Microsoft Word Buhgalter doc


Ўз ўзини текшириш учун саволлар


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Ўз ўзини текшириш учун саволлар: 
1. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонунда ҳужжатларнинг қандай реквизитлари 
кўрсатилган? 
2. Бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларини олдига қўйилган талаблар. 
3. Қандай ҳужжатларда умуман хатоларни тўғирлашга йўл қўйилмайди? 
4. Хўжалик муомалаларини ҳужжатлаштириш қандай босқичлардан иборат? 
5. Ҳужжат айланиши нима ва унинг аҳамияти. 
6. Ҳужжатлар бухгалтерияда қандай ички нуқтаи назардан текширилади? 
7. Дастлабки ҳужжатлар қандай белгиларига қараб гуруҳланади? 
Адабиётлар рўйхати: 
1. НСБУ №19 Организация и проведения инвентаризации. Спецвыпуск №2. Ташкент 
- 2000 г. 
2. НСБУ № 21. План счетов бухгалтерского учета финансово - хозяйственной 
деятельности хозяйствующих субъектов и инструкция по его применению. 
Ташкент - 2003 г. 
3. А.Быкова. Теория бухгалтерского учета. Госфиниздат - 1962 г. 
4. В.Макаров. Теория бухгалтерского учета. М.: Стастика – 1974 г. 
5. А.Сотволдиев, Ю.Иткин. Замонавий бухгалтерия ҳисоби. Тошкент - 2002 й. 
6. 
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Қонун. 3 - август - 1996 й.


VIII – БОБ “Бухгалтерия ҳисобнинг регистрлари ва шаклари” 
 
8.1. ҲИСОБ РЕГИСТРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДАГИ 
РОЛИ ВА АҲАМИЯТИ 
 
Хўжалик фаолияти тўғрисида зарур бўлган кўрсаткичларни олиш учун ҳужжатларда 
келтирилган маълумотлар керак бўлади. Бунинг учун бу маълумотлар ҳужжатларда 
иқтисодий мазмунга қараб гуруҳланган ва рўйхатга олинган бўлиши керак. Бундай 
рўйхатга олиш ҳужжатларнинг сақланиши устидан назорат қилиш ҳамда уларда акс 
эттирилган маълумотларнинг яққоллигини таъминловчи ҳисоб регистрлари ёрдамида 
амалга оширилади. 
Ҳисоб регистрлари дастлабки ахборот ташувчиларда қайд этилган мавжуд маблағлар 
ва муомалалар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга олиш ва гуруҳлаш учун мосланган 
қоғоз варақларидан иборат. 
Ташқи кўринишига қараб ҳисоб регистрлари бухгалтерия китоблари, карточкалар ва 
бўш варақлар (ведомостлар)га бўлинади. 
Бухгалтерия дафтарларида барча бетлар китобча кўринишида, рақамланган ва 
муқоваланган бўлиши керак. Дафтарлардаги бетлар ёзувлар бошланмасдан олдин 
рақамланади. Охирги бетнинг орқа томонида бош бухгалтерининг имзо ёки шунга ҳуқуқи 
бўлган шахснинг имзоси билан қуйидаги ёзув қилинади: «Ушбу китобда ҳаммаси бўлиб 
________ бет (варақ) рақамланган». Дафтар жуда катта бўлиб, унда ҳисобга олинадиган 
объектлар сони кўп бўлган тақдирда, сарлавҳа тузилади, зарур бўлган ҳолларда эса - 
алифбо тартибида объектларнинг рўйхати тузилади. Ушбу объект бўйича ёзувларни давом 
эттириш учун дафтарини янги бетини очишда, сарвлавҳа тузилади, зарур бўлган ҳоллада 
эса - алифбо тартибида объектларнинг рўйхати тузилади. Ушбу объект бўйича ёзувларни 
давом эттириш учун дафтарнинг янги бетини очишда, сарлавҳада очилган бетнинг рақами 
ҳақида белги қўйиб қўйилади. Агар шу бетда ўша ўтган ойнинг ёзувлар қилинаётган 
бўлса, унда улар ўтказилган ёзувлар деб номлаш билан боғланадилар «Ўтказилган» 
деганда тугалланган бетда ёзиб қўйилган суммалар якуни тушинилади. У шу бетнинг 
охирги қаторида ва янгитдан очилган бетнинг биринчи қаторида ёзиб қўйилади. Бунда «... 
бетда», «...бетдан» деган белги қилинади. 
Карточкалар картотека деб номланадиган махсус қутичада сақланади. Картотека
ундан фойдаланишни енгиллаштирадиган, қатор катаклардан иборат бўлади. 
Бухгалтерия ҳисобининг ҳар хил шаклларида ҳар хил регистрлардан фойдаланилади
.


Ҳисобни ПЭҲМ ёрдамида юритиш шароитида кўпроқ даражада машинанинг 
хотираларининг тузилмалари ҳисоб регистрларига айланади. Лекин уларда қайд этилган у 
ёки бу маълумотларни кўз билан кузатиш мақсадида машина қоғозига босиладиган 
машинограммаларни беради.
Карточкаларнинг тик туришини таъминлаш учун тирканиш сифатида темир 
пластинкаларидан фойдаланилади. Карточкалар шу карточкаларнинг ҳажмига қараб 
тайёрланган кортонли (целлофанли) варақлар ёрдамида гуруҳланади (ажратилади). 
Керак бўлган карточкани тезлик билан топиш учун керакли шрифт, алифбо 
ҳарфларни ёки бошқа белгиларни индикаторлар, яъни кичкина металл пластинкалари 
хизмат қилади. Улар бўлувчи мослама ёки унинг тепасидаги дўнг жойига илиб қўйилади. 
Карточкалар очилаётганда, уларни махсус реестрларга ёзиб қўйилади ва шу билан 
уларнинг бир сақланиши таъминланади. 
Картотекада карточкалар ҳар хил гуруҳланишда жойлаштирилиши мумкин. 
Масалан, материалларни омборда ҳисобга олиш учун улар материаларнинг тури 
(субсчётлар) бўйича гуруҳланади. Уларнинг ичида эса - номлари, саралари ва ҳажми 
бўйича гуруҳланади. Дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб - китобларни ҳисобга олиш 
картотекасида улар, одатда, алифбо бўйича жойлаштирилади. Асосий воситаларни 
ҳисобга олиш карточкалари олдин уларнинг жойлашган жойига қараб, сўнгра турлари ва 
номлари бўйича тузилади. Бўш варақлар (ведомостлар) карточкалардан ўзаро қаттиқ 
бириктирилмаслиги билан фарқ қилади. Улар шунингдек шу билан фарқ қиладики, одатда 
юмшоқроқ бўлган катта шаклдаги қоғозлардан тайёрланиб, алоҳида папкаларда ёки 
мустаҳкам қистириб қўйилган рўйхатнома жойларида сақланади. Бу эса уларга алоҳида 
варақларни қўйиб қўйишни ёки ундан олишни осонлаштириш учун хизмат қилади. 
Ҳисобот йили тугагандан ва баланс тузилгандан кейин дафтарлар, карточкалар ва 
бўш қоғозлар (ведомостлар) ҳар бир счёт бўйича якун чиқариш ва қолдиқ суммасини ёзиб 
қўйиш йўли билан ёпилади.
Дафтарлар, карточкалар ва регистрларда айрим варақларнинг ўзаро 
бириктирилишининг турли даражада бўлиш улардан фойдаланишнинг хусусиятларини 
белгилаб беради. Масалан, карточкалар ва бўш варақлар ҳар қандай даражада ҳам 
гуруҳланиши мумкин, уларга қилинадиган ёзувлар махсус ҳисоблаш машиналарида 
амалга ошириш мумкин, карточкаларнинг мазкур массивлари алоҳида ҳар хил бўш 
варақларга ёзишда ҳисоб билан боғлиқ бўлган меҳнатни ажратиб олиш мумкин. Бошқа 
томондан, картотекадан ёки регистордан ҳар қандай варақни бемалол олинишининг 
имконияти улардан айримларининг йўқолишига, бир карточканинг (варақнинг) бошқасига 


алмаштириб қўйилишига, ундаги бирор бир ёзувнинг ўзгартириб қўйилиши ва кабилар 
олиб келиши мумкин.
Дафтарларда, аксинча, айрим варақлар ўзаро мустақил бириктирилган бўлади. Бу эса 
ҳар бир варақнинг бут сақланишини таъминлайди ва бир варақнинг бошқаси билан 
алмаштириб қўйишга йўл қўймайди ва шу билан амалга оширилган ҳисоб ёзувларини 
ўзгартиришга асосланган суистеъмолларнинг олдини олиш имконини беради. Шу билан 
бир вақтда варақларнинг дафтарларда мустаҳкам бириктирилганлиги замонавий ҳисоблаш 
техникасидан фойдаланишни қийинлаштиради. Шунинг учун, талаб қилинган жойларда, 
айрим варақларни турли тартибда гуруҳлаш ва ҳисобли рўйхатга олиш машиналар 
ёрдамида амалга оширилади, дафтарда ҳисобга олишдан фойдаланиб бўлмайди. 
Ҳисобда у ёки бу регистрларнинг шаклидан - дафтардан, карточкадан ёки бўш 
варақдан фойдаланиш у уларнинг хусусиятлари билан белгиланади.



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling