Microsoft Word biznes rezhalashtirish
Корхонанинг тармоқдаги ва бозордаги ҳолати таҳлили
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes - rezhalashtirish (2)
6.2. Корхонанинг тармоқдаги ва бозордаги ҳолати таҳлили Инсоннинг, жамоанинг ва бутун корхонанинг қиладиган барча ишлари вазиятни таҳлил қилиш ва баҳолашдан бошланади. Бизнес, ишлаб чиқариш ва бошқа ҳар қандай иш истисно эмас. Бунинг устига айнан бизнесда тармоқдаги ва бозордаги вазиятни олдиндан таҳлил қилиш бошқа жойларга қараганда кўпроқ талаб қилинади. Корхонанинг тармоқдаги ва бозордаги ҳолати таҳлили бу ўз моҳиятига кўра ташқи муҳит диагностикасидир. У бизнес-режани тайёрлашда резюмедан кейинги иккинчи қадамдир. Бизнес-режа тузиш бўйича бугунги услубий тавсиялар ушбу бўлимни мазкур корхона фаолият кўрсатувчи муҳитнинг инвестицияларни жалб қилишини таҳлил қилишдан бошлашни таклиф қилади. Тармоқни тавсифлаш қуйидагиларни қамраб олиши лозим: ♦ тармоқнинг иқтисодий секторини аниқлаш (фан, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ҳоказо); ♦ мавсумийлик; ♦ тармоқ бозорининг географик жойлашуви (маҳаллий, минтақавий, миллий, халқаро); ♦ мазкур тармоқ таклиф этувчи асосий маҳсулот ва хизмат турлари; ♦ тармоқнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари; ♦ тамроқ бозорининг структураси, сиғими ва унинг ўзгариш тенденциялари; ♦ корхона ривожланишига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллари (янги истеъмолчи ва рақобатчилар, қонун ва қоидаларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли). Тармоқ ва бизнес соҳаси тўғрисида қарор қабул қилиш тадбиркорнинг ўзи учун ҳам, тадбиркорлик лойиҳаси учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Танланган фаолият соҳасининг ривожланиш тенденцияларини тўлиқ ҳисобга олмаслик бизнес- лойиҳани жорий қилишда кутилмаган натижаларга ва иқтисодий самарадорликнинг пасайишига олиб келиши мумкин. Тармоқнинг жаҳон меҳнат тақсимотида ва халқаро бозорда тутган ўрни, унинг экспорт имкониятлари, шунингдек, халқ хўжалигининг ушбу тармоқ маҳсулотлари қизиқиш уйғотувчи бошқа тармоқлари билан ишлаб чиқариш-техник алоқалари ҳақидаги маълумотлар фойдали ҳисобланади. Кўплаб тадбиркорлар учун у ёки бу тармоққа кириб боришда иқтисодий ва бошқа турдаги тўсиқлар юзага келиб, улар одатда бошланғич капитал даражасининг юқорилиги, киритилган маблағларнинг ўзини қоплаш муддати узоқлиги ва фойда олишдаги ноаниқликларга боғлиқ бўлади. Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти циклик моиллар таъсирига учраши сабабли юзага келган бозор конъюнктурасини ҳам ҳисобга олиш лозим. Бизнес-режани муваффақиятли амалга оширишда бозорни тўғри аниқлашдан ташқари унинг ҳали эгалланмаган ёки рақобатчилар томонидан тўлиқ фойдаланилмаган қисмини топиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Яъни маълум бир истеъмолчиларга ўналтирилган ва тадбиркорга ўз имкониятларидан самралироқ фойдаланиш имкониятини берувчи тадбиркорлик фаолияти соҳасини ифодаловчи «бозор қисми»ни топиш муҳим. Унинг ҳажми бозор сегменти сиғимидан кичик бўлиб, унда рақоабтчилар ҳам бўлмаслиги лозим. Бундай таърифлаш бозордан жой қидириш ва уни эгаллаш жараёнининг моҳиятини акс эттиради. Ушбу жараённи истеъмолчилар доираси аниқ белгиланган ҳолда фаолият соҳаси миқёсини танлаш сифатида белгилаш мумкин бўлиб, умуайян тадбиркорнинг солиштирма устунликларига мос келади. Бозорни ва асосий рақобатчиларни таҳлил қилишда қуйидаги масалаларга асосий эътиборни қаратиш лозим: бозор ҳажмини (сиғимини); бозорнинг тўйинганлик даражасини; яқин истиқболда бозорнинг тўйинганлик даражаси ва ҳажмининг ўзгариш тенденцияларини; энг истиқболли соутв бозорларини аниқлаш (6.1-жадвал); асосий рақобатчиларни баҳолаш (6.2-жадвал). 6.1-жадвал Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling