Microsoft Word ax kitob янги doc
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Характеристикаси
- Bluetooth, IEEE
- Юқори
- Бинолар ва корхо- налар ва
- Глобал
- CDPD
Симеиз шахсий тармоқларнинг аксарият узатувчи-қабул қилувчиларнинг (transceiver) кам қувват исътемол қилиши ва ихчамлиги микропроцессорлар билан таъминланган, катта бўлмаган фойдаланувчи қурилмаларини самарали мададлашга, ҳамда компьютер қурилмасини узоқ вақт мобайнида битта батареяда (ёки аккумуляторда) ишлашига имкон бе- ради. Ундан ташқари, кам қувват истеъмол қилиниши симсиз шахсий тармоқларни уяли телефонларга, PDA ларга ва наушникларга татбиқ этиш- га сабаб бўлди. Симсиз шахсий тармоқлар Internet га ва иловаларга уланишдан бирга- ликда фойдаланиш мақсадида ноутбуклар ва шахсий компьютерларнинг ўзаро алоқасини таъминлаши мумкин. Бу таъсир доираси битта хона билан чегараланган тармоқларга тўғри келади.
Симеиз регионал тармоцлар юзаси бўйича шахарга тенг бўлган ху- дудга хизмат қилади. Аксарият холларда иловаларни бажаришда белгилан- ган уланиш талаб этилади, баьзида эса мобиллик зарур бўлади. Масалан, касалхонада бундай тармоқ асосий бино ва масофадаги клиникалар орасида маьлумотларни узатишни таьминлайди. Ёки энергетик компания бундай тармоқдан шахар масштабида фойдаланиб, турли туманлардан бериладиган иш нарядларидан фойдаланишини таьминлайди. Натижада, симсиз регионал тармоқдар мавжуд тармоқ инфратузилмаларини бир ерга тўплайди ёки мобил фойдаланувчиларга мавжуд тармоқ инфратузилмалари билан уланишни ўрнатишга имкон беради. Симсиз Internet хизматлари билан таьминловчилар (Wireless Internet Service Provider, WISP) уйда фойдаланувчилар ва компаниялар учун доимий симсиз уланишларни таьминлаш мақсадида шахарларда ва қишлоқ жойлар- да симсиз регионал тармоқдарни мижозлар ихтиёрига тақдим этади. Бундай тармоқдар, кўпинча симли уланишларни ётқизиш билан боғлиқ чегарала- нишларга эга бўлган оддий симли уланишларга нисбатан самарали ҳисобланади. Симсиз регионал тармоқдарнинг характеристикалари турлича. Ула- нишларда инфрақизил технологиянинг ишлатилиши маьлумотларни узатиш тезлигининг 100 Гбит/с ва ундан катта бўлишини таьминлайди.
Кўпгина телекоммуникация компанияларининг кооперацияси туфайли симсиз глобал тармоқларининг таъсир доираси чегараланмаган. Телекоммуникация хизматини таъмнловчиларнинг бирига тўлаб, симсиз глобал тармоқ орқали дунёнинг ҳар қандай нуқтасидан қатор Internet хизматидан фойда- ланиш мумкин. Симсиз глобал тармоқ характеристикалари нисбатан юқори эмас, маълумотларни узатишнинг тезлиги 56 Кбит/с ни, баъзида 170 Кбит/с ни ташкил этади. Симсиз глобал тармоқларга хос иловалар Internetдан фойдаланишни, электрон почта хабарларини узатиш ва қабул қилишни, фойдаланувчи уй- дан ёки офисдан ташқарида бўлганида корпоратив иловалардан фойдаланишни таъминловчи иловалардир. Абонентлар, масалан, таксида кетаётган- ларида ёки шаҳар бўйича сайр қилинаётганларида уланишни ўрнатишлари мумкин. Умуман, симсиз глобал тармоқдан фойдаланувчилар худудий чега- раланмаганлар. Симсиз глобал тармоқлар технологиясини татбиқ этишдаги муаммо- лардан бири унинг бино ичидаги фойдаланувчилар учун боғланишни таъминлай олмаслиги. Чунки бундай тармоқ инфратузилмалари бино ташқарисида жойлашган ва радиосигналлар бинода айтарлича сусаяди. симсиз глобал тармоқларни бино ичига ўрнатилиши эса қимматга тушади ва техник нуқтаи назаридан асосланмаган. Симсиз шахсий, локал, регионал ва глобал тармоқлар бир-бирини тўлдирувчи бўлиб, турли талабларни қондиради. Аммо, баъзида бир тармоқни иккинчисидан фарқлаб бўлмайди. Масалан, бино ичидаги симсиз локал тармоқ фойдаланувчи РБАси билан шахсий компьютерини симсиз шахсий тармоқ каби улашни таъминлаши мумкин. Турли симсиз тармоқлар орасидаги фарқни аниқлашда уларда ишлатиладиган технологиялар ва стан- дартлардан фойдаланишади (12.1-жадвалга қаралсин). Агар фойдаланувчи нуқтаи назаридан истиқбол хусусида сўз юритил- са, симсиз тармоқлар орасида чегаранинг йўқолиши шарт. Турли хил симсиз тармоқ ишини мададловчи компьютер қурилмалари тармоғи интерфей- сининг платалари пайдо бўлмоқда. Масалан, сайёхда ёки тижоратчида ҳам симсиз локал ҳам симсиз глобал тармоқ билан ўзаро алоқа қилувчи замо- навий уяли телефон бўлиши мумкин. Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling