Microsoft Word ax kitob янги doc


Симметрик алгоритмларга асосланган катъий аутентификациялаш


Download 5.8 Mb.
bet49/147
Sana11.09.2023
Hajmi5.8 Mb.
#1675958
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   147
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги (word)

Симметрик алгоритмларга асосланган катъий аутентификациялаш.
Kerberos протоколи.
Симметрик алгоритмлар асосида қурилган аутентификациялашнинг ишлаши учун текширувчи ва исботловчи айни бошидан битта махфий ка- литга эга бўлишлари зарур. Фойдаланувчилари кўп бўлмаган ёпиқ тизимлар учун фойдаланувчиларнинг ҳар бир жуфти махфий калитни ўзаро бўлиб олишлари мумкин. Симметрик шифрлаш технологиясини қўлловчи катта тақсимланган тизимларда ишончли сервер қатнашувидаги аутентификация­лаш протоколларидан фойдаланилади. Бу сервер билан ҳар бир тараф ка­литни билишлигини ўртоқлашишади.
Ушбу ёндашиш содда бўлиб туюлсада, аслида бундай аутентифика­циялаш протоколини ишлаб чиқиш мураккаб ва хавфсизлик нуқтаи назари- дан шубхасиз эмас.
Қуйида шифрлашнинг симметрик алгоритмларига асосланган, 180/1БС9798-2да спецификацияланган аутентификациялаш протоколлари-




нинг учта мисоли келтирилган. Бу протоколлар бўлинувчи махфий калит -
ларни олдиндан тақсимланишини кўзда тутади. Аутентфикациялашнинг
куйидаги вариантларини кўриб чиқамиз.

лаш.

  • тасодифий сонлардан фойдаланувчи бир томонлама аутентифика-
    циялаш.

  • икки томонлама аутентификациялаш.

Бу вариантларнинг ҳар бирида фойдаланувчи махфий калитни били-
шини намойиш қилган ҳолда, ўзининг ҳақиқийлигини исботлайди, чунки
ушбу махфий калит ёрдамида сўровларни расшифровка қилади. Аутенти-
фикациялаш жараёнида симметрик шифрлашни қўллашда узатиладиган
маълумотларнинг яхлитлигини таьминлаш механизмини расм бўлиб қолган
усуллар асосида амалга ошириш ҳам зарур.
Қуйидаги белгилашларни киритамиз:
гА- қатнашувчи А генерациялаган тасодифий сон;
гв- қатнашувчи В генерациялаган тасодифий сон;
tA- қатнашувчи А генерациялаган вақт белгиси;
EK- калит Кда симметрик шифрлаш (калит К олдиндан А ва В
ўртасида тақсимланиши шарт).
Вацт белгиларига асосланган бир томонлама аутентификациялаш:
А^Б:Ек (tA
, B) (1)
Ушбу хабарни олиб расшифровка қилганидан сўнг қатнашувчи В
вақт меткаси tA ҳақиқий эканлигига ва хабарда кўрсатилган идентификатор
ўзиники билан мос келишига ишонч ҳосил қилади. Ушбу хабарни қайтадан
узатишни олдини олиш калитни билмасдан туриб вақт меткаси tA ни ва ин-
дентификатор Вни ўзгартириш мумкин эмаслигига асосланади.

Download 5.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling