Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
ҳисобдан иборат. Бошқарув ҳисоби (management accounting) раҳбарият томонидан ички
фойдаланиш учун ўлчанадиган, ишланадиган ва топшириладиган ҳисоб ахборотининг барча турларини ўз ичига олади. Молиявий ҳисоб (financial accounting) раҳбарият томонидан фирма ичида ишлатиладиган ахборотдан ташқари, ташкилотдан ташкаридагиларга хабар қилинадиган ахборотдан иборат бўлади. 1.5. ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ҲИСОБИ ТИЗИМИНИНГ ЯГОНАЛИГИ. Халқ хўжалик ҳисобининг ҳар бир тури - тезкор, статистика ва бухгалтерия корхоналар (ташкилотлар, муассасалар)ни, регионлар ва республика бошқариш жараёнида маълум роль ўйнайди. Ҳисобнинг ўзаро чамбарчас боғланган учта тури халқ хўжалик ҳисобининг ягона тизимини ташкил қилади. Бу тизимнинг тўғри тузилиши ва доимий ривожлантирилиши бозор иқтисодиёти шароитида муҳим аҳамият касб этади. Хўжалик ҳисобининг предмети - ишлаб чиқаришни бошқариш учун истеъмолчиларга тез ва объектив ахборот етказиб беришдир. Унинг айрим турлари шу жараённинг алоҳида - алоҳида томонларини акс эттиради. Хўжалик ҳисоби барча турларининг мақсади - корхона, ташкилот раҳбариятига хўжалик фаолиятини имкон қадар унумли амалга ошириш ва ишлаб чиқаришнинг энг юқори самарадорлигини таъминлашга эришиш мақсадида хўжалик фаолиятининг бориши ҳақидаги ахборотни етказиб беришдир. Ҳисобнинг ҳар бир тури шу мақсадга эришишга ёрдам беради. Ҳисобнинг барча турларининг вазифалари умуман олганда бир хилдир, лекин улар алоҳида олинган объектларга нисбатан хал этилади. Статистика ҳисоби бухгалтерия ҳисобининг, айниқса якуний маълумотлари (ҳисобот кўрсаткичлари)дан кенг фойдаланади. Бунда у бу маълумотлардан баъзи тармоқлар ва халқ хўжалиги миқёсида ҳар хил умумлаштирувлар учун заминий материаллар сифатида фойдаланади. ўз навбатида бухгалтерия ҳисоби ҳам кўп холларда статистиканинг маълумотларидан фойдаланади. Жумладан, ишчиларнинг иш ҳақини аниқлашда статистика усуллари билан ҳисоблаб топилган ишлаб чиқариш нормаларини бажарилиши кўрсаткичларидан фойдаланилади. Хўжалик ҳисоби уч турининг ўзаро боғлиқлиги ягона дастлабки ҳужжатлаштиришдан фойдаланиш билан таъминланади. Ягона дастлабки ҳужжатлаштириш деганда ҳисобнинг барча турларидаги операцияларни акс эттириш учун бир турдаги маълумотлардан ва бир турдаги ҳужжатлардан фойдаланиш тушунилади. Бундай амал ҳисоб кўрсаткичларидаги қарама-қаршиликларни бартараф қилади ва ҳисобдаги параллеллик билан ишлашни юзага келтирилади. Хўжалик ҳисоби устидан раҳбарлик қилиш Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига юкланган. Бухгалтерия ҳисобига услубий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юклатилган. Хўжалик ҳисобининг ҳар хил турлари ва унинг бутун тизими узлуксиз ривожланиб боради. Дастлабки маълумотларни йиғиш, техникаси, ишлаш услублари яхшиланиб бормоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, халқаро стандартларига жавоб берадиган ва бозор иқтисодиёти хусусиятларига мос келадиган ҳисобнинг янги тизимини ишлаб чиқишда, олимлар ва амалиётчилар ривожланган бозор иқтисодиётидаги мамлакатларда бу соҳада яратилган нарсаларга кўр-кўрона ёндашаётганлари йўқ. Лекин хориж мамлакатларининг амалиётини ўрганиш ва уларни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилиш Ўзбекистон Республикасида хўжалик ҳисобини такомиллаштириш имкониятини беради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling