Microsoft Word ax kitob янги doc


Download 5.8 Mb.
bet133/147
Sana11.09.2023
Hajmi5.8 Mb.
#1675958
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   147
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги (word)

Чўнтак компьютерлари. PDA(Personal Digital Assistans - "шахсий рақамли ёрдамчилар")нинг кўпгина хилларидан симсиз иловалар билан иш- лашда фойдаланилади. Махсус қурилган PDAларда тиббиёт, саноат ёки авиация иловалари ишга туширилади. Чўнтак компьютерлари ҳам мавжуд бўлиб, уларда симсиз алоқа учун ўрнатилган карточка, штрих кодларнинг




сканери, хизмат мудцати узоқ бўлган батареялар ёки магнит ҳошияли кар- таларни ўқувчи қурилма каби қўшимча қурилмалар билан биргаликда Palm OS ёки Windows SE операцион тизим ўрнатилган. Бундай компьютерлар- дан фойдаланиш учун махсус техник тайёргарлик талаб этилмайди. Шунга ўхшаш қурилмаларни ёки иловаларни ҳимоялаш айниқса мураккаб масала ҳисобланади.
РБАдан фойдаланишга хоҳиш билдирган хужум қилувчи учун ундаги ахборот киритиш механизмларининг барчаси нитон ҳисобланади. Ундан ташқари, аксарият чўнтак компьютерлари шундай ишлаб чиқилганки, улар- ни ишлаб чиқувчилари учун иловалардаги хатоликларни осонгина аниқлаш йўллари таъминланган. Хатоликларни аниқлашда ишлатилувчи интерфейс - лар нияти бузуқ одамлар учун ҳақиқий "тешик" хизматини ўташи мумкин.
Чўнтак компьютери ишлайдиган ахборотни ҳимоялаш учун ахборотни чўнтак компьютерида эмас, балки маълумотларнинг хавфсиз резерв базаси- да сақлаш лозим. Яна бир вариант - JAVA тили иловасидан ёки фойдала- нувчи учун махсус яратилган иловалардан фойдаланиш. Бу ҳолда ахборот қурилмада сақланмайди, аммо, РБАнинг дисплейида акслантирилади. Бошқача айтганда, симсиз иловалардан фақат симсиз тармокдан фойдала- ниш мавжуд бўлган жойларда фойдаланиш мумкин.
Аксарият РБАларда парол ёрдамида блокировка ва разблокировка қилиттт имконияти мавжуд. Бу усулларга бутунлай ишонмаслик лозим, аммо улар нияти бузуқ одамларни вақтинча тухтатиб туриши мумкин. Ундан ташқари РБАни блокировка қилиш тизими қурилмадаги иловалардан ёки ахборотдан нияти бузуқ одамларнинг фойдаланишни қийинлаштиради. РБАнинг зарур бўлмаган барча функцияларини ўчириб қуйиш лозим, чунки ҳар бир ўчирилган киритиш механизми бўлиши мумкин бўлган хужумлар сонини камайтиради.
Чўнтак компьютерида муҳим ахборотни сақлаш учун шифрлашни қўллаш ва унга қўшимча сифатида манбани улаш ва экранни блокировка қилиттт учун пароллар ўрнатиш тавсия этилади.

Download 5.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling