалан, симсиз локал тармоқ таркибидаги фойдаланиш нуқтаси таъминлайди. Фойдаланиш нуқтаси битта қурилма бўлиб, кўпгина компьютер қурилмалари бир-бирлари билан ҳамда симсиз тармоқ инфратузилмасидаги тизимлар билан боғланиш мақсадида у билан уланишни ўрнатади.
Фойдаланиш контроллеры.
Фойдаланиш контроллерлари, одатда, тармоқнинг ўтказувчи қисмида, фойдаланиш нуқтаси ва тармоқнинг ҳимояланиш қисми орасида жойлашган аппарат узели ҳисобланади. Фойда­ланиш контроллерлари очиқ симсиз тармоқ ва муҳим ресурслар орасида трафикни тартибга солиш мақсадида фойдаланиш нуқталарини марказлаш- тирилган назоратини таъминлайди. Баъзи холларда фойдаланишни бошқариш вазифасини фойдаланиш нуқтаси бажаради.
Фойдаланиш контроллерлари кенг қўлланилади. Умумфойдаланувчи симсиз локал тармоқда, фойдаланиш контроллери фойдаланувчиларни ау-




тентификациялаш ва авторизациялаш билан InternetflaH фойдаланишни тар- тибга солади.
Уланиш ўрнатилишини таъминловчи иловаларнинг дастурий таъми- ноти.
Internet дан ва электрон почтадан симсиз тармоқ орқали, одатда, осон фойдаланилади. Бунинг учун мижоз цурилмасида браузер ва электрон почта дастури ўрнатилиши лозим. Фойдаланувчилар вақти-вақти билан симсиз уланишдан маҳрум бўлишлари мумкин, аммо нисбатан мураккаб бўлмаган иловаларни бажаришда ишлатилувчи протоколлар етарлича барқарор ҳисобланади.
Аммо, бундай оддий иловалар билан бир қаторда махсус, янада му­раккаб иловалар ишлашини таъминловчи дастурий таъминот зарур. Қуйида уланишни таъминловчи иловаларнинг асосийлари келтирилган.
Терминал эмуллтори (therminal emulation). Терминал эмуляторининг дастурий таъминоти компьютер қурилмасида бажарилиб, уни фойдаланув- чини нисбатан содда интерфейс билан таъминлашга имкон берувчи терми­нал каби ишлашга мажбур этади. Бу содда интерфейс фойдаланувчига бошқа компьютерда бажарилувчи иловалар билан ўзаро алоқа қилишга им­кон беради.
Маълумотлар базаси билан тўгридан-тўгри уланиш (direct database connectivity). Маълумотлар базаси билан тўғридан-тўғри уланишда (баъзида мижоз-сервер технологияси деб аталади) илова фойдаланувчи компьютерида бажарилади. Бундай конфигурацияда охирги фойдаланувчи қурилмасидаги дастурий таъминот иловага юкланган барча вазифаларни бажаради ва, одат­да, марказий серверда жойлашган маълумотлар базаси билан ўзаро алоқада бўлади.
Оралиц дастурий таъминот (Wireless middleware). Оралиқ дастурий таъминот фойдаланувчининг компьютер қурилмаси ва илова дастурий таъминоти ёки сервердаги маълумотлар базаси орасида оралиқ уланишни амалга оширади (12.4-расм).




Илова





Download 5.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling