Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма
-§. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятининг
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull
7-§. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятининг
жиноят-ҳуқуқий тавсифи (ЖК 212-м.) Пора олиш-беришда воситачилик қилиш деганда, пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунинг- 35 дек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш тушунилади. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятининг бевосита объекти давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқаро- ларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг нормал фаолиятини амал- га ошириш соҳасида вужудга келадиган ижтимоий муносабатлардир. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш жинояти объектив томондан пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш ҳаракатларида ифодаланади. Бундан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш мумкинки, воситачилик икки шаклда намоён бўлади: – пора олиш-бериш тўғрисидаги келишувга эришишга қаратил- ган фаолият; – пора предметини бевосита бериш. Пора олиш-бериш ҳақидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият деганда, шундай фаолият тушунилиши лозимки, унда восита- чи пора берувчи ва пора олувчи шахс ўртасида боғловчи ролида намоён бўлади (масалан, келишув шартларини етказиш, уларнинг учрашуви учун хона тақдим этиш, келишувга эришиш ёки уни амалга оширишдаги тўсиқларни бартараф этиш ва бошқ.). Пора олиш-беришда воситачилик қилишнинг иккинчи шакли манфаатдор шахс топшириғи билан пора предметини бевосита бериш- да ифодаланади. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш жинояти пора предмети- нинг ҳеч бўлмаганда бир қисми пора олувчи томонидан олинган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Тахмин қилинаётган пора олинмаса, воситачининг ҳаракатлари пора олиш-беришда воситачи- лик қилишга суиқасд сифатида квалификация қилинади. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятининг субъек- тив томони айбнинг қасд шаклида ифодаланади. Мазкур жиноят- нинг мотиви ва мақсади турлича бўлиши мумкин. Агар воситачи тамагирлик ниятида, яъни ўз хизмати учун ҳақ олиш мақсадида ҳаракат қилганлиги аниқланса, унинг қилмишини Жиноят кодекси 212-моддаси учинчи қисми «а» банди билан квалификация қилиш лозим. Қолган ҳолатларда мотив ва мақсад квалификацияга таъсир кўрсатмайди. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятининг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо жисмоний шахс бўлиши мумкин. 36 Пора олиш-беришда воситачилик қилиш: а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари Жиноят кодексининг 210 ёки 211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан; б) кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида; в) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олаётганлиги воситачига аён бўлган ҳолда содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 212-моддаси иккинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади. Такроран, хавфли рецидивист ёки илгари Жиноят кодексининг 210 ёки 211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан пора олиш-беришда воситачилик қилиш ҳаракатлари Жиноят кодекси 212-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди билан квалификация қилинади. Кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақти- да воситачилик қилиш ҳаракатлари Жиноят кодексининг 212-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди билан квалификация қилинади. Бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бирик- тириб пора олинаётганлиги воситачига аён бўлган ҳолда пора олиш- беришда воситачилик қилиш ҳаракатлари Жиноят кодекси 212-мод- даси иккинчи қисмининг «в» банди билан квалификация қилинади. Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олина- ётганлигининг воситачига аён эканлиги деганда, айбдор пора берув- чининг топшириғи билан пора предметини айнан олдиндан тил бириктирган мансабдор шахслар гуруҳига бераётганлигини билиши тушунилади. Агар воситачи буни билмаса, унинг қилмишини ушбу банд билан квалификация қилиш мумкин эмас. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш: а) ҳақ эвазига; б) жуда кўп миқдорда пора олиш ёки бериш билан; в) уюшган гуруҳ ман- фаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 212-моддаси учинчи қисмининг тегишли бандлари билан квали- фикация қилинади. Ҳақ эвазига пора олиш-беришда воситачилик қилиш ҳаракат- лари Жиноят кодекси 212-моддаси учинчи қисмининг «а» банди билан квалификация қилинади. Ҳақ эвазига деганда, бирор моддий манфаат эвазига воситачи- лик ҳаракатларини амалга ошириш тушунилади. Бунда ҳақ воситачи- лик ҳаракатлари амалга оширилишидан олдин ёки кейин олинган- лиги, олинган ҳақнинг миқдори аҳамиятга эга эмас. Жуда кўп миқдорда пора олиш-беришда воситачилик қилиш ҳаракати Жиноят кодекси 212-моддаси учинчи қисмининг «б» банди билан квалификация қилинади. 37 Уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб пора олиш-беришда воси- тачилик қилиш ҳаракати Жиноят кодекси 212-моддаси учинчи қисми- нинг «в» банди билан квалификация қилинади. Бу ерда уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб пора олиш-беришда воситачилик қилаётган шахс мазкур гуруҳ манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётганлигини англаши лозим. Шахс пора олиш-беришдан уюшган гуруҳ манфаатдор бўлиши- ни билмай туриб ҳаракат қилган тақдирда, амалда унинг ҳаракатлари уюшган гуруҳга ёрдам бераётган бўлса ҳам, уюшган гуруҳ манфаат- ларини кўзлаб содир этилган деб баҳоланмайди. Жиноят кодекси 212-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, башарти, пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир этганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling