Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Бухгалтерия ҳисоби ички бошқариш ва ташқи истеъмолчиларнинг мақсадлари учун 
жорий ва якуний ахборотни олиш билан корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар 
хўжалик фаолияти устидан узлуксиз ва ўзаро боғлиқ бўлган кузатиш ва назорат қилиш 
тизимидан иборат. 
Бухгалтерия ҳисоби ёрдамида хўжаликда мавжуд бўлган ҳар хил турдаги моддий 
қийматликлар ва пул маблағларининг миқдори, бошқа корхона ва ташкилотлар билан 
ҳисоб-китобларнинг ҳолати, ундаги бошқа ресурсларнинг умумий ҳажми ҳақида 
маълумотлар олинади; тайёрланган материаллар, ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот 
ҳажми ва таннархи аниқланади; хўжалик фаолиятининг молиявий натижалари - фойда 


(соф даромад) ёки зарар ҳисоблаб чиқилади; корхонанинг рентабеллиги ҳамда корхона ва 
унинг таркибий қисмларининг бошқа қатор кўрсаткичлари ҳисоблаб аниқланади. 
Бухгалтерия ҳисобида ҳам, тезкор ва статистика ҳисобидаги каби, барча ўлчагичлар 
- натура, меҳнат ва пул ўлчагичлари қўлланилади. Лекин унда пул (қийматли) ўлчагичга 
алоҳида аҳамият берилади, чунки у бухгалтерия ҳисобининг умумлаштирувчи 
кўрсаткичларини олиш имконини беради. Шунинг учун пул ўлчагичда бухгалтерия 
ҳисобининг барча объектлари, гарчи улар натура ва мехат ўлчагичларида акс эттирилган 
бўлса ҳам, албатта, пул ўлчагичида ифодаланади. 
Пул ўлчагичи ёрдамида бухгалтерия ҳисоби, масалан, қўйидаги умумлаштирувчи 
кўрсаткичларни беради: корхонанинг барча маблағлари ҳажми, ишлаб чиқаришга 
қилинган ҳаражатлар, давр ҳаражатлари, кўзда тутилмаган ҳаражатлар, маҳсулотнинг 
ишлаб чиқариш таннархи, реализациядан олинган ялпи тушум, моржинал (энг катта ялпи) 
фойда ва шу кабилар. 
Бухгалтерия ҳисобининг энг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, унда барча 
хўжалик операциялари ёппасига қайд қилинади. Бу нарса барча хўжалик жараёнларининг 
тўла тавсифини олиш учун зарурдир. 
Бухгалтерия ҳисобининг бошқа хусусияти, унинг ҳужжатланишидир. Бухгалтерия 
ҳисоби тизимида қайд қилинадиган ҳар бир муомала дастлаб ҳужжатлаштирилиши керак. 
Ҳужжат бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг ягона манбаи ҳисобланади. Барча 
муомалаларни қамраб оладиган ҳужжатларнинг мавжудлиги бухгалтерия ҳисоби 
маълумотларидан моддий жавобгар шахслар фаолияти устидан назорат қилиш учун 
фойдаланиш ва бошқариш учун асосланган маълумотлар олиш имкониятини беради. 
Бухгалтерия ҳисобида йиғма якунланган кўрсаткичларни олиш учун йиғилган 
маълумотларни илмий ишлашнинг махсус усулларидан фойдаланилади. Бу усулларнинг 
муҳим хусусиятлари шундан иборатки, улар алоҳида ажратиб олинган корхона, 
ташкилотлар ва муассасаларнинг бутун хўжалик фаолиятини узлуксиз ва ўзаро боғланган 
холда акс эттирилишини таъминлайди. 
Бухгалтерия ҳисобининг маълумотлари айрим корхона, ташкилот ва муассасалар 
ҳамда бир компания (бирлашма) таркибига кирадиган корхоналар гуруҳи бўйича 
бошқарув қарорларини қабул қилиш ва уларнинг ишини аудит қилиш учун аудит манбаи 
сифатида хизмат қилади. Бухгалтерия ҳисобининг катор кўрсаткичлари умумлаштирилган 
кўринишда корхонанинг молиявий холатини баҳолашда ишлатилади. Умумлаштирилган 
кўрсаткичларнинг бир гуруҳи фаолиятни баҳолашда кўпинча бухгалтерия ҳисобининг 
маълумотларига асосланадиган статистика ёрдамида олинади. 


Юқорида бухгалтерия ҳисобини ички ва ташки фойдаланувчилар томонидан 
бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни ўлчайдиган, 
ишлайдиган, "ғалвирдан ўтказадиган" ва тайерлайдиган тизим сифатида таърифладик. 
Бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтерия ҳисобининг ягона тизими ўзаро боғлиқ бўлган 
икки қисмдан (балки бухгалтериянинг икки идора (аппарат)дан - молиявий ва бошқарув 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling