Microsoft Word biznes rezhalashtirish


Ишлаб чиқаришда нодавлат секторининг улуши (%да)


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/103
Sana19.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1621482
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103
Bog'liq
biznes - rezhalashtirish (2)

Ишлаб чиқаришда нодавлат секторининг улуши (%да) 
Кўрсаткичлар номи 
1991 й. 
1995 й. 
2000 й. 
2001 й. 
2004 й. 
Саноат маҳсулотлари 
10,0 
51,0 
65,4 
68,3 
+ишлоқ хўжалик ялпи 
маҳсулоти 
66,0 
97,0 
99,0 
99,2 
+урилиш ишлари 
7,6 
62,1 
81,2 
93,7 
Чакана товар айланмаси 
52,5 
91,7 
96,8 
97,8 
Пулли хизматлар 
14,0 
30,4 
57,1 
65,6 
Асосий капиталга 
инвестициялар 
24,4 
44,9 
34,6 
40,2 
Бугунги кунда иқтисодиётнинг нодавлат сектори ҳиссасига ишлаб 
чиқарилаётган ЯИМнинг 73,3%, жами саноат ишлаб чиқаришининг 71,4% қисми, 
деярли барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, чакана товар айланмаси ва аҳолига 
кўрсатилувчи пулли хизматлар тўғри келади. Ҳозирги пайтда мамлакатда 
яратилаётган ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 35,6% қисми хусусий сектор 
улушига тўғри келади. 
Давлат бизнес ва тадбиркорликни кенгайтириб, ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза 
қилмоқда ҳамда хусусий мулк салмоғи катта бўлган миллий хўжаликнинг тўлақонли 
фаолият кўрсатишига интилмоқда. Охирги йилларда кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликни ривожлантириш учун чет эл кредит линиялари бўйича ажратилган 
ресурслар миқдори 500 млн А+Ш долларидан ошиб кетди. Бизнесни маҳаллий 
миқёсда қўллаб-қувватлаш эса чет элликлар ёрдамидан кам бўлаётгани йўқ. 2002 
йилда тижорат банклари томонидан КБ субъектларига берилган кредитлар ҳажми
265 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2004 йилга келиб 353,6 млрд.сўмга етди. 
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор 
йўналишлари қаторига хусусий тармоқ ва кичик тадбиркорликни (бизнесни) (КБ) 
ривожлантириш киради. Шу нуқтаи назардан ҳам уларни ривожлантиришни 
жадаллаштириш ва ЯИМдаги улушини кўпайтириш, бозор иқтисодиётига мос товар 
ва хизматлар бозорини шакллантириш ҳамда маҳсулот экспортини оширишда 
асосий вазифалар қуйидагилар ҳисобланади: давлат ташкилотларини хусусий 
тадбиркорлик фаолиятига аралашувини чеклаш, хусусий тадбиркорларни ресурслар 
ва сотиш бозорларида иштирокини кенгайтириш, молиявий қўллаб-қувватлаш ва 
қўшимча солиқ имтиёзларини жорий этиш. 
2004 йилда кичик тадбиркорлик фаолияти ва унинг мамлакат иқтисодий 
ўсишида, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадлари ошишида хиссасининг 
ўсганлиги билан таснифланади. 
Кичик тадбиркорликни рағбатлантириш бўйича амалга оширилган кенг 
қамровли чора-тадбирлар, хусусан, тадбиркорликни эркин фаолият юритиши учун 
кафолатларнинг таъминланганлиги, уларни давлат томонидан рўйхатга олишнинг 
ихчам механизмининг жорий этилиши, кредит маблағларидан фойдаланиш 
доирасининг кенгайиши (2004 йилда тижорат банклари томонидан КБ 
субъектларига 353,6 млрд. сўм ёки 2003 йилга нисбатан 71,4 млрд.сўмга кўп 
ми.дорда кредитлар берилди), қулай макроиқтисодий муҳитнинг шаклланганлиги 


(инфляциянинг паст даражаси – 3,7%), миллий валюта курси бар.арорлиги, КБнинг 
ЯИМдаги улушини 35,6%гача ўсишини ёки 2003 йилга нисбатан 0,6% даража юқори 
бўлишини таъминлади
2

Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, хусусий сектор позицияларини 
мустаҳкамлаш ҳамда бизнес ва тадбиркорлик соҳасини жадал суратларда 
ривожлантириш учун қўйилган катта қамдамлардан бири сифатида мамлакат 
Президентининг 2003 йил 24 январда чиқарилган «Ўзбекистон иқтисодиётида 
хусусий сектор салмоғи ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги Фармонини кўрсатиш мумкин. 
Бу шароитларда одамлар психологиясини ўзгартириш, тадбиркорлик 
мотивацияси тизимини яратиш муҳим аҳамият касб этади. Гап шундаки, бизнес ва 
тадбиркорлик «юқоридан» берилган чақириқ ва ташаббус эмас, балки инсоннинг, 
бутун жамиятнинг ҳаётий эҳтиёжи бўлиши лозим. Бизнес ва тадбиркорликни 
моддий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда мавжуд ва ишлаб чиқаришга жалб 
қилинаётган ресурслардан самарали фойдаланишга йўналтириш муҳим. Жаҳон 
тажрибасининг кўрсатишича, айнан ишлаб чиқариш йўналишидаги бизнес туфайли 
кўплаб /арб мамлакатлари, ҳозирги кунда эса Шарқ мамлакатлари ҳам ишлаб 
чиқариш кучларини ривожлантириш ва иқтисодиётнинг гуллаб-яшнашига эришган. 
Шу сабабли ишлаб чиқариш йўналишидаги, яъни олди-сотдига эмас, балки 
аҳоли ва жамият учун керакли маҳсулот чиқаришга асосланган бизнесни 
ривожлантириш иқтисодиётнинг устивор йўналишига айланган. Ривожланишнинг 
айнан шу йўли миллий бойликларни кўпайтиришга хизмат қилади. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling