Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull
Ҳокимият вакили деганда, давлатнинг бирор-бир ҳокимият
органининг номидан иш кўриб, муайян вазифаларни вақтинча ёки доимий амалга оширувчи ва ўз ваколати доирасида кўпчилик ёки барча фуқаролар ёхуд мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатлар содир этиш ёки фармойишлар бериш ҳуқуқига эга шахс тушунилади. Ташкилий-бошқарув вазифалари деганда, бир шахснинг иккинчи шахсга бўйсунуви соҳасида амалга оширилувчи ваколатлар, яъни бошлиқ ва бўйсунувчи ўртасидаги хизмат муносабатлари жара- ёнида амалга оширилади. Бундай вазифаларга, жамоага раҳбарлик қилиш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, тобе шахслар меҳнати ва хизматини ташкил этиш ва назорат қилиш, интизомни таъминлаш, ходимларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизо- мий жазо чораларни қўллаш кабиларни киритиш мумкин. Маъмурий хўжалик вазифалари деганда, мулкни бошқариш ва тасарруф этиш, уни сақлаш шартлари ва тартибини белгилаш, мулк- нинг сақланишини, сотилишини таъминлаш сингари вазифалар тушу- нилади. Бундай вазифаларга, балансда ва банкдаги ҳисобларда бўлган мулклар ва пул маблағларини бошқариш, тасарруф этиш, шунингдек бошқа ҳаракатларни: ойлик иш ҳақи ва мукофотларни белгилаш юзасидан қарор қабул қилиш, моддий қимматликлар ҳаракати устидан назорат олиб бориш, уларни сақлаш тартибини белгилаш ва ҳ.к.ларни амалга оширишни киритиш мумкин. Юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни бажариш деганда, ваколатли шахс (масалан, давлат нотариуси, ФХДЁ мудири, кадастр раҳбари) томонидан юридик аҳамиятга эга оқибатлар (ҳуқуқий муносабатлар вужудга келиши, ўзгариши ёки тугаши)ни келтириб 11 чиқарадиган ёки келтириб чиқариши мумкин бўлган қарорлар қабул қилиниши тушунилади. Шу ўринда мансабдор шахс мазкур ваколатларни доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича амалга ошираётганлиги аҳамиятга эга бўлмайди. «Хизматчи» тушунчаси ҳам Жиноят кодекси Махсус қисмининг саккизинчи бўлими (атамаларнинг ҳуқуқий маъноси)да берилган бўлиб, унга кўра, хизматчи деганда, давлат органида, тижорат, но- тижорат ташкилотида меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади. Бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид жиноятларни содир этиш субъектининг хусусиятига кўра уларни қуйидаги гуруҳ- ларга ажратиш мумкин: 1) давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқаро- ларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахси томонидан содир этиладиган жиноятлар: ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 205-м.); ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (ЖК 206-м.); ҳокимият ҳаракатсизлиги (ЖК 208-м.); мансаб сохтакорлиги (ЖК 209-м.); пора олиш (ЖК 210-м.); 2) давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчиси томонидан содир этиладиган жиноятлар: давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчи- сининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши (ЖК 214-м.); 3) ҳар қандай шахслар томонидан содир этиладиган жиноят- лар: пора бериш (ЖК 211-м.); пора олиш-беришда воситачилик қилиш (ЖК 212-м.); давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилот- нинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш (ЖК 213-м.). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling