Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/30
Sana08.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1250708
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull

 
6-масала. Терговчи Асқаров Жиноят кодексининг 164-моддаси 
бўйича фуқаро Қаҳҳоровга нисбатан қўзғатилган жиноят ишни 
кўраётган вақтда Қаҳҳоров Асқаровга жиноят ишини Жиноят 
кодексининг 164-моддасидан 166-моддасига ўзгартирса унга «хизмат 
ҳақи» эвазига 1000 АҚШ доллари беришини билдирди. Тохиров бу 
ҳақда бошлиғига билдирди ва бошлиғининг розилигини олиб, жиноят 
ишини Жиноят кодексининг 164-моддасидан 166-моддасига қайта 
квалификация қилиш тўғрисида қарор чиқарди ва Қаҳҳоровга 
Жиноят кодексининг 166-моддаси билан айб эълон қилди. Қаҳҳоров 
терговчи Асқаровга келишилган 1000 АҚШ долларини келтириб 
берди. Туман прокурори мазкур жиноят иши билан танишиб чиқаёт-
ганда қилмиш нотўғри квалификация қилинганлигини аниқлади ва 
терговчи Асқаров айблов хулосасига прокурор имзо қўйиши учун 
унга Қаҳҳоровдан олган 1000 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини 
берди ва қолган пулларни бошлиғи билан тенг тақсимлаб олишди. 
– Содир этилган қилмишни квалификация қилинг ва жиноий-
ҳуқуқий баҳо бeринг. 
7-масала. «Кўкбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини котиби В. шу 
қишлоқда яшовчи А.дан у ҳақиқатдан ҳам шу қишлоқда доимий 
рўйхатда туриб, истиқомат қилиши ҳақида маълумотнома бериш 
учун 5000 сўм сўради. А. бу ҳақда профилактика инспектори С.га 
хабар берди ва В. фуқаро А.дан 5000 сўм олаётган вақтда ушланди. 
– В.нинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг. 
8-масала. Муқаддан ЖКнинг 212-моддасида назарда тутилган 
жиноятни содир этиб судланган «ЎЗБЕКИНВЕСТ» ДАК хизматчиси 


56 
У. фуқаро Н.дан ишга жойлашишида ёрдам бериш учун 200 АҚШ 
доллари талаб қилди. Фуқаро Н. ишларини тезроқ ҳал қилиш 
мақсадида У.га 200 АҚШ доллари берди, бироқ орадан 3 ой ўтса ҳам 
У. ишларини ижобий ҳал қила олмагач Н. мазкур ҳолат юзасидан 
туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди. 
– Қилмишни квалификация ва юридик таҳлил қилинг. 
9-масала. Терговчи О. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми 
«а» банди билан фуқаро А.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши 
юзасидан унинг яқин қариндошларидан А.га нисбатан қамоққа олиш 
эҳтиёт чорасини қўлламаслик учун 1000 АҚШ доллари талаб қилди 
ва 1000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди. 
– Содир этилган қилмишни квалификация қилинг ва жиноий-
ҳуқуқий баҳо бeринг. 
– Жиноят иши юзасидан етказилган зарар тўлиқ қопланган 
бўлса қилмишнинг квалификацияси ўзгарадими? 


57 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling