82
Ювиб тозаланган 3 литрли баллонларга 50 граммдан мева қоқи
ва 100 граммдан 01 рақамли озуқадан солинади. Кейин ҳар бир
баллонга 100 донадан мум парвонасининг ўрта ёки катта ёшдаги
қуртлари жойлаштирилади. Баллонларнинг оғзи оқ
мато билан
бекитилиб, резина ҳалқа кийитилади, унга қўйилган кун ёзилади ва
баллонлар стелажларга қатор қилиб терилиб,
уларнинг устига
намланган оқ мато ёпилади.
Баллонларда дастлабки капалаклар пайдо бўла
бошлаганда,
уларнинг ҳар бирига 25 граммдан 02 рақамли озуқа
аралашмасидан ёки 25 граммдан асалари мумидан солинади.
Парвонанинг капалаклари асалари мумига ёки 02 озуқа
аралашмасига тухум қўя бошлайди.
Тухум қўйиш 8-10 кун давом этади. Қуртлар пайдо бўлгунча
баллонларга дастлаб 26 граммдан 03 рақамли озуқа
аралашмаси,
сўнгра ҳар 3
кун оралатиб, тўрт марта 50 граммдан 01 рақамли
озуқа аралашмаси солиб турилади. 25-30 кун ўтгач, «қўр» маҳсулот
баллонлардан махсус идишлар – садокларга бўшатилади. Ҳар бир
садокка тахминан 5-6 баллондаги маҳсулот ва
мум парвонаси
қуртлари ағдарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: