1. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг амалга оширилиши соҳасида мониторингни таъминлайдиган давлат органи?


Download 53.5 Kb.
Sana20.01.2023
Hajmi53.5 Kb.
#1104338

1). Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг амалга оширилиши соҳасида мониторингни таъминлайдиган давлат органи?
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Ҳисоб палатаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги
Вазирлар Маҳкамаси

2). Коррупциянинг қандай турлари мавжуд?


маиший коррупция, хусусий сектордаги коррупция, давлат органлардаги коррупция
ишлаб чикариш ҳамда хизмат кўрсатишдаги коррупция
ички ишлар, божхона ва солиқ хизматларидаги коррупция
давлат идораларида бошқарувни ташкил этиш жараёнидаги коррупция

3). Давлат хизматчиларининг қайси фаолият билан шуғулланиши тақиқланади?


илмий фаолият билан
педагогик фаолият билан
сиёсий фаолият билан
тадбиркорлик фаолияти билан

4). Республика бўйича 2022 йил январь ойида ўтказилган сўровномада респондентларнинг неча фоизи пора беришни коррупция деб ҳисобламайди.


40%
39%
37%
36%

5). Раҳбар кадрларни қайси белгилари бўйича танлаш ва жой-жойига қўймаслиги керак?


аклий салоҳияти, жисмоний кўрсаткичлари, соғлиғи ҳолатига кўра
ижтимоий мавкеи, касбий сифатлари ҳамда соғлиғи ҳолати бўйича
қариндошлик, ҳамшаҳарлик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича
фуқаролиги, ижтимоий келиб чиқиши ва сиёсий қарашлари бўйича

6). Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар фаолиятини мувофиклаштирувчи давлат органи?


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

7). Непотизм тушунчасига берилган тўғри жавобни белгиланган


лавозимларни таниш-билишчилик асосида дўстларга бериш
қариндош-уруғчилик, ҳудудий ёки этник принциплар асосида давлат тузилмаларида ёки бошқа тузилмаларда тор гуруҳчилик манфаатлари билан иш кўриш
маълум бир шахсларни лавозимга тайинлашга кўмаклашиш
давлат хизматчиси давлат секторидан кетиб, ўзи назорат қилган ёки фаолият билан бевосита боғлиқ бўлган хусусий секторга ишга жойлашиши

8). Фирибгарлик (Жиноят кодексининг 168-моддаси) жинояти коррупцияга оид жиноят сифатида баҳоласа буладими?


йўқ, чунки фирибгарлик жинояти коррупция жинояти сифатида бўла олмайди
ха, агар мансабдор шахс томонидан мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ғаразгўйлик ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб фирибгарлик содир этилса
йўқ, чунки фирибгарлик фақат фуқаролар томонидан содир этилади
ха, агар фуқаро фирибгарликни мансабдор шахс манфаати йўлида содир этса

9). Вазирлик таркибий тузилмалари ўз фаолиятига хос бўлган коррупциявий хавф-хатарларни нималарга асосланган ҳолда аниклайди?


ўз функцияларининг хусусияти, ташкилий тузилмаси, жамият ва бошқа шахслар билан ўзаро фаолият олиб боришига ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларга боғлиқ ҳолда
конунчилик нормалари ва ахлоқий хулк-атвор асосида
ҳуқуқбузарликка нисбатан муносабат билдириш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш асосида
таркибий тузилмага раҳбарият томонидан тушган топшириқлар кўламига қараб

10). "Шахс жиноят натижасида кутилаётган фойда унинг вақти ва ресурсларини бошқа фаолиятга сарфлаш натижасида олинадиган фойдага нисбатан юқори бўлса, жиноят содир этади ..." деган сўзлар кимга тегишли?


Юнон олими Афлотун
Иктисод фанлари бўйича Нобель мукофоти соҳиби Гэри Беккер
Рим императори Юлий Цезарь
Йель университетининг ҳуқуқ ва сиёсий фанлар профессори Сьюзен Роуз-Акерман

11). Ёлғон хабар берган аризачи кандай жавобгарликка тортилади?


фақатгина маъмурий жавобгарликка тортилади
фақатгина интизомий чора кўрилади
туҳмат қилганлик учун жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилади
жавобгарликка тортилмайди

12). Коррупциявий ҳаракатлар тўғрисидаги хабарларни ёритувчи алоқа каналлари тўғри кўрсатилган қаторни белгиланг.


"1007" телефони, "corruptio" телеграм канали
"1006" телефони, \"anticoredu" телеграм канали
"1003" телефони, \"anticorruption.edu" телеграм канали
"1009" телефони, \"antikorruption" телеграм канали

13). Манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш чораларини кўриш бўйича қарор ким томонидан қабул қилинади?


вазир томонидан
Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан
ижро аппарати томонидан
Комплаенс назорат ва коррупцияга карши курашиш бўлими томонидан

14). Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг амалга оширилиши соҳасида ҳисобдорликни таъминлаш учун ҳисоботни такдим этишнинг тартиби ва шакли кайси орган томонидан тасдикланади?


Қонун билан тасдикланади
Вазирлар Маҳкамаси
Ҳисоб палатаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

15). Контрагентлар билан тузилган шартнома матнига махсус антикоррупцион шартлар киритиладими?


икки томон розилиги билан киритилиши мумкин
шартномаларда бундай бандни киритиш кўзда тутилмаган
йўқ, киритилиши шарт эмас
ҳа, албатта киритилиши лозим.

16). Вазирлик тизими ходимлари уларнинг шахси билан боғлиқ байрамларда берилган совғаларни олиши мумкинми?


қиймати базавий хисоблаш миқдорининг 5 бараваригача бўлган совғаларни олиши мумкин
киймати энг кам иш ҳақи микдорининг 5 бараваригача бўлган совғаларни олиши мумкин
ходимни шахси билан боғлиқ байрамларда совғалар берилиши мумкин эмас.
киймати базавий ҳисоблаш микдорининг 10 бараваригача бўлган совғаларни олиши мумкин

17). Коррупцияга қарши ички назорат тизимини тартибга солувчи муносабатларга нималар киради?


коррупцияга карши курашиш тўғрисидаги сиёсат, бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши, коррупциявий хавф-хатарларни аниклаш, давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари
хизмат текшируви ва хизмат сири
ходимларни коррупцияга қарши билим ва малакаларини ошириш
коррупцияга нисбатан муросасизлик, комплаенс ходим, комплаенс дастур,

18). Давлат органларининг ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви юз берганда ... (қоидани давом эттиринг)


зудлик билан ИИВ ишонч телефонига хабар бериш ҳамда юз берган ҳолат бўйича баённома тузилиши шарт
келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги билан боғлиқ харакатлар қилади ва қилинган ишлар тўғрисида орган раҳбарига ёзма маълумот такдим этади
ўзининг бевосита раҳбарини дарҳол хабардор килиши керак
мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилувчи ҳолат юз берганлиги тўғрисида прокуратура органларига маълумотнома бериши шарт

19). Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини қайд этиш реестри ким томонидан юритилади?


кадрлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси
ижро аппарати раҳбари
вазирнинг биринчи ўрибосари
Одоб-ахлоқ комиссияси

20). Расмиятчиликларни енгиллаштириш учун тўловлар тушунчасига таъриф беринг?


ўрнатилган тартиб-қоидаларни ёки ҳаракатларни ижро этишнинг стандарт тартибини бажаришда қонунга хилоф равишда такдим этиладиган моддий ва номоддий даромадлар
бирор-бир масалани ҳал қилишда воситачилик килиш
қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган тартиб-қоидаларни амалга ошириш
ходимларни ўзи томонга оғдиришга қаратилган ҳамкорликни ўрнатиш

21). 2022 йил январь ойидаги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ташкил этилган сўровномага кўра респондентларни пора беришдан тўхтатишнинг "Ноқонунийлик" неча фоизни ташкил этган


25%
20%
15%
35%

22). Вазирлик тизими ходимлари қанча муддатда одоб-ахлоқ ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув машғулотларидан ўтишлари лозим?


йилига камида 1 маротаба
уч йилда 1 маротаба
икки йилда 1 маротаба
йилига камида 2 маротаба

23). "Талаба ёшлар клуби" фаолиятида иштирок этувчилар рўйхати ким тамонидан ва қандай шакллантирилади


факультет деканлари тавсиясига асосан оғзаки сўров асосида шакллантирилади
факультет талабалари тавсиясига асосан ёзма сўров асосида шакллантирилади
факультет тюторлари тавсиясига асосан оғзаки сўров асосида шакллантирилади
факультет прфессор-ўқитувчилари тавсиясига асосан ёзма сўров асосида шакллантирилади

24). Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир чора-тадбирлар "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунининг қайси бобида назарда тутилган?


Умумий қоидалар
Коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниклаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги

25). Қайси каторда манфаатлар тўқнашувига олиб келмайдиган вазиятга тариф берилган?


Ходимнинг бўйсунувида яқин қариндошлари ва ўзаро боғланган шахслар бўлса;
Расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, ходим томонидан пора олиш ёки ҳуқуққа хилоф бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиш;
Ходим ўз хизмат мавкеидан фақат вазирлик манфаатларида фойдаланиши;
Ходим якин кариндошлари ва ўзаро боғланган шахсларга нисбатан кадрлар масаласи бўйича қарорлар қабул қилиши;

Коррупциянинг тарихи й ўзаклари жуда жуда қадимга бориб тақалиб, бу ҳол қабилада маълум мавқега эга бўлиш учун қабила сардорларига совғалар бериш одатидан келиб чиққан деб тахмин қилинади.
Download 53.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling