Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/30
Sana08.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1250708
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull

биринчидан, нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа 
нодавлат ташкилотининг мансабдор шахсига пора бериш (олиш) 
(ЖКнинг 192
9
-моддаси «Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш») 
ҳамда давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилотнинг мансабдор 
шахсига пора бериш (олиш) (ЖКнинг 210-моддаси «Пора олиш», 
211-моддаси «Пора бериш») учун жавобгарлик алоҳида нормаларда 
белгиланди; 
иккинчидан, Жиноят кодекси Махсус қисмининг саккизинчи 
бўлимидаги «Мансабдор шахс» атамасининг ҳуқуқий маъноси янги 
таҳрирда баён этилди ва унда мансабдор шахс деганда халқаро 
ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи
маъмурий ёки суд органида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик 
вазифаларни амалга оширувчи шахслари ҳам тушунилиши белгилаб 
қўйилди; 
учинчидан, нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа 
нодавлат ташкилотининг хизматчисига пора бериш (олиш) (ЖКнинг 
192
10
-моддаси «Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа но-
давлат ташкилотнинг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш») 
ҳамда давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилотнинг хизматчи-
сига пора бериш (олиш) (ЖКнинг 213-моддаси «Давлат органининг, 
давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш 
органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш», 214-моддаси 
«Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг 


5
ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равиш-
да моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши») 
учун жавобгарлик алоҳида нормаларда белгиланди; 
тўртинчидан, нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа 
нодавлат ташкилотининг хизматчисига пора бериш (олиш) (ЖКнинг 
192
10
-моддаси) ҳамда давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот-
нинг хизматчисига пора бериш (олиш) (ЖКнинг 213 ва 214-модда-
лари) учун жиноий жавобгарликка тортиш шарти этиб шундай ҳаракат-
лар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган 
бўлиши белгилаб қўйилди (илгари ушбу жиноят учун жиноий 
жавобгарликка тортиш шарти анча миқдорда (энг кам ойлик иш 
ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдор)ги жиноят 
предметини олиш (бериш) деб белгиланган эди). 
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, жиноят-ҳуқуқий мутахассис-
ликка эга ҳуқуқшунос бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид 
жиноятлар таркиби асосий белгиларининг мазмунини билиши, 
амалий фаолиятида ушбу жиноят-ҳуқуқий нормаларни тўғри 
шарҳлаш ва қўллай олиши лозим. Мазкур талаблардан келиб чиққан 
ҳолда, ўқув қўлланмада бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид 
жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи Жиноят кодекси-
нинг нормалари тизимли тавсифланган. Материални баён қилиш 
умумий жиноят-ҳуқуқий тавсифдан бошланади ва аниқ жиноят 
таркибларининг юридик таҳлилига ўтилади. 


6

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling