Microsoft Word biznes rezhalashtirish


 Режалаштирилаётган бизнесни суғурталаш


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/103
Sana07.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1753636
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   103
Bog'liq
biznes - rezhalashtirish

 
5.3. Режалаштирилаётган бизнесни суғурталаш 
 
Суғурталаш – бозор инфратузилмасининг муҳим элементи бўлиб, 
фуқароларнинг ва хўжалик субъектларининг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиши 
кўзда тутилади. Суғурталаш суғурталовчининг манфаатларини учинчи шахслар 
эътирозларидан ҳамда бу шахсларнинг ўз манфаатларини ҳам ҳимоя қилади, чунки 
суғурталовчининг моддий имкониятларидан қатъи назар етказилган зарарни қоплаш 
кафолатланади. 
Суғурталашни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ҳар бир мамлакатда давлат 
томонидан белгилаб қўйилувчи қонун ва қоидаларга асосан амалга ошриилади. 
Масалан, Францияда уч қисмдан иборат бўлган Суғурта кодекси мавжуд. Унинг 
биринчи қисмида қонун нормалари, иккинчи қисмида ҳукумат қарорлари мавжуд 
бўлса, учинчи қисми бошқа маъмурий идораларнинг кўрсатмалардиан иборат. 
Буюк Британияда суд жараёнлари суғурта ҳуқуқининг манбаи ҳисобланади. 
А+Шда ҳам шундай ҳолатни кузатиш мумкин. Швейцарияда эса суғурта ҳуқуқининг 
асосий манбаи 1908 йилда қабул қилинган ва кейинчалик маълум бир 
ўзгартиришлар киритилган «Суғурта шартномаси тўғрисида»ги қонун ҳисобланади. 
Россияда суғурта муносабатлари аввало Фуқаролик кодекси ҳамда 1997 йил 31 
декабрда қабул қилинган «Россия Федерациясида суғурта ишини ташкил этиш 
тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинади. 
Суғурталаш Ўзбекистонда ҳам ривожланмоқда. мустақиллик қўлга 
киритилгандан сўнг, 1993 йилнинг майида «Суғурталаш тўғрсида»ги қонун, 2002 
йилнинг апрелида эса ўз таркиби ва бажарувчи вазифалари бўйича жаҳон стандарти 
талабларига яқинлашган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги янги қонун қабул 
қилинди. Республикамиз суғурта тизимини бугунги кунда «Ўзбекинвест» Миллий 
суғурта компанияси, «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси, «Мадад» 
суғурта компанияси ва бошқалар намоён қилади. 
Суғурталаш махсус фан соҳаси ва хўжалик амалдиёти бўлганлиги сабабли бу 
ерда суғурталашнинг тизим сифатидаги моҳиятига чуқур кириб бормаймиз. 
Суғурталашни фақат бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда уни табиий офатлар, 
иқтисодий нобарқарорлик, учинчи шахсларнинг айби каби сабаблар билан юзага 
келиши мумкин бўлган йўқотиш ва зарарларнинг олдини олиш имконияти сифатида 
кўриб чиқамиз, холос. 
Бизнес, ишлаб чиқариш ёки фаолиятнинг бошқа бир тури, айниқса катта 
миқдорда моддий ва молиявий ресурсларни жалб қилиш билан боғлиқ бўлиши доим 
ҳам муваффақият ёки ютуқнинг гарови бўла олмайди. Бу маълум даражада 
таваккалчилик ҳам бўлиб, бизнес тили билан айтганда олдиндан суғурта қилиниши 


лозим. 
Бизнес ва тадбиркорлик одатда суғурт объекти бўлмайди. Суғурта тизими 
бутун дунёда асосан уч йўналишни назарда тутади: шахсий суғурта, мулк 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling