Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull
Моддий қимматлик ёки мулкий манфаатни талаб қилиши
деганда, хизматчининг ўз хизмат вазифалари доирасига кирадиган муайян иш ёки хизматни бажариш эвазига пул, мулкий фойда ёки бошқа моддий қимматликлар беришни очиқдан-очиқ талаб қилиши тушунилади. Бу ерда ҳақ талаб қилишнинг ижтимоий хавфлилиги шунда кўринадики, мансабдор шахс бўлмаган хизматчи бажарган иш ёки кўрсатган хизмати учун иш берувчидан белгиланган ҳақ олади ва айни пайтда унинг мазкур иши ёки хизматидан манфаатдор шахс- дан мукофот талаб қилади. Бу эса у фаолият юритаётган ташкилот манфаатларига зид ҳисобланади. Моддий қимматлик ёки мулкий манфаатни талаб қилиш, белги- ланган нарх, тарифларга қўшимча равишда маълум миқдордаги маблағ- ни ёки беғараз бажарилиши лозим бўлган иш учун ҳақ тўлашни талаб қилишда ҳам ифодаланиши мумкин. 43 Шахсни қасддан моддий қимматлик ёки мулкий манфаат беришга мажбур этадиган аҳволга солиб қўйиш деганда, хизматчининг хизмат мажбуриятларини бажариши шарт ва мумкин бўлган ҳолатда уларни бажармаслиги, иш бажариши ёки хизмат кўрсатишини пайсалга солиши, шунингдек белгиланган муддатда ва сифатли иш бажарилиши ёки хизмат кўрсатилишига тўсқинлик қилишга йўналтирилган ҳаракат- лар тушунилади. Масалан, хизматчи вақт йўқлиги, тегишли эҳтиёт қисмларнинг етишмаслигини баҳона қилиб ишни бажариш ёки хизмат кўрсатишдан асоссиз бош тортиши ёхуд буни пайсалга солиши. Агар хизматчини хизмат вазифаси доирасига кирадиган муайян ишни сифатли бажарганлиги учун фуқаро ўз хоҳиши билан моддий рағбатлантирса, бундай рағбатлантиришни олган хизматчининг қил- миши жиноий жавобгарликни вужудга келтирмайди (масалан, сифат- ли хизмат кўрсатгани учун сантехникка берилган моддий рағбатлан- тиришни олиши). Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқаролар- нинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўли- ши: а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу кодекснинг 210–212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан; б) кўп миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; г) тадбиркорлик фаолиятини амалга оши- риши муносабати билан шахсга нисбатан тамагирлик йўли билан содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 214-моддаси учинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши муносабати билан шахсга нисбатан тамагирлик йўли билан содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 214-моддаси учинчи қисмининг «г» банди билан квалификация қилинади. Бунда шахсга нисбатан тамагирлик айнан унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши муносабати билан содир этилганлигини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Агар тамагирлик шахсга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши муносабати билан боғлиқ бўлмаса, қилмиш Жиноят кодекси 214-мод- дасининг иккинчи қисми «б» банди билан квалификация қилинади. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқаролар- нинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўли- ши: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 214-моддаси тўртинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади. 44 Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқаролар- нинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўли- ши жиноятининг таркиби Жиноят кодекси 192 10 -моддаси (Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизмат- чисини пора эвазига оғдириб олиш)нинг иккинчи қисмида назарда тутилган жиноят таркибига ўхшаш ҳисобланади. Ушбу жиноят таркиблари жиноят объекти ва субъекти билан ўзаро фарқ қилади. Яъни Жиноят кодекси 192 10 -моддасида назарда тутилган жиноятнинг бевосита объекти нодавлат тижорат таш- килотларнинг ва бошқа нодавлат ташкилотларнинг нормал фаолият юритишини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланса, Жиноят кодекси 214-моддасида назарда тутилган жиноятнинг бевосита объекти давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқаролар- нинг ўзини ўзи бошқариш органларининг нормал фаолият юритиш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Мазкур жиноятлар жиноят субъекти билан ҳам фарқланади. Яъни Жиноят кодекси 192 10 -моддасида назарда тутилган жиноят- нинг субъекти нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчиси ҳисобланса, Жиноят кодекси 214-мод- дасида назарда тутилган жиноятнинг субъекти давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси ҳисобланади. Мазкур жиноятлар объекти ва субъектининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда қонун чиқа- рувчи улар учун турли бўлимларда жавобгарлик белгилаган. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling