Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Дон куяси капалаклари донни зарарлаганидан кейин 15 кун
ўтгач, зарарланиш сифати аниқланади. Бунинг учун ҳар хил кюветалардан олинган 500 та донни ништар билан ёриб кўрилади. Мабодо зарарланиш 60% дан кам бўлса, ситотрога тухуми такрор қўйилиб, дон қайта зарарлантирилади. Зарарланишдан кейин 25-30 сутка ўтгач, капалаклар учиб чиқа бошлайди. Донни кассеталарга тушириб, ситотрога цехига кўчирилади. Механизациялаштирилган ҳар бир линия 13 кассетали 10 та боксдан ташкил топади. Бунда ҳам ҳарорат (23-24 0 С) ва ҳаво намлиги (85%) автоматик равишда бошқарилиб турилади. Линия бошқариш пультида куя капалакларини ҳашарот қабул қилгичда йиғиш учун ҳар соатда куя капалаклари ўтказиб туриладиган ав- томатик режим яратилади. Эсда тутиш керакки, ситотрога цехида гидротермик режимга риоя этмаслик оқибатида капалаклар тухум қўйишдан тўхтайди. Дон 70-90% га зарарлантирилганда, ситотрога цехида циклнинг давомийлиги 30-40 кунга боради, кейин кассеталар бўшайди, улар иссиқ сув билан ювилади, деворларига керосин пуркалади ва қориндор канага қарши профилактик кураш олиб бориш мақсадида сувда намланувчи олтингугурт суспензияси билан ишланади. Куя йиғиш ва тухум тозалаш цехида ҳашарот қабул қилгичдаги капалаклар суткасига икки маҳал – эрталаб ва кечқурун – дозатор ёрдамида катакли термостатнинг кассеталарига 40 граммдан жойлаштирилади. Кассеталар биринчи бўлимида ўрнатилади, бир кун ўтгач, ундан кейингисига сурилади. Капалаклар ҳар куни 20% ли шакар шарбати билан озиқлантирилади. Бешинчи куни улар чиқарилади. Катакчали термостатда 24-25 0 С ҳарорат, 80% ҳаво намлиги автоматик равишда тутиб турилади. Ҳаво сўрғичига эга бўлган шкафда ҳар куни тухум йиғилади. Тухумлар ПКС-1 маркали пневматик классификаторда чиқиндилардан тозаланади. Сўнгра улар ярим литрли банкаларга 150 граммдан жойлаштирилади, 87 ёрлиқ ёпиштирилади, 3-4 0 С ҳарорат ва 90% ҳаво намлигида сақлашга қолдирилади ёки ўша заҳоти трихограмма билан зарарлантириш учун фойдаланилади. Мабодо тухумларни узоқ муддатга сақлаш керак бўлса, улар –196 0 С ли суюқ азотга солиниб, криоконсервация қилинади. Трихограмма цехида меъёрий ҳарорат, ҳаво намлиги ва ёруғлик автоматик равишда вужудга келтирилади. Биофабрика комплектига кирадиган биологик иқлим камераси трихограмма кўпайиши учун зарур барча шароитларни яратади. Ситотроганинг янги тухумлари буғ ёки дистилланган сув ёрдамида вивария пластинкасига ёки икки-уч литрли шиша баллонларнинг деворларига ёпиштирилади. Вивария ёки баллонларга трихограмманинг уча бошлаган маҳсулоти, ҳар 15-20 та ситотрога тухумига битта урғочи ҳисобидан, жойлаштирилади. Паразит ва хўжайин нисбати трихограмманинг сифати (жинсий маҳсулдорлиги) га боғлиқ бўлади. Трихограмма далада самара кўрсатиши уни парвариш қилишга бевосита боғлиқ. Трихограмма цехида табиатдагига жуда яқин келадиган гигротермик шароит яратилиши керак. Ўзбекистон шароити учун кундузи ҳарорат аста-секин 30 0 С гача кўтарилиши, тунда 18-20 0 С гача пасайиши, ҳаво намлиги эса 60-70% бўлиши энг мақбул ҳисобланади. Трихограмма ҳар куни 20% ли шакар шарбати билан пахта бўлаклари воситасида озиқлантирилади. Бунда эрталаб шарбат билан боқилади, оқшомда тоза сув берилади. Ситотрога тухумлари қорайганидан кейин улар тозаланади, зарарланиш фоизи, сифати, тури, популяцияси аниқланади, ярим литрли, ёрлиқли шиша банкаларнинг ҳар бирига 100 г ҳисобида жойланади. Тухумхўрни учиб чиқиши билан қўллаш зарур бўлган ҳолда юпқа капрон тўр билан ёпилган банкалар термостатда сақланади ва улар учиб чиқа бошлагунига қадар 30 0 С ҳароратда тутилиши керак. Борди-ю, паразитни қисқа вақт (20 кунгача) сақлаш керак бўлса, у ҳарорати 3-4 0 С ва ҳаво намлиги 80% бўлган маиший музлатгичга кўчирилади. Бироқ биофабрика комплектида трихограмма ва ситотрога тухумларини давомли сақлаш ҳамда тўплаш учун мосламалар йўқлиги сабабли ҳозирча бештагача цикл амалга оширилаяпти, бу эса ишда бир мунча мавсумийлик туғдиради. 88 Трихограммани урчитиш ишларининг муваффақияти технологик жараёнга риоя қилиш ва меҳнатни тўғри ташкил этишга боғлиқдир. Биофабриканинг линияларида бир йил давомида саккизтагача цикл ўтказиш мумкин. Биофабриканинг бир линияси 3 минг гектар майдондаги ғўзани мавсум мобайнида ҳимоя қилиш учун маҳсулот етказиб беради. Биолаборатория ва биофабрикаларда энтомофагларни кўпайтиришда уларнинг лабораториядаги хўжайинларига йиртқич каналар катта зарар етказади. Трихограмма хўжайини ситотрогани асосан бaқалоқ кана, бракон хўжайини мум парвонасини бaқалоқ канадан ташқари оддий, йиртқич, узун оёқли, тукчали оддий ва бир талай бошқа кана турлари ҳам зарарлаб, уларнинг сонини камайтиради. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling