Microsoft Word biznes rezhalashtirish
Таъсисчилар таркиби ва уларнинг пай улуши
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes - rezhalashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисқача хулосалар
Таъсисчилар таркиби ва уларнинг пай улуши
Таъсисчилар Пай ҳажми Минг сўм % Киселевич Ю.В. Панченко Л.Г. Пашкевич Н.А. Яроцкая Н.В. 3000 3000 3000 3000 25 25 25 25 Итого 12000 100 Янги корхонани ташкил қилишнинг дастлабки босқичида таъсисчилар таркиби белгиланиб, таъсис ҳужжатлари ишлаб чиқилади. Шу билан бирга жамият қатнашчиларининг 1-сонли умумий мажлиси баённомаси расмийлаштирилиб, унда жамият директори ва тафтиш комиссияси раиси тайинланади. Сўнгра банкда вақтинчалик ҳисоб рақами очилиб, унга корхона рўйхатга олангандан кейин 30 кун ичида низом капитаининг камида 50% қисми ўтказилади. Корхона маҳаллий ҳокимият органларида рўйхатга олинади. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: ♦ таъсисчиларнинг рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризаси; ♦ корхона низоми; ♦ корхона тузиш ҳақидаги қарор; ♦ корхонани ташкил этиш ва унинг фаолияти ҳақида таъсисчилар шартномаси; ♦ давлат божини тўлаганлик ҳақида маълумотнома. Давлат рўйхатидан ўтказилган ва бу ҳақда маълумотнома олингандан сўнг янги корхона ҳақидаги барча маълумотлар давлат реестрига киритиш учун махсус идораларга юборилади. Бу ерда кр ва ташкилотларнинг махсус таснифлаш кодлари берилади. Янги корхонани яратишнинг якуний босқичида унинг қатнашчилари ўз маблағларини киритиб, банкда доимий ҳисоб рақами очадилар, корхона туман солиқ идорасида рўйхатга олинади, юмалоқ муҳр ва тўртбурчакли штампга эга бўлади. Шу пайтдан бошлаб корхона мустақил ҳуқуқий шахс сифатида фаолият кўрсата бошлайди. Қисқача хулосалар Резюме қисқа шаклда ва ишончли тарзда бизнес-режанинг асосий позициялари, молиялаштириш эҳтиёжи, бозор салоҳияти ва барча ва бошқалар ҳақида ахборот беради. Корхонани тавсифлаш бу корхона фаолият кўрсатувчи тармоқни, унинг ривожланиш ҳолати, инвестицияларни жалб қилишининг баҳоланишини тавсифлаши лозим. Тармоқни тавсифлаш ундаги иқтисодий вазиятга таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи омиллар ҳақидаги маълумотлардан (мавжуд конъюнктура, кутилаётган рақобатчилар ва маҳсулот истеъмолчилари, иқтисодий сиёсатнинг ўзгариши ва ҳоказо) иборат бўлиши керак. Корхона тўғрисидаги ахборот корхонанинг ҳозирги ҳолати, унинг кучли ва заив томонлари, ташкилий-техник даражаси, менежменти ва замонавий талабларга мос келиши ҳақидаги маълумотларни қамраб олиши лозим. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling