Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull
Мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланиши
деганда, мансабдор шахс томонидан нафақат ўз хизмат ваколатлари доирасига кирадиган ҳаракатларни содир этиши, балки эгаллаб тур- ган лавозимини мавқеидан фойдаланиб бошқа мансабдор шахсларга таъсир кўрсатиши ва уларнинг ваколатларидан фойдаланган ҳолда пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши тушуни- лади. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мансабдор шахс томонидан ўзининг шахсий (яқин таниш-билишчилик, қариндошлик) алоқалари- дан фойдаланиши хизмат мавқеидан фойдаланиш сифатида баҳолан- маслиги лозим. Пора берувчининг манфаатлари деганда, нафақат унинг шахсий манфаатлари, балки у томонидан кўрсатилган учинчи шахслар, яъни яқин қариндошлари, яқин кишилари ва шу каби шахсларнинг ҳам манфаатлари тушунилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мансабдор шахснинг ўз қўли ёки назорати остидаги шахслардан уларни хизмат юзасидан ҳимоялаш ёки қўллаб туриш, ваколати доирасига кирувчи масалаларни ушбу шахслар манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳал қилганлиги учун улар- дан пул маблағлари ёки бошқа бойликлар олишини ҳам пора олиш деб баҳолаш лозим. Мансабдор шахс қилмишини пора олиш деб квалификация қилиш учун пора предметини олиш вақти аҳамиятга эга бўлмайди. Бунда пора предмети мансабдор шахс томонидан пора бераётган шахс манфаатларини кўзлаб муайян ҳаракат содир этгунга қадар ёки пора предмети мансабдор шахс томонидан пора бераётган шахс манфаатларини кўзлаб муайян ҳаракат содир этилгандан кейин олиниши мумкин. Бу ерда энг муҳими пора олаётган ва бераётган шахс ўртасида пора олиш-бериш ҳақидаги келишувнинг мавжудлиги ҳисобланади. 27 Мансабдор шахс томонидан ўзининг шахсий ва ижтимоий ҳаётидаги бирор воқеа муносабати билан қиймати жиҳатдан унча қиммат бўлмаган совғалар олиниши пора олиш ҳисобланмайди. Масалан, туғилган куни муносабати билан қиммат бўлмаган қўл соати, кўйлак, гулдаста ва бошқалар. Пора олиш жинояти пора олувчи томонидан пора берувчининг манфаатларини кўзлаб, аниқ ҳаракатлар содир этилган ёки этилма- ганлигидан қатъи назар, пора предметининг лоақал бир қисми олин- ган вақтдан тугалланган деб топилади. Олдиндан келишилган пора уни олувчининг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра олинмай қолган ҳолларда (масалан, жиноят- ни пора берилаётган вақтда жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан тўхтатилиши) қилмиш Жиноят кодексининг 25-моддаси иккинчи қисми ва 210-моддалари билан квалификация қилиниши лозим. Агар тасаввур қилинган пора мансабдор шахс томонидан олин- маган ёки олишдан бош тортилган бўлса, пора беришга ҳаракат қилган шахснинг ҳаракатини пора бериш учун суиқасд қилиш каби тавсифлаш лозим бўлади. Аммо пора бериш ва олиш нафақат мансабдор шахснинг ўзи уни олганида, балки унинг ихтиёри ёки унинг топшириғи бўйича уни бошқа шахслар қабул қилганида ҳам тугалланган жиноят ҳисобланади. Пора олиш жиноятининг субъектив томони айбнинг қасд шаклида ифодаланади. Мазкур жиноятнинг мотиви ва мақсади кўп ҳолларда ғаразгўйлик ҳисобланади. Пора олиш жиноятининг субъекти 18 ёшга тўлган давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг мансабдор шахси бўлиши мумкин. «Мансабдор шахс» тушунчаси Жиноят кодекси Махсус қисми- нинг саккизинчи бўлими (атамаларнинг ҳуқуқий маъноси)да берил- ган бўлиб, унга кўра, мансабдор шахс деганда, доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқаро- ларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқа- рув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифа- ларни амалга оширувчи шахс тушунилади. 28 Мазкур тушунчадан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш лозимки, халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахслар томонидан пора олиниши ҳам кўриб чиқилаётган жиноят таркибини ташкил этади. Пора олиш: а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ЖКнинг 211 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан; б) кўп миқдорда; в) тамагирлик йўли билан; г) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 210-моддаси иккинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади. Пора олиш такроран, хавфли рецидивист ёки илгари Жиноят кодексининг 211 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятлар- ни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 210-моддаси иккинчи қисми «а» банди билан квалификация қилинади. Бу ерда жиноятнинг такроран содир этилиши айбдор пора олиш жиноятини содир этганидан сўнг, ушбу жинояти учун судланмасдан ва жавобгарликка тортиш муддати тугамасдан туриб (ЖК 64-м.), мустақил қасд билан ифодаланган ва аввал содир этган жиноятига жиноят таркибининг барча белгилари бўйича мос келувчи янги жиноят содир этишини англатади. Мансабдор шахснинг бир вақтнинг ўзида бир неча шахсдан пора олиши, башарти пора берувчиларнинг ҳар бири учун алоҳида қилмиш содир этилса, такрорий пора олиш деб тавсифланиши лозим. Агар пора олиш предмети бир вақтда бир нечта шахслардан олинган ва бу субъектнинг ягона қасди билан қамраб олинган ҳамда бу шахслар манфаатлари учун ягона қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракат- сизлик) содир этилган бўлса, такрорийлик белгиси мавжуд бўлмайди. Поранинг олдиндан келишилган суммаси миқдорининг мансаб- дор шахс томонидан оширилиши, агар бу пора берувчи манфаат- ларида олдинги натижани кўзлаб ҳаракат содир этилса, такрорийлик белгисини келтириб чиқармайди. Айбдор илгари пора олиш жинояти учун судлангандан кейин судланганлик муддати тугамай ёки олиб ташланмасдан (ЖК 78 ‒79-м.) унга айнан ўхшаш жиноятни содир этиши хавфли рецидивист деб топишга асос бўлади. Пора олаётган мансабдор шахс томонидан илгари пора бериш ёки пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятлари содир этил- ган бўлса, бу жиноятлар учун судланган ёки судланмаганлигидан 29 қатъи назар, унинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 210-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди (илгари ЖКнинг 211 ёки 212-моддаларида назар- Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling