Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма


 Мансаб сохтакорлиги (ЖК 209-м.) жиноятининг субъектига


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/30
Sana08.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1250708
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30
Bog'liq
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull

10. Мансаб сохтакорлиги (ЖК 209-м.) жиноятининг субъектига 
тегишли бўлган квалификация қилувчи белгисини кўрсатинг?
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган 
бўлса 
б) 16 ёшга тўлган шахс томонидан содир этилган бўлса 
в) тамагирлик ниятида содир этилган бўлса 
г) жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса 
11. Мансаб сохтакорлиги (ЖК 209-м.) жиноятининг субъекти 
қайси жавобда тўғри кўрсатилган? 
а) 18 ёшга тўлган фақат мансабдор шахс 
б) 18 ёшга тўлган фақат хизматчи 
в) 16 ёшга тўлган ҳар қандай жисмоний шахс 
г) 18 ёшга тўлган масъул мансабдор шахс 
12. Пора олиш (ЖК 210-м.) жиноятининг предмети нима 
ҳисобланади? 
а) пул, қимматбаҳо қоғозлар, моддий бойликлар, мулкий моҳият-
га эга бўлган хизматлар
б) ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар, уларнинг мевалари, ёввойи 
қушлар ва ҳайвонлар, ер остидан ковлаб олинмайдиган фойдали 
қазилмалар
в) қимматбаҳо қоғоз ҳисобланмаган расмий ҳужжатлар, фуқаро 
паспорти, гувоҳнома ва турли материаллар 
г) ўқ отар қурол, ўқ-дори, портловчи моддалар ёки портлатиш 
қурилмалари, шунингдек заҳарли, заҳарловчи ва радиоактив моддалар 
13. Пора олиш (ЖК 210-м.) жиноятининг субъектив томони 
айбнинг қандай шаклида ифодаланади? 
а) айбнинг қасд шаклида
б) айбнинг эҳтиётсизлик шаклида
в) айбнинг жиноий бепарволик шаклида 
г) айбнинг жиноий ўз-ўзига ишониш шаклида 


48 
14. «Мансабдор шахс» тушунчасига оид аломатлардан бири 
қайси жавобда тўғри кўрсатилган? 
а) мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналарда, муассасалар-
да, ташкилотларда ташкилий бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифа-
ларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни 
содир этиш ваколати берилган шахс 
б) ташкилий бошқарув ёки маъмурий хўжалик ваколатлари 
берилмаган корхона, муассаса ва ташкилотнинг хизматчиси 
в) ташкилий бошқарув ёки маъмурий хўжалик ваколатлари 
берилмаган бирор бир чет эл давлат фуқаросининг юридик мақомига 
эга бўлган шахс 
г) ташкилий бошқарув ёки маъмурий хўжалик ваколатлари 
берилмаган бирон бир давлатнинг фуқароси юридик мақомига эга 
бўлмаган шахс 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling