Microsoft Word ax kitob янги doc
Узбекистоннинг ахборотни шифрлаш стандарти
Download 5,8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хэшлаш функцияси
Узбекистоннинг ахборотни шифрлаш стандарти. Ушбу "Маълумот- ларни шифрлаш алгоритми" стандарти Узбекистон алоқа ва ахборотлашти- риш агентлигининг илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази томонидан ишлаб чиқилган ва унда Узбекистон Республикасининг "Электрон рақамли имзо хусусида"ги ва "Электрон хужжат алмашинуви хусусида"ги қонунларининг меъёрлари амалга оширилган.
Ушбу стандарт - криптографик алгоритм, электрон маълумотларни ҳимоялашга мўлжалланган. Маълумотларни шифрлаш алгоритми симметрик блокли шифр бўлиб, ахборотни шифрлаш ва расшифровка қилиш учун ишлатилади. Алгоритм 128 ёки 256 бит узунлигидаги маълумотларни шифрлашда ва расшифровка қилишда 128, 256, 512 битли калитлардан фойдаланиши мумкин. Стандарт ЭҲМ тармоқларида, телекоммуникацияда, алоҳида ҳисоблаш комплекслари ва ЭҲМда ахборотни ишлаш тизимлари учун ах- боротни шифрлашнинг умумий алгоритмини ва маълумотларни шифрлаш қоидасини белгилайди. Шифрлаш алгоритми дастурий ва аппарат усулларда амалга ошири- лиши мумкин. Симметрик шифрлашнинг барча тизимлари қуйидаги камчиликларга эга:
Асимметрик шифрлашнинг биринчи ва кенг тарқалган криптоалго- ритми RSA (5.3 га қаралсин) 1993 йилда стандарт сифатида қабул қилинди. Ушбу криптоалгоритм ҳар тарафлама тасдиқланган ва калитнинг етарли узунлигида бардошлиги эътироф этилган. Ҳозирда 512 битли калит бардо шликни таъминлашда етарли ҳисобланмайди ва 1024 битли калитдан фойдаланилади. Баъзи муаллифларнинг фикрича процессор қувватининг ошиши RSA криптоалгоритмининг тўлиқ саралаш хужумларга бардошлиги- нинг йўқолишига олиб келади. Аммо, процессор қувватининг ошиши янада узун калитлардан фойдаланишга, ва демак, RSA бардошлигини ошишига имкон яратади. Асимметрик криптоалгоритмларда симметрик криптоалгоритмлардаги камчиликлар бартарф этилган:
Аммо асимметрик криптотизимлар, хусусан RSA криптотизими, кам- чиликлардан ҳоли эмас:
Хэшлаш функцияси (хэш-функцияси) шундай ўзгартиришки, кириш йўлига узунлиги ўзгарувчан хабар М берилганида чиқиш йўлида белгилан- ган узунликдаги қатор h(M) ҳосил бўлади. Бошқача айтганда, хеш-функция h(.) аргумент сифатида узунлиги ихтиёрий хабар (хужжат) М ни қабул қилади ва белгиланган узунликдаги хеш-қиймат (хеш) Я=h(M)ни қайтаради (5.14-расм). Хабап М Хэш-функция Хеш *- Download 5,8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling