Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull
Давлат органи деганда, давлат ўз вазифаларини амалга ошириш
ваколатини берган фуқаро ёки фуқаролар жамоаси тушунилади. Давлат органига давлат-ҳокимият ваколатлари берилади, у белгилан- ган тартибда тузилади ва фаолият кўрсатади, давлат органларининг ягона тизимида ўз ўрнини эгаллайди 1 . Давлат иштирокидаги ташкилот деганда, устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти ёхуд тўлиқ ёки қисман давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти тушунилади. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги 2013 йил 22 апрель (янги таҳрири) 1 Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида учрайдиган юридик атамаларнинг изоҳли луғати / А. А. Отажонов, И. Исмаилов, Б. Э. Закиров ва бошқ. – Т, 2016. – 17 б. 8 қонунининг 3-моддасига кўра, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаат- ларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъана- лардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан кафолатлана- диган мустақил фаолиятидир 1 . Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – шаҳар, қишлоқ ва овуллар, шунингдек улардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларидир. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудудда амалга оширади. Бу институт жамият, шахс ижтимоий ривожланишининг зарурий хусусияти бўлиб, унинг ташкил этилиши жамият, шахс, инсоннинг табиий ривожланиши, хўжалик ва ижтимоий муносабатларни мустақил равишда ҳал қилиш, халқ орасидан ишончли вакилларни мустақил тавсия этиш ҳуқуқларини таъминлашнинг гарови сифатида вужудга келди. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари давлат бошқаруви- дан мустақил равишда ўз фаолияти, бошқарув тизими, мулкий масалаларни мустақил тарзда ҳал қилади. Лекин маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти аҳолининг ҳуқуқ ва эҳтиёжлари- ни таъминлаш билан боғлиқ давлат бошқарув тизими ваколатлари- дан келиб чиққанлиги, шунингдек давлат бошқаруви, ҳокимият ваколатларининг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари орқали амалга оширилганлиги учун ҳам бундай ташкилотлар бошқарув фаолиятида ўзига хос ўринга эга. Бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид жиноятларнинг объектив томони кўп ҳолларда ҳаракат орқали содир этилади: ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 205-м.), ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (ЖК 206-м.), ҳокимият ҳаракатсизлиги (ЖК 208-м.), мансаб сохтакорлиги (ЖК 209-м.), пора олиш (ЖК 210-м.), пора бериш (ЖК 211-м.), пора олиш- беришда воситачилик қилиш (ЖК 212-м.), давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш (ЖК 213-м.), давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзи- 1 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2013. – № 17. – 219-м. 9 ни ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши (ЖК 214-м.). Фақат ҳокимият ҳаракатсизлиги (ЖК 208-м.) жинояти ҳаракат- сизлик орқали содир этилади. Бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид айрим жиноят- ларда маълум бир оқибат келиб чиқиш шартлигини назарда тутади. Ундай жиноятларда жиноятни тугалланган деб баҳолаш учун, албатта, қонун нормасида назарда тутилган муайян оқибатларнинг келиб чиққанлигини аниқлаш талаб этилади. Масалан, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 205-м.) жиноятида фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаат- ларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилганлиги жиноятнинг тугалланганлигидан далолат беради. Моддий таркибли жиноятларда содир этилган қилмиш ҳамда жиноий оқибат ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Сабабий боғланиш аниқланмаган ҳар бир ҳолат таҳлил этилаётган жиноят таркибини келтириб чиқармайди. Бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид айрим жиноятлар- нинг жавобгарликка тортиш шарти сифатида норма диспозициясида кўрсатилган қилмишларнинг содир этганлиги учун биринчи маротаба маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг бир йил давомида яна шундай қилмишни содир этиш назарда тутилган. Масалан, давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш (ЖК 213-м.). Бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид жиноятларнинг барчаси субъектив томондан айбнинг қасд шаклида содир этилади. Жиноятнинг мотив ва мақсадлари таҳлил этилаётган айрим жиноят таркибларининг (ёхуд уларнинг турларида) зарурий белгиси сифатида кўрсатилган (масалан, ЖК 209-м.). Бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид аксарият жиноят- ларнинг субъектининг минимал ёши 18 ёш (ЖК 205 ‒206, 208‒210-м.), шунингдек айримлари учун (ЖК 211-214-м.) 16 ёшдан жавобгарлик белгиланган. Шу билан бирга, қонун чиқарувчи томонидан бошқарув тарти- бига қарши коррупцияга оид алоҳида турдаги жиноятлар учун жиноят субъекти сифатида махсус субъектни ҳам назарда тутади. Хусусан, мансабдор шахслар (ЖК 205, 206, 208 ‒210-м.), хизматчилар (ЖК 213 ‒214-м.). 10 «Мансабдор шахс» тушунчаси Жиноят кодекси Махсус қисми- нинг саккизинчи бўлими (атамаларнинг ҳуқуқий маъноси)да берил- ган бўлиб, унга кўра, мансабдор шахс деганда, доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқаро- ларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифа- ларни амалга оширувчи шахс тушунилади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling