Microsoft Word biznes rezhalashtirish
Ички даромадлилик нормаси
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes - rezhalashtirish (2)
Ички даромадлилик нормаси муайян инвестиция лойиҳасининг дисконт
ставкаси ёрдамида ифодаланувчи даромадлилик даражасини тавсифлайди, унга кўра пул оқимларининг келажакдаги қиймати инвестиция маблағларининг ҳозирги қийматига келтирилади. Ички даромадлилик нормасини соф келтирилган даромад дисконтлаш жараёнида нолга келтирилувчи дисконт ставкаси сифатида ҳам тавсифлаш мумкин. Мисол. Юқорида кўриб чиқилган инвестиция лойиҳалари маълумотларидан фойдаланиб, уларнинг ички даромадлилик нормасини ҳисоблаб чиқамиз. «А» лойиҳаси бўйича пул оқимининг ҳозирги қиймати (8758 долл) икки йил ичида инвестиция маблағлари (7000 долл) миқдорига келтирилувчи дисконт ставкасини топиш керак. Бу кўрсаткич 11,9% га тенг бўлиб, мазкур лойиҳанинг ички даромадлилик нормаисни акс эттиради. «Б» лойиҳаси бўйича пул оқимининг ҳозирги қиймати (8221 долл) икки йил ичида инвестиция маблағлари (6700 долл) миқдорига келтирилувчи дисконт ставкаси 5,2%ни ташкил қилади. Ички даромадлилик номрасини солиштиришда шуни кўриш мумкинки, «А» лойиҳасида бу кўрсаткич икки марта кўп бўлиб, унинг «Б» лойиҳасига қараганда устунлиги катта эканлигидан далолат беради. «Ички даромадлилик нормаси» кўрсаткичини тавсифлашда шунга эътибор қаратиш керакки, у солиштирма баҳолаш учун энг тўғри келувчи кўрсаткич ҳисобланади. Бунда солиштирма баҳолаш нафақат инвестиция лойиҳалари доирасида, балки ундан кенг миқёсда ҳам қўлланиши мумкин (масалан, инвестиция лойиҳаси бўйича ички даромадлилик нормасини компаниянинг жорий хўжалик фаолияти жараёнида фойдаланилувчи активларнинг фойдалилик даражаси билан; инвестициялар фойдалилигининг ўртача нормаси билан; муқобил инвестициялаш бўйича фойдалилик нормаси солиштириш ва ҳоказо). Бундан ташқари, ҳар бир компания ўзининг инвестиция риски даражасини ҳисобга олган ҳолда ўзи учун инвестиция лойиҳаларини баҳолашда ички даромадлилик нормасининг мезон кўрсаткичини белгилаши мумкин. Ички даромадлилик нормаси пастроқ бўлган лойиҳалар автоматик равишда реал инвестициялар самарадорлигига мос келмаслиги сабабли рад қилинади. Бундай кўрсаткич инвестиция лойиҳаларини баҳолаш амалиётида "ички даромадлилик нормасининг йўл қўйиш мумкин бўлган ставкаси" номини олган. «Ички даромадлилик нормаси» кўрсаткичи шунингдек, бошқа номларга ҳам эга, масалан, «инвестициялар рентабеллик нормаси», Internal Rate of Return (IRR). Юқорида кўриб чиқилган кўрсаткичларнинг барчаси ўртасида ўзаро алоқа мавжуд. Шу сабабли реал инвестициялар самарадорлигини баҳолашда бу кўрсаткичларни комплексли равишда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Шундай қилиб, компьютер клуби мисолида кўриб чиқилган лойиҳа бўйича кўрсатиладиган хизмат турлари ва уларнинг тарифларидан келиб чиқиб, клуб кўрсатувчи хизматлар таннархи ва хизмат кўрсатишдан келиб тушувчи пул тушумини ҳисоблаб чиқамиз (14-жадвал). 14-жадвал. Кўрсатиладиган хизматлар таннархи ва хизмат кўрсатишдан келиб тушувчи пул тушуми ҳисоб-китоби Хизмат тури Кўрсатилган хизмат ҳажми Таннарх, минг сўм Пул тушуми, минг сўм 2003 й 2004 й 2003 й 2004 й 2003 й 2004 й 1 соат компьютерда ишлаш 22500 30000 8599.5 11466 14625 19500 1 варақ принт. 11250 15000 793.1 1057.5 1350 1800 1 варақ скан. 4500 6000 211.5 282 360 480 Жами 9604,1 12805,5 16335 21780 Кредитдан фойдаланиш вақти учун фойда ва зарарлар ҳисоб-китобини келтирамиз (15-жадвал). 15-жадвал. Фойда ва зарарлар ҳисоб-китоб, минг сўм |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling