Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма
-§. Мансаб сохтакорлиги жиноятининг жиноят-ҳуқуқий
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull
4-§. Мансаб сохтакорлиги жиноятининг жиноят-ҳуқуқий тавсифи (ЖК 209-м.) Мансаб сохтакорлиги деганда, давлат органи, давлат иштироки- даги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши натижасида фуқароларнинг ҳуқуқ- ларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилиши тушунилади. 20 Мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги, нафақат, давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг нормал фаолият тартиби бузилишида, балки ушбу жиноят бошқа жиноятлар (масалан, талон-торож, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқалар) содир эти- лишини осонлаштириши ёки яширишида ҳам намоён бўлади. Жиноятнинг бевосита объекти давлат органи, давлат ишти- рокидаги ташкилот ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари нормал фаолият юритишини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Қўшимча бевосита объектини фуқароларнинг ҳуқуқ- лари, қонун билан қўриқланадиган манфаатлари, давлат ёки жамоат манфаатларини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар ташкил қилади. Мансаб сохтакорлиги жиноятининг зарурий белгиси – бу жиноятнинг предмети, яъни расмий ҳужжатлар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисоб- га олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги Низом»нинг 5-бандига мувофиқ, расмий ҳужжатлар муайян серия ва тартиб рақамига эга бўлган ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади. Мазкур тушунчадан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш мумкинки, расмий ҳужжат – бу юридик аҳамиятга эга бўлган муайян факт ва воқеаларни тасдиқловчи, лозим даражада тузилган ва зарурий реквизитлари (штамп, имзо, муҳр, сана, серия ва тартиб рақами) мавжуд бўлган шаклдаги ҳужжатдир. Жиноятнинг объектив томони мансабдор шахс томонидан қуйидаги ҳаракатлардан бирининг содир этилишида ифодаланади: – расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиш; – била туриб ҳужжатларни қалбакилаштириш; – била туриб сохта ҳужжатлар тузиш ва тақдим этиш. Мансаб сохтакорлиги ҳужжатларни сохталаштириш усулига кўра, қуйидаги кўринишларда содир этилиши мумкин: 1) расмий ҳужжатга ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон (сохта) маълумот ва ёзувларни киритиш. Бунда аввал ҳужжат мазмуни воқеликка ёки ишнинг ҳақиқий аҳволига тўғри келмайдиган, ёлғон маълумотлар билан тузилади, яъни ҳужжат тузилаётган вақтнинг ўзида сохталаштирилади; 21 2) расмий ҳужжатга унинг ҳақиқий мазмунини ўзгартирувчи тузатишлар киритиш (моддий сохталаштириш). Бунда аввал ҳақиқий (асл нусха) бўлган ҳужжатга ундаги айрим маълумотларни ўчириш ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган айрим маълумотлар билан тўлдириш орқали ўзгартиш киритилади, натижада ҳужжатдаги мавжуд барча ахборотларни баҳолаш ўзгаради. Расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиш деганда, асл расмий ҳужжатларга воқеликка ёки ишнинг ҳақиқий ҳолатларига тўғри келмайдиган маълумот ва ёзув- ларни киритиш тушунилади. Била туриб ҳужжатларни қалбакилаштириш деганда, ҳужжат- ни ҳақиқийсига ўхшатиб тайёрлаш ёки асл ҳужжатга унинг ҳақиқий мазмунини ўзгартирувчи маълумотларни киритишни тушуниш лозим. Била туриб сохта ҳужжатлар тузиш ва тақдим этиш деганда, ҳақиқий ҳужжатларга ўхшаш ҳолда тузилган ва ёлғон маълумот- ларни акс эттирган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар кири- тилган, мазмунан ўзгартирилган ҳужжатни тайёрлаш ва бундай ҳужжат- нинг сохта эканлигини била туриб, уни тегишли шахсларга бериш орқали реализация қилишни тушуниш керак. Фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилиши кўринишидаги оқибатнинг келиб чиқиши жиноят объектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланади. Мазкур жиноят натижасида етказиладиган зарар турли хил хусусиятга эга бўлиши мумкин, аммо унинг жиддийлигини аниқлаш учун ягона мезон мавжуд эмас. Шундай экан, етказилган зарарнинг жиддийлигини аниқлаш ҳар бир аниқ ҳолатнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилинади. Зарар нафақат моддий, балки бошқа (масалан, фуқаролар кон- ституциявий ҳуқуқларининг бузилиши, давлат органи обрўсининг тушиши, бошқа бир жиноятларнинг яширилиши ва ҳ.к.) кўринишда ҳам бўлиши мумкин. Мансаб сохтакорлиги жинояти моддий таркибли бўлганлиги учун мансабдор шахс томонидан модда диспозициясида назарда тутилган ҳаракатлардан бирининг содир этилиши оқибатида фуқаро- ларнинг ҳуқуқлар ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади. Ушбу жиноятни ҳуқуқий баҳолашда мансабдор шахс томони- дан модда диспозициясида назарда тутилган ҳаракатлардан бири- 22 нинг содир этилиши ва келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш шарт. Агарда бундай сабабий боғлиқлик аниқ- ланмаса, Жиноят кодексининг 209-моддасида назарда тутилган жиноят таркибини келтириб чиқармайди. Мансаб сохтакорлиги бошқа жиноятларни содир этиш усули ҳисобланган ҳолларда қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича квали- фикация қилинади. Масалан, агар мансабдор шахс ўзи содир этган талон-торож жиноятини енгиллаштириш ёки яшириш мақсадида расмий ҳужжатларга била туриб ёлғон маълумот ва ёзувлар киритган бўлса, унинг қилмиши Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилини- ши лозим 1 . Мансаб сохтакорлиги жиноятининг субъектив томони айбнинг қасд шаклида ифодаланади. Айбдор расмий ҳужжатларга сохта маъ- лумот ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши ижтимоий хавфлилигини ва бунинг натижасида таҳлил қилинаётган модда диспозициясида кўрсатилган оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини англайди ҳамда уларнинг келиб чиқишини истайди. Мазкур жиноятнинг мотиви жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида баҳоланган. Шу боис мансаб сохтакорлигини баҳолашда жиноятнинг мотивини аниқлаш шарт. Бунда жиноятнинг мотиви сифатида ғаразгўйлик ёки бошқа ниятлар белгиланган. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling