Microsoft Word ax kitob янги doc
-расм. Хавф-хатарларни бошқариш технологиясининг варианти
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахборот хавфсизлиги тизимини қуриш методологияси
13.7-расм. Хавф-хатарларни бошқариш технологиясининг варианти.
Заифликларни идентификациялаш. Ушбу босқичда берилган корпора- тив ахборот тизимининг заифликлари рўйхати, уларнинг амалга оширили- шидаги жоиз натижалар кўрсатилган ҳолда тузилади. Мавжуд корпоратив ахборот тизими учун рўйхатлар қатор манбалардан фойдаланилиб тузилади. Бу манбаларга заифликларни тармоқ сканерлари, турли ташкилотларнинг заифликлар каталоги, хавф-хатарларни тахлилловчи ихтисослаштирилган усуллар киради. Корпоратив ахборот тизимининг бошцариш тизимини тахлиллаш. Ушбу босқичда бошқариш, тизими, аниқланган таҳдидларга ва заифликлар- га жоиз бўлган таъсир нуқтаи назаридан тахлилланади. Таҳдидлар параметрларини баҳолаш. Ушбу босқичда ходисага олиб келувчи заифликнинг амалга оширилиши имконияти баҳоланади. Баҳолашнинг намунавий шкаласи - бир неча рутбали (масалан, паст, ўрта, ва юқори сатҳ) сифатий (балли) шкаладир. Бундай баҳо эксперт томонидан мавжуд объектив факторларни ҳисобга олган ҳолда берилади. Ахборот хавфсизлиги режимининг бузилиши оцибатларини тахлиллаш. Ушбу босқичда ахборот хавфсизлиги режимининг бузилиши баҳоси аниқланади. Бузилиш оқибатлари молиявий йўқотишларга, обрўсизланишга, расмий тузилмалар томонцдан кўнгилсизликларга ва ҳ. сабаб бўлиши мумкин. Бузилиш оқибатларини баҳолаш учун мезонлар тизими танланади ва оқибатлар оғирлигини баҳолаш учун интеграцияланган шкала белгиланади. Хавф-хатарларни баҳолаш. Ушбу босқичда ахборот ресурслари хав- фсизлигининг бузилиши хавф-хатар даражаси баҳоланади. Хавф-хатар даражаси қиймати таҳдидлар, заифликлар даражасига ва бўлиши мумкин бўлган оқибатлар оғирлигига боғлиқ. Хавф-хатарларни баҳолашда сифатий ва миқдорий усуллардан фойдаланилади. Сифатий усул ишлатилганда ахборот хавфсизлиги бузилишининг бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарлар хав- флилиги даражаси бўйича рутбаланиши лозим. Миқдорий усул ишлатил- ганда хавф-хатарлар миқдорий шкалаларда баҳоланиши мумкин. Бу тавсия этилаётган қарши чораларнинг нарҳи/самарадорлигини тахлиллашни осон- лаштиради. Аммо бу ҳолда дастлабки маълумотларни ўлчаш шкалаларига ва ишлатилаётган моделнинг адекватлигига жуда юқори талаблар қуйилади. Оддий ҳолда хавф-хатарни баҳолашда иккита омил-ходиса эхтимоллиги ва бўлиши мумкин бўлган оқибатлар оғирлиги ишлатилиши мумкин. Хавф-хатарларни бошцариш бўйича тавсилларни ишлаб чициш. Ушбу босқичда турли сатҳлар (ташкилий, дастурий-техник) ва хавфсизликнинг алоҳида жиҳатлари бўйича структуризацияланган қарши чораларнинг ком- плекси тавсия этилиши лозим. Таклиф этилувчи қарши чоралар комплекси хавф-хатарларни бошқаришнинг танланган стратегиясига биноан қурилади. Ҳисобот хужжатларни ишлаб чициш. Ушбу босқичда хавф- хатарларни тахлиллаш ва бошқаришнинг барча босқичлари бўйича иш на- тижалари акслантирилган ҳисобот хужжатлари тайёрланади. Таъкидлаш лозимки, ҳозирда ахборот хавф-хатарларини баҳолашни автоматлаштириш мақсадида дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилган. Ахборот хавфсизлиги тизимини қуриш методологияси Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling