Рақамли имзони шакллантириш муолажаси. Ушбу муолажани тайёрлаш босқичида хабар жўнатувчи абонент А иккита калитни генерациялайди: маҳфий калит кА. ва очиқ калит КА. Очиқ калит КА унинг жуфти бўлган махфий калити кА. дан ҳисоблаш орқали олинади. Очиқ калит КА тармоқнинг бошқа абонентларига имзони текширишда фой- даланиш учун тарқатилади.
Рақамли имзони шакллантириш учун жўнатувчи Ааввало имзо чеки- лувчи матн Мнинг хеш функцияси L(M) қийматини ҳисоблайди (5.15- расм).
Хеш-функция имзо чекилувчи дастлабки матн “M” ни дайджест “m” га зичлаштиришга хизмат қилади. Дайджест М-бутун матн “M” ни харак- терловчи битларнинг белгиланган катта бўлмаган сонидан иборат нисбатан қисқа сондир. Сўнгра жўнатувчи А ўзининг маҳфий калити кА билан дайджест “m” ни шифрлайди. Натижада олинган сонлар жуфти берилган “M” матн учун рақамли имзо ҳисобланади. Хабар “M” рақамли имзо билан бир- галикда қабул қилувчининг адресига юборилади.