Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма
-§. Ҳокимият ҳаракатсизлиги жиноятининг жиноят-ҳуқуқий
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull
3-§. Ҳокимият ҳаракатсизлиги жиноятининг жиноят-ҳуқуқий тавсифи (ЖК 208-м.) Ҳокимият ҳаракатсизлиги деганда, давлат органи мансабдор шахсининг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши лозим ёки мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги натижасида фуқаролар- нинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилиши, худди шунингдек бундай ҳаракатсизликни жиноятга йўл қўйган ҳолда содир этилиши тушунилади. Ҳокимият ҳаракатсизлиги жиноятининг объекти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг нормал фаолиятини, фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатлардир. Ҳокимият ҳаракатсизлиги жиноятининг объектив томони ўз мазмунига кўра фақат ҳаракатсизликда ифодаланади. Мазкур жиноят- да ҳаракатсизлик қуйидагиларда намоён бўлади: 1) мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги; 2) мансабдор шахснинг жиноятга йўл қўйиши. Мансабдор шахс томонидан ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги деганда, мансабдор шахсга қонун, қонуности ҳужжатлари (йўриқнома, низом), меҳнат шартномалари ёки юқори турувчи органнинг (бошқарув органлари) буйруқлари билан амалга ошириш мажбурияти юклатил- ган ҳаракатларни бажариш учун реал имкониятга эга бўлгани ҳолда уларни қасддан бажармаслиги тушунилади. Мансабдор шахс томонидан ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги деганда, мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан фуқаро- ларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига 18 ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига зарар етказилишининг олдини олиш учун бажариши мумкин бўлган ҳаракатларни бажариш учун реал имкониятга эга бўлгани ҳолда уларни қасддан бажармаслиги тушунилади. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мансабдор шахснинг қилмиши- ни ҳокимият ҳаракатсизлиги деб баҳолаш учун мансабдор шахс ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бўлган ҳаракат- ларни бажариш учун реал имкониятга эга бўлган ёки бўлмаганли- гини аниқлаш зарур. Ҳокимият ҳаракатсизлиги деб фақатгина ман- сабдор шахс ўз вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни бажариш учун реал имкониятларга эга бўлган, аммо уларни қасддан бажармаган ҳоллардагина квалификация қили- нади. Агар мансабдор шахс ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни бажариш учун реал имконият- ларга эга бўлмаса, бундай ҳолларда унинг ҳаракатларини ҳокимият ҳаракатсизлиги деб баҳолаб бўлмайди. Мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаганлиги учун жиноий жавобгарлик мазкур ҳаракатсизлик натижасида фуқаролар- нинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилсагина вужудга келади ва жиноят мазкур оқибат келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Бундай оқибат- нинг мавжуд эмаслиги шахснинг қилмишини ҳокимият ҳаракатсизлиги деб квалификация қилишни истисно этади (кўп миқдордаги зарар ва жиддий зиён тушунчаси ҳақида ЖК 205-моддаси таҳлилига қаранг). Ҳокимият ҳаракатсизлиги жиноятида ҳаракатсизликнинг иккинчи кўриниши мансабдор шахснинг жиноятга йўл қўйишидир. Жиноятга йўл қўйиш деганда, мансабдор шахснинг била туриб, олдиндан ваъда бермаган ҳолда, тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилаётган ижтимоий хавфли қилмиш (жиноят)ларнинг олдини олиш ёки бартараф қилиш чораларини кўрмаслиги тушунилади. Мансабдор шахсни жиноятга йўл қўйганлиги учун жиноий жавобгарликка тортиш учун асосий шарт тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилаётган жиноятлар аниқ бўлиб, мансабдор шахс мазкур жиноятларга ҳеч қандай тўсиқларсиз, ўзи ва бошқа шахсларнинг хавфсизлигига путур етказмаган ҳолда тўсқинлик қилиш имконият- ларига эга бўлиши ҳисобланади. Агар вазият тайёргарлик кўрилаёт- ган ёки содир этилаётган жиноятларни бартараф қилишда мансабдор 19 шахс ёки бошқа шахсларнинг хавфсизлигига зарар етказиши мумкин- лигини эътироф этса, шунингдек мансабдор шахс уни олдини олиш- нинг реал имкониятларига эга бўлмаса, бундай ҳолда мансабдор шахсни жиноятга йўл қўйганлиги учун жиноий жавобгарлик истисно қилинади. Мансабдор шахс томонидан олдиндан ваъда қилинган (жиноят содир этилгунча ёки жиноят содир этиш вақтида) жиноятга йўл қўйиб бериш иштирокчилик сифатида баҳоланади. Бундай ҳолда мансабдор шахснинг қилмиши йўл қўйилган жиноятга ёрдамчи сифатида Жиноят кодексининг 28-моддаси бешинчи қисмига ҳавола қилган ҳолда Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан квалифи- кация қилинади. Кўриб чиқилаётган модда диспозициясида қонун чиқарувчи мансабдор шахсни жиноятга йўл қўйиши натижасида бирор оқибат келиб чиқиши шартлигини назарда тутмаган. Демак, жиноятга йўл қўйиш, унинг натижасида бирор зарар келиб чиққан-чиқмаганлиги- дан қатъи назар, мансабдор шахс томонидан жиноятга йўл қўйилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Субъектив томондан мазкур жиноят айбнинг қасд шаклида ифодаланади. Мансабдор шахс ўз вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармайди. Жиноят- нинг мотив ва мақсадлари турлича бўлиши мумкин (масалан, ўч олиш, амалпарастлик, ғаразгўйлик, хавф-хатарга учраб қолишдан қўрқиш (жиноятга йўл қўйишда) ва бошқ.). Бироқ жиноятнинг мотиви ва мақсади жиноятни квалификация қилишга таъсир этмайди. Ҳокимият ҳаракатсизлиги жиноятининг субъекти 18 ёшга тўл- ган мансабдор шахслар бўлиши мумкин. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling