Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Тунламлар тухумларига қарши трихограммани қўллаш


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   77
Тунламлар тухумларига қарши трихограммани қўллаш
Кузги тунлам ва бошқа тупроқ остидан кемирувчи тунламларни 
йўқотиш мақсадида баҳор мавсуми (март-апрел) да уларнинг 
дастлабки кўпаядиган асосий манбаалари – маккажўхори, эртаги 
сабзавот-полиз, картошка экинзорлари, йўл ёқалари, дала уватлари 
ва ариқ бўйларига (профилактика мақсадида), ҳар бир гектарга 50-
60 минг дона трихограмма, 5-7 кун оралатиб, 3 марта тарқатилади. 
Ғўза экинига тушган кузги тунлам ва бошқа тупроқ остидан 
кемирувчи тунламларга қарши кураш кўп жиҳатдан тухумхўрни 
неча марта тарқатиш ва қўллаш нормасига боғлиқдир. Трихограмма 
бир ва икки марта қўлланганда самарадорлиги атиги 5-10 кунгача 
давом этади, кейин эса кескин пасаяди. Гектарига 60х80х60 минг 
ҳисобида уч марта тарқатилганда жуда узоқ вақт давомида анча 
яхши самарага эришилади. 
Кузги тунлам ва бошқа тупроқ остидан кемирувчи тунламларга 
қарши трихограмма ишлатишдан энг яхши натижа олиш учун 
тухумхўрнинг дастлабки чиқарилиши зараркунанда тухум қўйиши 
бошланишига 
тўғри 
келиши 
керак. 
Шу 
билан 
бирга 
зараркунанданинг бир авлод бериш даври давомида трихограмма 
икки-уч марта ривожланиши мумкин. Трихограмманинг дастлабки 
қўлланган 
ва 
ундан 
кейинги 
чиқариладиган 
авлодлари 
зараркунанданинг оммавий тухум қўйиш даврида ва кечроқ 
фурсатда 
тухумларни 
зарарлашга 
қаратилади. 
Ўзбекистон 
шароитида тунламлар капалакларининг учиб чиқиши чўзилиши ва 
шунга биноан тухум қўйиш давомийлиги (бир ой ва ундан ортиқ) 
энтомофагни бир неча бор такрорий тарқатишни тақозо қилади.


89 
Трихограммани қўллашдан келадиган самара кўп жиҳатдан 
тарқатиладиган фойдали ҳашаротнинг сифатига ҳамда тухумхўр 
ишланадиган майдон бўйича текис тақсимланишига боғлиқдир. 
Кемирувчи тунламлар сонини камайтиришда юксак ҳаёт фаолиятли 
ва 
атроф-муҳитнинг 
ноқулай 
шароитларига 
бардошли 
трихограммалар энг яхши самара кўрсатади. 
Трихограммани кўпайтириш ёки сақлаш технологиясида 
камчиликларга йўл қўйилса, у далаларга чиқаришга қадар бир 
мунча нобуд бўлади, қаноти қисқарган ёки буткул қанотсиз зотлар 
пайдо бўлади. Бу эса трихограмма тарқалишига салбий таъсир 
кўрсатади ва унинг самарадорлигини кескин камайтиради.
Бундан ташқари, трихограмма чиқарилгандан кейин кучли 
ёмғир ва дўл ёғса, кучли шамол кўтарилса, хусусан баҳор 
кезларида тухумхўрлар кўплаб нобуд бўлади, бу ўз навбатида 
тунламларга қарши трихограмма самарадорлиги пасайишига олиб 
келади.
Трихограммани ғўза майдонларида кузги тунлам ва бошқа 
тупроқ остидан кемирувчи тунламларга қарши қўллашда унинг 
самарадорлигига таъсир кўрсатадиган мисоллар ва маълумотлар 
кейинги йилларда кўпаймоқда. 
Эрта муддатда экилган ғўза майдонларига тушган тунлам 
тухумларини зарарлашда трихограммани уч марталаб чиқариш 
яхши самара беради. Трихограмма кеч муддатда экилган ёки қайта 
экилган майдонларда ишлатилганда унинг самарадорлиги 15% дан 
27% гача пасаяди. Оптимал муддатда экилган далаларда бу 
кўрсаткичлар оралиқ ҳолатида бўлади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling