Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Хушбўй гулбадан – Сalosoma sycophanta (Coleoptera туркуми,
Carabidae оиласи). Турли ёшлардаги қўнғизлари ғумбак бешикчасида тупроқда қишлайди. Қишлаган қўнғизлар май ойида чиқиб, тенгсиз ипак қуртининг катта ёшдаги қуртлари билан озиқланади (16-расм). Урғочи қўнғизлар тупроққа тухум қўяди. 3- 10 кун ўтгач улардан личинкалар чиқиб, ривожланишини июн охири - июл бошида якунлаб, тупроқнинг 20-30 см чуқурлигида ғумбакка айланади. Кузда ғумбаклардан қўнғизлар чиқиб, ғумбак бешикчаларида қишлашга қолади. Вояга етган қўнғизлар 2-4 йил давомида яшайди ва тенгсиз ипак қурти капалаклари учиб чиқишидан олдинроқ, июнда, қишловга кетади. 77 Хушбўй гулбаданнинг личинка ва қўнғизлари жуда серҳаракат бўлиб, ердаги, дарахт, поя ва шохларидаги қуртларга ҳужум қилади. Ёз давомида бир қўнғиз зараркунанданинг 200-300 қуртини, унинг личинкаси эса 40-50 қурт ва 15-20 ғумбагини йўқотади. 16-расм. Хушбўй гулбадан (Calosoma sycophanta), 1- қурт билан озиқланаётган қўнғиз; 2-личинка (И.А.Рубцов, 1948) Агениаспис – Ageniaspis fuscicollis (Hymenoptera туркуми, Encyrtidae оиласи). Кенг тарқалган паразит. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари (Пскем, Шоҳимардон, Иордан, Омонқўтон) га Қирғизистон, Қозоғистон ва Днепропетровск (Украина) вилоятидан ўтган асрнинг 60-йилларининг биринчи ярмида олиб келиниб, иқлимлаштирилган (Еременко, Гомолицкая, Боголюбова, 1968) ва олма, мева ҳамда тол куяларига қарши курашда юқори самара олинган. Муҳими шундаки, олма куяси ва агениаспис вегетация мавсумида синхрон ривожланиб, биттадан авлод беради. Паразитнинг тухуми Hyponomeuta авлодига оид олма, мева ва бошқа куялар қуртларида қишлаб чиқади. Баҳорда агениаспис полиэмбриония типида кўпайиб, унинг ҳар бир муртагидан 50 дан 2000 тага қадар личинка ривожланади. Куяларнинг қуртлари бешинчи ёшга ўтганда, паразит личинкалари ташқарига чиқади, хўжайинни нобуд қилади ва ўша ерда қурт пўстида ғумбакка айланади (17-расм). 17-расм. Агениаспис пиллачалари билан зарарланган олма куясининг қурти (Р.Караваева, 1965). 78 Агениасписнинг учиб чиқиши, олма куяси капалаклари тухум қўя бошлаш даврига тўғри келади ва паразит учиб чиқиши 3 ҳафта давом этди. Учиб чиққан агениасписнинг эркак ва урғочилари шу куниёқ жинсий чатишади. Агениасписнинг ҳаёти 8-15 кун давом этади, олма куясининг тухум қўйиши эса бир ойга чўзилади. Шунинг учун ҳам зараркунанда қўйган тухумларнинг бир қисми паразит билан зарарланмай қолади. Боғ қатор ораларига хантал, шивит сингари нектарли ўсимликларни экиш паразит ҳаётини узайтиради ва самарадорлигини оширади. Нитобия – Nitobia (Angitia) armilata (Hymenoptera туркуми, Ichneumonidae оиласи) республикамизнинг Тошкент ва Фарғона вилоятлари тоғ боғдорчилиги шароитида олма, мева ва тол куяларининг муҳим табиий кушандаларидан бири ҳисобланади. Яйдоқчининг самарадорлиги тухум тўдаларининг қалинлигига боғлиқ: улар қанча қалин бўлса, самара шунча юқори бўлади. Паразитнинг вояга етганлари июн ойи учинчи ўн кунлигининг иккинчи ярмида учиб чиқади. Эркак ва урғочилари нисбати 1:1 бўлиб, учиб чиққан яйдоқчилар 1-2 кундан сўнг жинсий чатишади. Урғочиларнинг яшаш муддати уларнинг қўшимча озиқланишига бевосита боғлиқ. Лаборатория шароитида қанд шарбати билан озиқлантирилган урғочи яйдоқчилар 20 кунга қадар, эркаклари эса 7-12 кун яшаган. Пимпла – Pimpla turionella (Hymenoptera туркуми, Ichneumonidae оиласи) – кенг тарқалган ҳаммахўр табиий кушанда. Пимпла 45 турдан ортиқ капалакларнинг ғумбакларида паразитлик қилади. Урғочи хўжайин ғумбагига бир донадан, ҳаммаси бўлиб 46-51 дона тухум қўяди. Паразит личинкасининг ривожланиши 4 ҳафтага чўзилади. Пимпла вояга етган фазасида хўжайин ғумбагида дарахтларнинг қуриган пўстлоқлари остида қишлайди. Паразит июл ойининг биринчи ўн кунлигида қишлашдан чиқади. Қўшимча озиқлантирилган яйдоқчи бир ойга қадар, қўшимча озиқлантирилмаганлари эса 1-3 кун яшайди. Тошкент ва Фарғона вилоятларида яйдоқчи зараркунанда ғумбакларини 6-20% га зарарлайди. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling